Абдусатторов Содиқжон Ҳакимжон ўғли

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари бозорида тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.05 - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”, 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4941
Илмий раҳбар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Каримов Музаффар Абдумалик ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, v.b. профессор; Жўрахонов Музаффар Эскандарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Таълим хизматлари бозорида тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра хорижий олимларнинг илмий қарашларини умумлаштириш асосида таълим хизматлари бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субектларга нисбатан “таълимкор” иқтисодий категориясига муаллифлик ёндашуви ишлаб чиқилган;
таълим хизматлари бозоридаги тадбиркорлик фаолиятининг аниқланган 10 та тури, 6 та категория асосида тизимлаштирилиб, “Таълим хизматлари бозоридаги тадбиркорлик фаолияти турлари бўйича паспорт” ишлаб чиқилган;
таълим хизматлари бозорида фаолият юритувчи ва мазкур бозорга кириб келаётган тадбиркорлик субектларининг барқарор фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи “Таълим хизматлари бозорида тадбиркорлик фаолиятининг такомиллашган ташкилий-иқтисодий механизми” ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятидаги танлаб олинган ўқув марказларнинг 2017–2024-йиллардаги чораклик фаолият кўрсаткичлари эконометрик моделлаштириш усуллари асосида баҳоланган ҳамда 2028-йилгача бўлган давр учун жорий, пессимистик ва оптимистик ссенарийлар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим хизматлари бозорида тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашув асосида “таълим хизматларини тақдим этувчи тадбиркор” тушунчасини ихчам ва аниқ ифодалаш учун “таълимкор” иқтисодий категорияси асослаб берилган. Мазкур муаллифлик ёндашуви халқаро “эдупренеур” атамаси негизида ишлаб чиқилиб, “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентабрдаги 333-сонли буйруғи). Бу орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги фармони “1.1.Ta’лим тизими ислоҳотлари” доирасидаги 9-сонли “Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш” мақсадини амалга ошириш имкони яратилган. Мазкур илмий таклиф натижасида таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг иқтисодий ва ижтимоий мавқеини аниқроқ ифодалаш, таълим хизматларини алоҳида йўналиш сифатида таҳлил қилиш, баҳолаш ва ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
таълим хизматлари бозорига киришни режалаштираётган тадбиркорлар, мутахассислар ва сармоядорлар учун муаллиф томонидан аниқланган 10 та фаолият тури 6 та категория бўйича тизимлаштирилиб, “Таълим хизматлари бозоридаги тадбиркорликнинг фаолият турлари бўйича паспорти” ишлаб чиқилган ва Наманган вилояти Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси фаолиятига жорий этилган (2025-йил 19-сентабрдаги 9/06-30-3050-сонли маълумотнома). Бу орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги фармони “1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар” доирасидаги 29-сонли “Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш” мақсадига оид “2 миллион нафар фуқароларни касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш” самарадорлик кўрсаткичини амалга ошириш имкони яратилган. Ушбу ишланманинг амалиётга жорий этилиши натижасида таълим хизматлари соҳасида фаолият бошлашни режалаштираётган фуқаролар учун фаолият турини танлаш, мақсадли аудиторияни аниқлаш ва самарали бизнес моделини шакллантириш имкониятлари тизимлаштирилиб, стратегик йўналишлар, инвестиция имкониятлари ҳамда инновацион таълим хизматларини ривожлантириш бўйича консептуал йўл харитаси шакллантирилган;
таълим хизматлари бозоридаги тадбиркорларнинг ўз фаолиятини самарали ташкил этишига хизмат қилувчи босқичлар ва зарур чора-тадбирларни тизимли акс эттирувчи “Таълим хизматлари бозорида тадбиркорлик фаолиятининг такомиллашган ташкилий-иқтисодий механизми” асосланган (Наманган вилояти Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 19-сентабрдаги 9/06-30-3050-сонли маълумотномаси). Бу орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентабрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги фармони “II.Barqaror иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” доирасидаги 59-сонли “Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш” мақсадига оид “Ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш” самарадорлик кўрсаткичини амалга ошириш имкони яратилган. Ушбу янгилик натижасида таълим хизматлари бозорида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг ташкилий ва иқтисодий фаолиятини комплекс бошқариш, ресурслардан самарали фойдаланиш, молиявий барқарорликни таъминлаш ҳамда инновацион хизматлар орқали рақобатбардошликни ошириш имконияти кенгайтирилган;
Наманган вилоятидаги танлаб олинган 3 та нодавлат таълим ташкилотининг 2017–2024-йиллардаги чораклар бўйича иқтисодий фаолияти эконометрик моделлар асосида таҳлил қилиниб, 2028-йилгача бўлган давр учун жорий, пессимистик ва оптимистик ссенарийлар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган (Наманган вилояти Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг 2025-йил 19-сентабрдаги 9/06-30-3050-сонли маълумотномаси). Олинган прогноз натижалари “Зиёкор” МЧЖда чораклик фойдани 55 фоизга, “Effortless Education” МЧЖда 111,9 фоизга ҳамда “Learning Skills Lab” МЧЖда 57,5 фоизга ошириш бўйича потенциал имкониятлар мавжудлигини кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish