Жўраев Тожиддин Хайруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ишчи қисмларини геометрик моделлаштириш», 05.01.01–Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси. Аудио ва видеотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T347.
Илмий раҳбар: Муродов Нусрат Муртазоевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Зайнидинов Хаким Насридинович, техника фанлари доктори, профессор; Синдаров Рахмат Уралович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаси ишчи қисмларини яратишда геометрик моделлаштириш, компьютерли лойиҳалаш ва саноат дизайнини қўллаш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ишчи қисмларини олдиндан берилган талаблар бўйича геометрик моделлаштиришнинг инновацион хусусияти, жиҳатлари ва параметрлари асосланган;
асосланган геометрик моделлаштириш параметрлари бўйича ағдаргич ишчи сиртининг олд контури, йўналтирувчиси ва ясовчиларининг геометрик моделлари ишлаб чиқилган;
ағдаргич ишчи сирти элементларининг геометрик моделлари асосида уларнинг статик ва динамик хусусиятга эга компьютерли моделлари ишлаб чиқилган;
техник-технологик хусусиятлар асосида геометрик комбинациялашган ишчи сиртли ағдаргичнинг концептуал модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ишчи қисмларини геометрик моделлаштириш, компьютерли лойиҳалаш ва саноат дизайнини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва усуллар асосида:
қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ишчи қисмларини асосланган моделлаштириш параметрлари бўйича геометрик моделлаштириш ва компьютерли лойиҳалаш усуллари Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ва “БМКБ-Агромаш” акциядорлик жамияти илмий тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги 02/022-925-сон маълумотномаси). Натижада ағдаргич туридаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ишчи қисмларни синтетик усуллар асосида лойиҳалаш ва такомиллаштириш имконини берган;
асосланган геометрик моделлаштириш параметрлари бўйича ағдаргич ишчи сиртининг олд контури, йўналтирувчиси ва ясовчиларининг геометрик моделлари ҳамда статик ва динамик хусусиятга эга компьютерли моделлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Бухоро муҳандислик-технология институти ўқув жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 августдаги 89-03-3090-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 14 июндаги 531-сон буйруғига асосан 531-035 қайд рақамли “Муҳандислик графикаси” ўқув қўлланмасига нашр рухсатномаси). Натижада мураккаб техник сиртларни геометрик моделлаштириш усулларини чуқур ўзлаштириш, бу жараённи визуализациялаш ва шу асосда муҳандис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш имконини берган;
техник-технологик хусусиятлар асосида ишлаб чиқилган геометрик комбинациялашган ишчи сиртли ағдаргичнинг концептуал модели учун Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (“Плуг корпуси”, №FAP00897-2014). Натижада мураккаб техник сиртли ишчи қисмларни геометрик моделлаштириш, лойиҳа ишларини осонлаштириш, унинг муддатларини қисқартириш ва сифатини ошириш имконини берган.