Юлдашев Жамол Журабоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистон археологиясининг ривожланиш тарихи (1924-1960 йиллар)”, “07.00.01 – Ўзбекистон тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2024.1.PhD/Tar. 1833
Илмий раҳбар: t.f.n. дотс. Мухторқул Ҳасанович Пардаев.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор Раимқулов Абдусобир Азамович, тарих фанлари доктори (DSc), дотсент Хушвақов Наби Олимович,
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда 1917–1960-йиллар оралиғида археология соҳасида олиб борилган ишлар, унинг ривожланиш босқичлари, илмий мактаблар фаолияти ҳамда шўролар сиёсати таъсиридаги археологик тадқиқотларни таҳлил қилиш ва очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XIX аср ва ХХ асрнинг 1960-йилларида Ўзбекистонда археология фанининг шаклланиши, “Турккомстарис”, “Средазкомстарис”, “Узкомстарис” қўмиталарининг мувофиқлаштириш масаласидаги фаолияти, археология фанининг ривожланишидаги ўрни, амалий аҳамияти архив маълумотлар орқали очиб берилган;
Ўзбекистонда иккинчи жаҳон урушига қадар ва урушдан кейинги йилларда фаолият кўрсатган археологик экспедицияларнинг асосий йўналишлари қишлоқ хўжалигида пахта плантацияларига айлантириш учун кенг миқёсда олиб борилган ирригация ишлари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилгани, археологик тадқиқотларда қадимги даврдаги ирригация тармоқларини аниқлаш ва унинг атрофидаги манзиллар, қўрғонлар, қишлоқлар ва шаҳарларни ривожи ирригация ишлари билан боғлиқ ҳолда ривожлангани, тадқиқот ишларининг муҳим илмий янгиликлари, экспедицияларда иштирок этган рус ва ўзбек қадимшуносларининг археология фани тараққиётига қўшган улкан ҳиссалари тарихий ҳамда археологик материаллар асосида очиб берилган;
M.E.Masson ва Ya.G‘.Ғуломовлар асос солган “Археология мактаби”, маҳаллий кадрларнинг шаклланиши, археология соҳасидаги илмий кашфиётларни машаққат билан амалга оширган археологларнинг илмий фаолияти тўғрисида маълумотлар таҳлил қилинган;
Тадқиқотда илк бора XIX аср ва ХХ асрнинг 1960-йилларида Ўзбекистондаги археологик тадқиқотлар натижасида Ўзбекистоннинг қадим ва ўрта асрлар тарихини даврлаштиришида асосий манба сифатида хизмат қилгани далилланган. Шу билан бирга, Собиқ совет даври мафкурасининг археология фанининг институционал шаклланишидаги минимал салбий таъсири тадқиқотнинг асосий илмий янгилигини белгилайди.
ИV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Совет иттифоқи даврида Ўзбекистон археологиясининг ривожланиш тарихи” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
XIX аср ва ХХ асрнинг 1960-йилларида Ўзбекистонда археология фанининг шаклланиши, “Турккомстарис”, “Средазкомстарис”, “Узкомстарис” қўмиталарининг мувофиқлаштириш масаласидаги фаолияти, археология фанининг ривожланишидаги ўрни, амалий аҳамияти архив маълумотлар орқали очиб берилганлиги борасидаги Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, чет-элларда сақланаётган халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш каби вазифалар ижросига қаратилган дастурларини бажаришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 14-ноябрдаги №01-52-сон маълумотномаси). Натижада юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, изланишларга холислик билан ёндошиш тарих фанининг янги қирраларини очиб беришда хизмат қилган.
Ўзбекистонда иккинчи жаҳон урушига қадар ва урушдан кейинги йилларда фаолият кўрсатган археологик экспедицияларнинг асосий тадқиқот ишлари ва уларнинг муҳим илмий натижалари, археологик экспедицияларга раҳбарлик қилган хорижий ва маҳаллий қадимшуносларининг тарих фани тараққиётига қўшган улкан ҳиссалари моддий манбалар ва архив материаллари асосида очиб берилган илмий янгиликлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, чет-элларда сақланаётган халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маданий меросини илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш каби вазифалар ижросига қаратилган дастурларини бажаришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 14-ноябрдаги №01-52-сон маълумотномаси). Натижада юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, изланишларга холислик билан ёндошиш тарих фанининг янги қирраларини очиб беришда хизмат қилган.
M.E.Masson ва Ya.G‘.Ғуломовлар асос солган “Археология мактаби”, маҳаллий кадрларнинг шаклланиши, археология соҳасидаги илмий кашфиётларни машаққат билан амалга оширган археологларнинг илмий фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси 2024-йил 29-январдаги 02-31-127-сон маълумотномаси). Натижада, илмий жамоатчилик ўртасида Ўзбекистон археологияси собиқ шўролар даври фаолияти совет мафкурасига асослангани ва холислик билан талқин этилмагани ҳақидаги илмий маълумотларни кенг тарқалишига хизмат қилган. “Тақдимот” кўрсатувида “Собиқ шўролар иттифоқи даврида Ўзбекистон археологиясининг ривожланиш тарихи” Ўзбекистоннинг қадим ва ўрта асрлар тарихини ўрганишдаги муҳим манба сифатида хизмат қилгани илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.
XIX аср ва ХХ асрнинг 1960-йилларида Ўзбекистондаги археологик тадқиқотлар натижасида Ўзбекистоннинг қадим ва ўрта асрлар тарихини даврлаштиришида асосий манба сифатида хизмат қилгани далилланган. Шу билан бирга, Собиқ совет даври мафкурасининг археология фанининг институционал шаклланишидаги минимал салбий таъсири тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси 2024-йил 29-январдаги 02-31-127-сон маълумотномаси). Натижада, археология фанининг институционал шаклланиши, шўролар сиёсати таъсири ва етакчи археолог олимларнинг илмий мероси тизимли тарзда ўрганилишига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилиб, илмий жамоатчилик ўртасида Ўзбекистон археологияси собиқ шўролар даври тавсифланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish