Рустамов Вохиджон Арашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (божхона хизмати мисолида)”. 08.00.13 – “Менежмент (иқтисодиёт фанлари)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5571
Илмий раҳбар: Каримжанова Мунаввар Ибрагимовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Божхона қўмитасининг Божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.1.07.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Музаффар Абдумалик ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, в. б. профессор; Бахтиёров Бобур Баҳодир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент. Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга (божхона хизмати органлари мисолида) оид илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми божхона органлари фаолиятида “божхона органлари ходими” тушунчасининг мазмуни масъулият даражаси мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини тавсифловчи божхонага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўғри қўллаш йўналишига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
божхона органларининг ташкилий тузилмалари иш ҳажми нисбатан кам бўлган ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ҳамда юқори иш ҳажмида фаолият олиб бораётган Божхона расмийлаштируви маркази, чегара божхона постларининг штат бирликларини оптималлаштириш орқали инсон ресурслари самарадорлигини ошириш асослантирилган;
инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми божхона органлари тузилмасини барқарор ривожланиш консептуал моделига асосланувчи креатив, ақлий ва эмоционал интеллект хусусиятларига устуворлик берган ҳолда номзодларни танлаш ва қабул қилишда сунъий интеллектни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
божхона органлари томонидан ишлаб чиқилган “Божхона ходими” ахборот тизими орқали ходимларнинг маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, уларни мутахассислиги
ва малакасига мос лавозимларга тайинлаш, кадрларни жой-жойига қўйиш
ҳамда юқори лавозимлар учун кадрлар захирасини яратишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, инновацион, рақамли ва шаффоф бошқарув усулларини жорий этиш таклифи асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини
божхона органлари мисолида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“божхона органлари ходими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни масъулият даражаси, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини тавсифловчи (қасамёдига содиқ бўлиш, халқ ҳамда давлат манфаатларига хизмат қилиш) инсон ресурсларини бошқаришнинг амалий йўналишларига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 25-мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарорининг 2-иловасида ўз аксини топган ҳамда Божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 29-октябрдаги 3/04-25-01301-сонли маълумотномаси, Божхона қўмитасининг 2025-йил 22-октябрдаги 1-3-116-сонли далолатномаси). Натижада божхонага оид қонунчилик ва идоравий ҳужжатлар нормаларини ишлаб чиқишда “божхона органлари ходими” тушунчасининг тўғри қўлланилиши божхона тизимида бошқарувнинг амалий ва қонуний жиҳатларини аниқлаш ҳамда бошқарув бўйича мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;
божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмалари иш ҳажми нисбатан кам бўлган 25 та божхона постларини тугатиш ва уларнинг штат бирликларини юқори иш ҳажмида фаолият олиб бораётган Божхона расмийлаштируви маркази ва чегара божхона постларига ўтказиш орқали ходимларнинг иш юкламасини мақбуллаштириш ва инсон ресурслари самарадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 25-мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли қарорининг 6-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 29-октябрдаги 3/04-25-01300-сонли маълумотномаси, Божхона қўмитасининг 2025-йил 29-октябрдаги 1-3-117-сонли далолатномаси). Натижада инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий механизми божхона органлари тизимида штатларни қайта тақсимлаш орқали 25 та раҳбарлик лавозимлари ва бир-бирини такрорлайдиган 37 та лавозимларни ижрочи лавозимга ўзгартириш орқали постларда инсон ресурслари фаолияти самарадорлиги 1,2 бараварга ортган ва бюджет ва Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасидан сарфланадиган харажатларни 3,4%га мақбуллаштиришга эришилган;
инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми божхона хизмати органлари тузилмасини барқарор ривожланиш консептуал моделига асосланувчи (креатив, ақлий ва эмоционал интеллект) хусусиятларга эга номзодларни танлаш ва қабул қилишда сунъий интеллектни қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 25-мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 2-боби ва Божхона қўмитасининг 2025-йил 15-августдаги “Божхона органлари хизматига номзодларни танлаш, саралаш ва қабул қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 184-сонли буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 29-октябрдаги 3/04-25-01301-сонли маълумотномаси, Божхона қўмитасининг 2025-йил 22-октябрдаги 1-3-116-сонли далолатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши божхона хизмати органлари тизимига номзодларни танлаш ва қабул қилишда уларга тегишли ёши, жинси, маълумоти, ҳарбий хизматда бўлганлиги, судланмаганлигига оид шаффоф маълумотларни олишда сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали вақт ва харажатларни 90 кундан 30 кунга қисқартириш асосида кадрларни танлашнинг сифати ва самарадорлиги 3 баробарга ортишига эришилган;
божхона маъмуриятчилигини ва унинг ташкилий тузилмасини барқарор ривожланиш консептуал моделига асосланган ходимларни маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш, уларни мутахассислиги ва малакасига мос лавозимларга тайинлаш ҳамда кадрлар захирасини яратишни ўз ичига олган “Божхона ходими” ахборот тизими ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармонининг 2-иловасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 29-октябрдаги 3/04-25-01300-сонли маълумотномаси, Божхона қўмитасининг 2025-йил 29-октябрдаги 1-3-117-сонли далолатномаси). Натижада божхона органларида хизмат қилаётган 5000 дан ортиқ ходимларнинг электрон маълумотларини яратишнинг стратегик режаларини аниқлаш ва мувофиқлик даражасини белгилаш, ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда бюрократик тўсиқлар
ва қоғозбозликни камайтириш орқали инсон ресурсларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари такомиллаштирилган ҳамда ушбу тизимни 15 дан ортиқ ахборот тизимларига интеграция қилиш асосида кадрлар хизмати ходимлари хизмат фаолияти самарадорлигини 3 баробарга ошириш имконини берган.