Минарова Муршида Хожимуратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маркетинг инновациялари асосида тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг” ва 08.00.07- “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt4094
Илмий раҳбари: Асқарова Дилором Хожимуратовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жумаев Олимжон Сагдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент, Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маркетинг инновациялари асосида тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкида маркетинг инновацияси тушунчасига анъанавий маркетинг усуллари, воситалари ва тақсимот каналларига қўшимча равишда стратегик режалаштириш доирасида амалга ошириладиган иқтисодий механизмлар мажмуини киритиш орқали такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
илк бор тижорат банклари фаолиятида “3D-БанкМаркет” интеграциялашган бошқарув тизими ишлаб чиқилиб, унинг асосида мижозлар содиқлигини 25%, хизматлар оммабоплигини 20% ва банк рақобатбардошлигини 30 % гача ошириш имконияти асосланган;
тижорат банкларнинг инновацион фаолиятини аниқлаш учун 9 та асосий KPI ва экспертларнинг 1–10 баллик баҳолашига асосланган интеграл кўрсаткич модели орқали, унинг қониқарсиз, заиф, қониқарли, яхши ва аъло даражалари қилиб белгилаш таклиф этилган;
мамлакатимиз банк тизимида онлайн хизматлардан олинадиган даромадлар динамикасини баҳолаш ва 2030-йилгача ривожланиш тенденцияларини прогнозлаш учун логарифмик-чизиқли (лог-линеар) тренд модели асосида прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маркетинг инновациялари асосида тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банкида маркетинг инновацияси тушунчасига анъанавий маркетинг усуллари, воситалари ва тақсимот каналларига қўшимча равишда стратегик режалаштириш доирасида амалга ошириладиган иқтисодий механизмлар мажмуини киритиш орқали такомиллаштирилган муаллифлик таърифи “Халқаро маркетинг стратегияси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи билан тасдиқланган 233-0619- сонли нашр гувоҳномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда банкларда инновацион маркетинг тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича янги назарий билимлар ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
тадқиқот доирасида илк бор ишлаб чиқилган “3D-БанкМаркет” интеграциялашган бошқарув тизими АТ “Алоқабанк” фаолиятига жорий этилиб, унинг асосида мижозлар содиқлигини 25 фоизга, банк хизматлари оммабоплигини 20 фоизга ҳамда банк рақобатбардошлигини 30 фоизгача ошириш имкониятлари амалий жиҳатдан асослаш бўйича берилган таклиф АТ “Алоқабанк” нинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (АТ “Алоқабанк”инг 2025 йил 10 июндаги 05-04/2573- сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида АТ “Алоқабанк” фаолиятида мижозларга йўналтирилган хизматларни амалиётга жорий этишдаги харажатларни 18,7 фоизга қисқаришига эришилган;
тижорат банкларнинг инновацион фаолиятини аниқлаш учун 9 та асосий KPI ва экспертларнинг 1–10 баллик баҳолашига асосланган интеграл кўрсаткич модели орқали, унинг қониқарсиз, заиф, қониқарли, яхши ва аъло даражалари қилиб белгилаш бўйича берилган таклиф АТ “Алоқабанк”нинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (АТ “Алоқабанк” нинг 2025 йил 10 июндаги 05-04/2573- сон маълумотномаси). Натижада, тижорат банкларининг инновацион фаолият даражасини аниқ баҳолаш, заиф жиҳатларни аниқлаш, бошқарув қарорларини такомиллаштириш ҳамда инновацион самарадорликни ошириш имконияти яратилган ва АТ “Алоқабанк” тизимида рақамли хизматларни амалиётга жорий этиш бўйича 18 ойга мўлжалланган стратегик йўл харитаси ишлаб чиқилган;
мамлакатимиз банк тизимида онлайн хизматлардан олинадиган даромадлар динамикасини баҳолаш ва 2030-йилгача ривожланиш тенденцияларини прогнозлаш учун логарифмик-чизиқли (лог-линеар) тренд модели асосида прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклифи АТ“Алоқабанк” фаолиятига жорий этилган (АТ “Алоқабанк” нинг 2025 йил 10 июндаги 05-04/2573- сон маълумотномаси) . Натижада, банк тизимида онлайн хизматлар даромадларининг келгусидаги ўсиш суръатлари аниқ прогноз қилиниб, стратегик бошқарув, рақамли трансформация ва молиявий самарадорликни оширишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish