Юлдашев Абдухаким Абдукариович
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик ёғ-мой корхоналарининг таъминот занжирини такомиллаштириш методологияси”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt2383.
Илмий маслахатчи: Хўжаев Фазлиддин Элмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc. 03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси кичик ёғ-мой корхоналарини таъминот занжириини такомиллаштириш методологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра “Таъминот занжири” тушунчасининг иқтисодий мазмуни моддий-техника ва ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш, логистика харажатларини оптималлаштириш, хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш, таъминот, ишлаб чиқариш ва тақсимот жараёнларини интеграциялашган ҳолда бошқариш орқали барқарор иқтисодий самарадорлик ва фойда олишга йўналтирилган фаолияти сифатида такомиллаштирилган;
Кичик ёғ-мой корхоналарида хомашёни ташиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш жараёнларида транспорт-логистика хизматларини самарали ташкил этиш мақсадида логистика провайдерларини танлашнинг комплекс алгоритми ишлаб чиқилган;
Кичик ёғ-мой корхоналарида таъминот занжири жараёнларини стандартлаштириш, таъминот занжирини чуқур таҳлил қилишнатижаларни баҳолаш ва узлуксиз мониторинг олиб бориш, рақобатбардошликни оширишни инновацион ёндашув асосида таъминот занжирини шакллантиришда SCOR (Supply Chain Operations Reference) моделидан фойдаланиш таклифи илмий жиҳатдан асосланган;
Кичик ёғ-мой корхоналарининг хомашё нархларини ўзгаришини олдини олиш, хомашё таъминотини режалаштириш, хомашё таъминотининг барқарорлигини таъминлашда Фючерс, Форвард ва Спот шартномаларидан фойдаланиш илмий жиҳатдан асосланган.
Янгийўл ёғ-мой АЖ, “Sardoba Oil Group” МЧЖ ва “Прогресс-бизнес индастрий” МЧЖнинг логистик харажатлар таъсирини эътиборга олган ҳолда корхонанинг ялпи фойдаси, ходимлар сони, махсулотнинг таннарх рентабеллиги ва хомашё сарфига бўлган таъсирини 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари жамиятнинг стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик ёғ-мой корхоналарининг таъминот занжирини такомиллаштириш методологигаси бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга кўра “Таъминот занжирини” тушунчасининг иқтисодий мазмуни хомашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар оқимини режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий фаолият тури сифатида талқин этилади. Мазкур фаолият моддий-техника ва ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш, логистика харажатларини оптималлаштириш, хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш, таъминот, ишлаб чиқариш ва тақсимот жараёнларини интеграциялашган ҳолда бошқариш орқали барқарор иқтисодий самарадорлик ва фойда олишга йўналтирилган мустақил ташаббускорлик фаолияти сифатида такомиллаштирилган илмий ёндашув сифатида асосланган. Ушбу илмий янгилик олий таълим муассасаларининг 61010400 – Логистика ва 60410900-Бизнесни бошқариш таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Таъминот занжирини бошқариш” фанининг дарслигини тайёрлаш жараёнида амалий ва назарий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 23 сентабрдаги 369 сонли буйруғи.);
Кичик ёғ-мой корхоналарининг хомашё ташиш, сақлаш ҳамда етказиб бериш каби транспорт-логистика хизматларини амалга ошришда логистика провайдерларни танлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф натижасида Янгийўл ёғ-мой АЖ нинг транспорт-логистика харажатлари 5 фоизга, “Sardoba Oil Group” МЧЖнинг транспорт-логистика харажатлари 6 фоизга, “Прогресс-бизнес индастрий” МЧЖнинг транспорт-логистика харажатлари 8 фоизга камайган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 9-январдаги ЁМ/3-15-сонли маълумотномаси);
Жараёнларни стандартлаштириш, таъминот занжирини чуқур таҳлил қилиш, натижаларни ўлчаш ва мониторинг қилиш, рақобатбардошликни ошириш, инновацион ёндашув асосида таъминот занжирини шакллантиришда SCOR (Supply Chain Operations Reference) моделидан фойдаланиш таклифи этилган. Мазкур таклиф натижасида Янгийўл ёғ-мой АЖнинг таъминот занжиридаги узилишлар 12 фоизга “Sardoba Oil Group” МЧЖнинг таъминот занжиридаги узилишлар 20 фоизга ва “Прогресс-бизнес индастрий” МЧЖнинг таъминот занжиридаги узилишлар 32 фоизга, камайган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 9-январдаги ЁМ/3-15-сонли маълумотномаси).
Кичик ёғ-мой корхоналарининг хомашё нархларини ўзгаришини олдини олиш, хомашё таъминотини режалаштириш, хомашё таъминотнинг барқарорликни таъминлашда фючерс, форвард ва спот шартномаларидан фойдаланиш таклиф этилган. Мазкур таклиф натижасида Янгийўл ёғ-мой АЖнинг хомашё захираси 8 фоизга, “Sardoba Oil Group” МЧЖнинг хомашё захираси 8 фоизга ва “Прогресс-бизнес индастрий” МЧЖнинг хомашё захираси 10,2 фоизга ошган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 9-январдаги ЁМ/3-15-сонли маълумотномаси).
Янгийўл ёғ-мой АЖ, “Sardoba Oil Group” МЧЖ ва“Прогресс-бизнес индастрий” МЧЖларининг логистик харажатлари таъсирини эътиборга олган ҳолда корхонанинг ялпи фойдаси, ходимлар сони, маҳсулотнинг таннарх рентабеллиги ва хомашё сарфига бўлган таъсирини 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари жамиятнинг стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2026-йил 9-январдаги ЁМ/3-15-сонли маълумотномаси).