Меликов Отабек Махмадаминовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг депозит ва ссуда операциялари методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Iqt755.
Илмий маслаҳатчи: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Мўминова Маъсуда Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг депозит ва ссуда операцияларини ривожлантиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг депозит сиёсатини такомиллаштириш услуби депозит базасининг диверсификация даражасини ошириш, депозитлар ва рискли активлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш ҳамда соф фоизли спред кўрсаткичининг меъёрий даражасига эришишга қаратилган молиявий бошқарув ёндашувини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
банкларнинг ресурс базасини барқарорлаштириш механизми emission операцияларни ривожлантириш орқали барқарор депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини (Дст. = мин 75%) таъминлаш тартибини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
тижорат банклари кредит операцияларининг самарадорлигини ошириш услуби кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг юқори ва барқарор даражасини сақлаш, кредитлардан олинадиган фоизли даромадлар ўсиш суръати билан брутто кредитлар ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш ва инновацион кредит маҳсулотларини амалиётга жорий этиш орқали фоизли даромадлар ҳажмини кўпайтириш ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
кредитлар бўйича зарарларни қоплашга мўлжалланган захира сиёсатини бошқариш механизми захира ажратмалари даражасини халқаро банк амалиётида умумеътироф этилган меъёрий чегара (ЛР = мах 1,0%) доирасида ушлаб туриш мақсадида муаммоли кредитлар улушининг ортишига йўл қўймаслик, таснифланган кредитлар таркибини яхшилаш ва захиралар ўсиш суръатининг рискка тортилган активлар ўсиш суръатидан юқори бўлишини чеклаш асосида такомиллаштирилган;
банклар фаолиятида кредит рискини бошқариш амалиёти муаммоли кредитларнинг брутто кредитларга нисбатан умумеътироф этилган меъёрий даражаси (НПЛмах = 3,0 %) чегарасида сақлашга қаратилган рискни эрта аниқлаш, мониторинг қилиш ва портфел сифатини яхшилаш чораларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг депозит ва ссуда операцияларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқишдан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банкларининг депозит сиёсатини такомиллаштириш услуби депозит базасининг диверсификация даражасини ошириш, депозитлар ва рискли активлар ўртасидаги миқдорий мутаносибликни таъминлаш ҳамда соф фоизли спред кўрсаткичининг меъёрий даражасига эришишга қаратилган молиявий бошқарув ёндашувини жорий этиш таклифи “Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 29-августдаги 02/7-5800/04-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзмиллийбанк” депозит базасининг диверсификация даражаси жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари ҳисобидан 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 10,0 фоизли пунктга ошган;
банкларнинг ресурс базасини барқарорлаштириш механизми emission операцияларни ривожлантириш орқали барқарор депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини (Дст. = мин 75%) таъминлаш тартибини қўллаш таклифи Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 29-августдаги 02/7-5800/04-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Ўзмиллийбанк” АЖ депозитларининг умумий ҳажмида талаб қилиб олинадиган депозитларнинг салмоғи 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 5,0 фоизли пунктга пасайган;
тижорат банклари кредит операцияларининг самарадорлигини ошириш услуби кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг юқори ва барқарор даражасини сақлаш, кредитлардан олинадиган фоизли даромадлар ўсиш суръати билан брутто кредитлар ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш ва инновацион кредит маҳсулотларини амалиётга жорий этиш орқали фоизли даромадлар ҳажмини кўпайтириш таклифи Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025- йил 29-августдаги 02/7-5800/04-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Ўзмиллийбанк” АЖ да брутто кредитларнинг ўсиш суръати 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 8,6 фоизни ташкил этгани ҳолда, кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг ўсиш суръати 18,4 фоизни ташкил қилган;
кредитлар бўйича зарарларни қоплашга мўлжалланган захира сиёсатини бошқариш механизми захира ажратмалари даражасини халқаро банк амалиётида умумеътироф этилган меъёрий чегара (ЛР = мах 1,0%) доирасида ушлаб туриш мақсадида муаммоли кредитлар улушининг ортишига йўл қўймаслик, таснифланган кредитлар таркибини яхшилаш ва захиралар ўсиш суръатининг рискка тортилган активлар ўсиш суръатидан юқори бўлишини чеклаш таклифи Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 29-августдаги 02/7-5800/04-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Ўзмиллийбанк” АЖда 2024-йилда 2023-йилга нисбатан рискка тортилган активларнинг ўсиш суръати 6,4 фоизни ташкил қилгани ҳолда, кредитлар бўйича захира ажратмалари суммасининг ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этган;
банклар фаолиятида кредит рискини бошқариш амалиёти муаммоли кредитларнинг брутто кредитларга нисбатан умумеътироф этилган меъёрий даражаси (НПЛмах = 3,0 %) чегарасида сақлашга қаратилган рискни эрта аниқлаш, мониторинг қилиш ва портфел сифатини яхшилаш чораларини қўллаш таклифи Ўзмиллийбанк” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2025-йил 29-августдаги 02/7-5800/04-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида, 2024-йилнинг 31-декабр ҳолатига кўра, республика банклари бўйича муаммоли кредитларнинг брутто кредитларга нисбатан даражаси 3,9 фоизни ташкил этгани ҳолда, Ўзмиллийбанк” АЖда ушбу кўрсаткич 3,0 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish