Ходжиев Иброхим Икрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сут ва сут маҳсулотлари бренд қийматини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1383.
Илмий раҳбари: Эшматов Санжар Азимкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Охунова Гулчеҳра Назаровна, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланиш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сут ва сут маҳсулотлари брендлари рақобатбардошлиги истеъмолчининг бренддан қониқиши (CS), маҳсулотдан хабардорлик (ПК), истеъмолчи томонидан кутилган сифат (ПҚ), маҳсулотга истеъмолчи томонидан берилган қиймат (ПВ) каби сабаб ҳамда истеъмолчилар тажрибаси (CE), истеъмолчи мойиллиги каби оқибат омилларининг PLS-SEM модели асосида ҳисобланган таъсирлар самараси аниқланган;
озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида яшил маркетингга асосланган инновацион бошқарув модели ишлаб чиқилди. Модел экологик истеъмолчи қадриятлари, яшил қадоқлаш, углерод изи мониторинги, экологик сертификатлаш, яшил бренд коммуникацияси ва корхонанинг экологик масъулият амалиётларини ягона тизимга интеграциялаб, маҳсулотнинг барқарор рақобат устунлигини шакллантириш бўйича функсионал механизмларни илмий асосда такомиллаштирди;
сут маҳсулотлари брендини шакллантириш жараёнида реклама ва коммуникация (β = 0.706), истеъмолчи билан алоқалар (β = 0.419), ишончлилик ва сертификатлар (β = 0.374) ҳамда инновация ва ассортимент (β = 0.317) энг кучли таъсир кўрсатувчи детерминантлар сифатида PLS-SEM модели асосида аниқланган;
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматлари учун истеъмолчилар даражасининг ўзгаришларини ўрта ва узоқ муддатли тенденциялари асосида ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона ва тадбиркорлар фаолиятини ривожлантирувчи бренд қийматини оширишда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Сут ва сут маҳсулотлари брендлари рақобатбардошлиги истеъмолчининг бренддан қониқиши (CS), маҳсулотдан хабардорлик (ПК), истеъмолчи томонидан кутилган сифат (ПҚ), маҳсулотга истеъмолчи томонидан берилган қиймат (ПВ) каби сабаб ҳамда истеъмолчилар тажрибаси (CE), истеъмолчи мойиллиги каби оқибат omillariningPLS-SYEM модели асосида ҳисобланган таъсирлар самараси аниқланган;
мазкур моделдан фойдаланиш орқали “Био Натурал Фоод”МЧЖ корхонасида танланган стратегик йўналишлар экспортдаги даврий нобарқарорлик даражасини 25% га камайтиришга, захира маблағларидан фойдаланиш даражасини 12–14% камайтиришга эришилди; (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-декабрдаги № 01-05-33-14684-сонли маълумотномаси).
озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида яшил маркетингга асосланган инновацион бошқарув модели ишлаб чиқилди. Модел экологик истеъмолчи қадриятлари, яшил қадоқлаш, углерод изи мониторинги, экологик сертификатлаш, яшил бренд коммуникацияси ва корхонанинг экологик масъулият амалиётларини ягона тизимга интеграциялаб, маҳсулотнинг барқарор рақобат устунлигини шакллантириш бўйича функсионал механизмларни илмий асосда такомиллаштирди.
мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Био Натурал Фоод”МЧЖнинг маркетинг бўлимлилари ходимлари фаолиятини мотивация, брендни қабул қилиш, коммуникация, бренд аҳамияти омиллари асосида брендни тарғиб қилишдаги иштирокини стратегик (21≤BEI≤25), мувофиқлаштирувчи (16≤BEI≤20), нейтрал (11≤BEI≤15), паст (6≤BEI≤10) ва салбий (0≤BEI≤5) диапазонларда баҳолаш орқали бренд нуфузини ошириш таклифи “Био Натурал Фоод” МЧЖ фаолиятига жорий этилган.
мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали корхонанинг маркетинг бўлимлари фаолиятини самарали ташкил этиш орқали ресурсларни стратегик гуруҳларга йўналтириш имкони яратилди ва. корхонанинг маркетинг харажатларини 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 12% қисқаришига эришилди; . (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-декабрдаги № 01-05-33-14684-сонли маълумотномаси).
сут маҳсулотлари брендини шакллантириш жараёнида реклама ва коммуникация (β = 0.706), истеъмолчи билан алоқалар (β = 0.419), ишончлилик ва сертификатлар (β = 0.374) ҳамда инновация ва ассортимент (β = 0.317) энг кучли таъсир кўрсатувчи детерминантлар сифатида PLS-SEM модели асосида аниқланган.
Мазкур моделидан фойдаланиш орқали “Био Натурал Фоод”МЧЖ корхонасида брендини шакллантириш жараёнида реклама ва коммуникация, истеъмолчи билан алоқаларнинг энг кучли таъсир кўрсатувчи детерминантлар орқали аниқлаш натижасида корхонанинг янги маҳсулотлар бренд стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнига фойдаланиш натижасида корхонанинг маркетинг харажатларини 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 14% қисқаришига эришилди.; . (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-декабрдаги № 01-05-33-14684-сонли маълумотномаси).
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматлари учун истеъмолчилар даражасининг ўзгаришларини ўрта ва узоқ муддатли тенденциялари асосида ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийларини ишлаб чиқилган.
Мазкур прогноз кўрсаткичларидан сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2030-йилгача ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-декабрдаги № 01-05-33-14684-сонли маълумотномаси).
Илмий кенгаш раиси, i.f.d., профессор | G.Q.Abduraxmanova |
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, i.f.d. (ДSc), профессор | O.Dj.Djurabayev |
Илмий раҳбар, i.f.d., дотсент | С.A.Eshmatov |
Талабгор | I. Ходжиев |