Уралов Темур Боҳодир ўғли

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқ тузиш ва аудитини ўтказишни такомиллаштириш”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит. Иқтисодиёт фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6119.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади энергетика корхоналарида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини самарали жорий этиш ва аудиторлик тизимини халқаро талаблар даражасига кўтариш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
MHXS асосида молиявий ҳисобот тузувчи энергетика корхоналарида активларни бошланғич қиймат, адолатли қиймат ва гибрид баҳолаш усуллари бўйича таснифлаш орқали корхона фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқлиги даражасини ошириш таклифи асосланган;
энергетика корхоналарида MHXS бўйича ҳисобот тайёрлаш ва трансформация қилиш жараёнини 7 босқичга ажратиш асосида молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
энергетика корхоналарида аудиторлик текширувларини ўтказиш услубиётини аудит жараёнини аудит лойиҳасини бошқариш, рискларни баҳолаш ва бошқариш, ишчи ҳужжатларни тайёрлаш, кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ҳамда аудит сифатини таъминлаш каби ўзаро боғлиқ функсионал элементлар бўйича ташкил этиш орқали Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини таъминлаш таклифи асосланган;
энергетика корхоналарида аудиторлик текшируви жараёнида муҳимлилик даражасини аниқлаш услубиёти муҳимлиликни молиявий ҳисобот базасига нисбатан 0,5-4 фоиз, комбинациялашган ёндашув бўйича 1-3 фоиз ва регуляторга хос мезонлар бўйича 2-3 фоиз оралиғида белгилаш асосида аудиторлик хулосаларининг ишончлилиги ва рискка мослигини таъминловчи дифференциал баҳолаш механизми ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энергетика корхоналарида MHXS асосида молиявий ҳисоботларни тузиш ва аудиторлик текширувларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
MHXS асосида молиявий ҳисобот тузувчи энергетика корхоналарида активларни бошланғич қиймат, адолатли қиймат ва гибрид баҳолаш усуллари бўйича таснифлаш орқали корхона фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқлиги даражасини ошириш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖда амалиётга жорий этилган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 22-декабрдаги 02-06/2159-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида энергетика корхоналари фаолияти ва уларнинг активларини баҳолаш ҳамда молиявий ошкораликни таъминлаш, соҳага инвестициялар жалб этилишини енгиллаштириш ва ички самарадорлик даражаси оширилган;
энергетика корхоналарида MHXS бўйича ҳисобот тайёрлаш ва трансформация қилиш жараёнини 7 босқичга ажратиш асосида молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖда амалиётга жорий этилган (“Иссиқлик
электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 22-декабрдаги 02-06/2159-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида MHXS бўйича ҳисобот тайёрлаш ва трансформация қилиш жараёнининг аниқлик даражаси 8 фоизга ошган, тайёргарлик жараёни 6 фоизга қисқарган;
энергетика корхоналарида аудиторлик текширувларини ўтказиш услубиётини аудит жараёнини аудит лойиҳасини бошқариш, рискларни баҳолаш ва бошқариш, ишчи ҳужжатларни тайёрлаш, кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ҳамда аудит сифатини таъминлаш каби ўзаро боғлиқ функсионал элементлар бўйича ташкил этиш орқали Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини таъминлаш таклифи “Иссиқлик электр станциялари” АЖда амалиётга жорий этилган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025-йил 22-декабрдаги 02-06/2159-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича вақт сарфи 5-8 фоизга қисқарган, ҳужжатлаштириш жараёни эса 4 фоизгача оптималлаштирилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish