Муродова Садоқат Қўзибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг мусиқа соҳасидаги халқаро маданий алоқалари ва ривожланиш истиқболлари тарихи (1991-2022 йй.)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tar2556
Илмий раҳбар: Муртазова Саҳодат Бўриевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Норбўтаев Парда Панжиевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Эрназаров Файзулло Нарзуллаевич.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мусиқа маданиятидаги халқаро ҳамкорлик алоқалари ва ривожланиш истиқболларини илмий тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан эътиборан миллий мусиқий меросни қайта тиклаш ва уни ривожлантириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, ўзбек миллий мусиқа соҳасининг буюк намояндалари ижодига бағишланган турли мавзудаги кўрик танлов ва фестивалларни ташкил қилиниши, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусиқий фестиваллар ва анжуманларда Ўзбекистон вакилларининг иштироки ва ютуқлари, болалар мақом ансамблларни ташкил қилиниши, эстрада қўшиқчилиги соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар, ҳамда мусиқа санъати ижрочилиги билан шуғулланувчи гуруҳлар ва якка шахслар фаолияти учун кенг йўл очиб берилиши, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоларининг мусиқий маданиятимизни юксалтириш, ривожлантириш ва жанрлар хилма-хиллигини оширишдаги меҳнатлари билан боғлиқ ютуқлар кенг кўламли манбалар асосида ёритилди;
Ўзбекистоннинг мусиқа маданияти соҳасидаги халқаро маданий алоқалари масаласи ва хорижий мамлакатларда ўтказилган халқаро танловларда мусиқа ва санъат мактабининг кўплаб ўқувчилари Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Москва ва бошқа мамлакатларда катта муваффақиятларга эришиб, фахрли ўринларни эгаллаб, махсус дипломлар, Олтин медал, Гран-приларни қўлга киритганликлари ҳамда хорижий мамлакатлар томонидан V.Uspenskiy номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик литсейи (RIMAL) ва бошқа мусиқа мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар санъаткорлари ҳамда мусиқий гуруҳлар, мақом, рақс ансамбллари ўртасида ҳамкорлик ва стажировка ўташнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ маълумотлар илк маротаба илмий таҳлил этилди;
хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистоннинг мусиқа маданияти, мусиқа таълими соҳасидаги халқаро маданий ҳамкорлик алоқалари, бевосита соҳада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва хорижий мутахассисларнинг ўқув жараёнларига жалб этилиши, шунингдек, Фарғона санъат коллежи ўқитувчисининг Белгород (Словения) консерваториясининг профессори илмий унвонига эга бўлиши, Германия, Москва ва бошқа хорижлик мутахассисларнинг Ўзбекистон мусиқа мактаблари ва ўрта махсус мусиқа таълими муассасаларидаги консерт ва маҳорат дарсларини, Бухоро вилоятидаги 5-сонли БММда Ўзбекистон ва Франция вазирлари ва элчихоналар вакиллари учрашувларини ташкил этилишида соҳада халқаро ҳамкорлик алоқаларининг самарали йўлга қўйилганлиги аниқланди;
халқ оғзаки ижоди, достончилик, халқ қўшиқлари, борасида қўлга киритилган ютуқлар, бахшичилик мактабларининг ташкил этилиши, хусусан, Шомурод бахши, Шоберди бахши Болтаевларнинг 2003-йилда Францияда ўтказилган Эрон, Афғонистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон санъаткорларининг қўшма консертидаги фаол иштироки, ҳамда “Момогул” фолклор-этнографик гуруҳининг Германия, Марказий Осиё давлатларида қўлга киритган ютуқлари, Тошкент Давлат консерваториясининг мустақиллик йилларида олий малакали мусиқачиларни тайёрлашдаги муҳим ўрин, мусиқа таълим муассасаларида болалар ва ёшларни жаз мусиқасига жалб этиш мақсадида мусиқанинг жаз педагогикаси йўлга қўйилиши, 1998-йил Тошкентда илк бор Халқаро Симфоник мусиқа фестивали ўтказилиши илк маротаба илмий муомалага киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мусиқа маданиятидаги халқаро алоқалар ва ривожланиш истиқболларига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан эътиборан миллий мусиқий меросни қайта тиклаш ва уни ривожлантириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, ўзбек миллий мусиқа соҳасининг буюк намояндалари ижодига бағишланган турли мавзудаги кўрик танлов ва фестивалларни ташкил қилиниши, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусиқий фестиваллар ва анжуманларда Ўзбекистон вакилларининг иштироки ва ютуқлари, болалар мақом ансамблларни ташкил қилиниши, эстрада қўшиқчилиги соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар, ҳамда мусиқа санъати ижрочилиги билан шуғулланувчи гуруҳлар ва якка шахслар фаолияти учун кенг йўл очиб берилиши, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоларининг мусиқий маданиятимизни юксалтириш, ривожлантириш ва жанрлар хилма-хиллигини оширишдаги меҳнатлари билан боғлиқ ютуқлар ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2025-йилнинг 20-майдаги 01-33-333-сон маълумотномаси). Бу телетомошабинларнинг Ўзбекистоннинг мусиқа маданиятида жаҳон мамлакатлари билан ҳамкорлигига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг мусиқа маданияти соҳасидаги халқаро маданий алоқалари масаласи ва хорижий мамлакатларда ўтказилган халқаро танловларда мусиқа ва санъат мактабининг кўплаб ўқувчилари Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Москва ва бошқа мамлакатларда катта муваффақиятларга эришиб, фахрли ўринларни эгаллаб, махсус дипломлар, Олтин медал, Гран-приларни қўлга киритганликлари ҳамда хорижий мамлакатлар томонидан V.Uspenskiy номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик литсейи (RIMAL) ва бошқа мусиқа мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар санъаткорлари ҳамда мусиқий гуруҳлар, мақом, рақс ансамбллари ўртасида ҳамкорлик ва стажировка ўташнинг йўлга қўйилишига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2025-йилнинг 20-майдаги 01-33-333-сон маълумотномаси). Ушбу маълумот телетомошабинларнинг Ўзбекистонда мусиқа соҳасини ривожлантиришда амалга оширилган ислоҳотлар ва қўлга киритилган ютуқлар ҳамда халқаро ҳамкорлигига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилган.
хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистоннинг мусиқа маданияти, мусиқа таълими соҳасидаги халқаро маданий ҳамкорлик алоқалари, бевосита соҳада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва хорижий мутахассисларнинг ўқув жараёнларига жалб этилиши, шунингдек, Фарғона санъат коллежи ўқитувчисининг Белгород (Словения) консерваториясининг профессори илмий унвонига эга бўлиши, Германия, Москва ва бошқа хорижлик мутахассисларнинг Ўзбекистон мусиқа мактаблари ва ўрта махсус мусиқа таълими муассасаларидаги консерт ва маҳорат дарсларини, Бухоро вилоятидаги 5-сонли БММда Ўзбекистон ва Франция вазирлари ва элчихоналар вакиллари учрашувларини ташкил этилишида соҳада халқаро ҳамкорлик алоқаларининг самарали йўлга қўйилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг йиллик йўл харитасини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилнинг 02-апрелдаги 01-13-294-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши мусиқа маданияти тарихи бўйича тасаввурларини кенгайтиришга ва ёш авлодни ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
халқ оғзаки ижоди, достончилик, халқ қўшиқлари, борасида қўлга киритилган ютуқлар, бахшичилик мактабларининг ташкил этилиши, хусусан, Шомурод бахши, Шоберди бахши Болтаевларнинг 2003-йилда Францияда ўтказилган Эрон, Афғонистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон санъаткорларининг қўшма консертидаги фаол иштироки ҳамда “Момогул” фолклор-этнографик гуруҳининг Германия, Марказий Осиё давлатларида қўлга киритган ютуқлари, Тошкент Давлат консерваториясининг мустақиллик йилларида олий малакали мусиқачиларни тайёрлашдаги муҳим ўрни, мусиқа таълим муассасаларида болалар ва ёшларни жаз мусиқасига жалб этиш мақсадида мусиқанинг жаз педагогикасини йўлга қўйилиши, 1998-йил Тошкентда илк бор Халқаро Симфоник мусиқа фестивали ўтказилишига оид маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг йиллик йўл харитасини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ининг 2024-йилнинг 02-апрелдаги 01-13-295-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар ёшлар орасида мусиқа маданияти ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш ва кенгайтиришга хизмат қилади.