Курамбаев Алишер Сабурбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида иқтисодий самарадорликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6294.
Илмий раҳбар: Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc. 10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Қодиров Туйғун Узоқович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, бўлим бошлиғи, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Тошкент давлат иқтисодиёт университети, кафедра профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Зияева Мухтасар Мансурджановна.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида иқтисодий самарадорликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл йўловчи ташиш корхоналари иқтисодий самарадорлигини баҳолашда соҳанинг ички зиддиятлари, ноеквивалент иқтисодий муносабатлари ва ўзаро таъсир этувчи омилларни қамраб олиш даражаси бўйича юқори юкланиш даражаси, тариф сиёсати, субсидияга боғлиқлик, хизмат сифати ҳамда молиявий натижадорлик ўртасидаги функсионал боғлиқликларни ягона таҳлилий майдонда акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими шакллантирилган;
темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизм самарадорлигини баҳолашда молиявий барқарорлик ва функсионал натижадорлик ўртасидаги номутаносибликни қамраб олиш даражаси бўйича мулкий ҳолат, молиявий барқарорлик, ишбилармонлик фаоллиги, талабни қабул қилиш даражаси, танқислик коеффитсиенти ва йўқотилган потенциал тушум кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда бирлаштирувчи интеграл баҳолаш ёндашуви такомиллаштирилган;
темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида иқтисодий самарадорликни оширишда талаб, тариф, субсидия ва қувватни бошқариш қарорлари ўртасидаги функсионал-иқтисодий боғлиқликни тиклашга асосланган ижтимоий-иқтисодий механизмнинг консептуал модели ишлаб чиқилган;
поезд таркибини вариатив шакллантириш, ўрин фондини сегментлар бўйича бошқариш, вагон айланиш сиклини тезлаштириш ва рейс кесимида маржинал самарадорликни баҳолаш асосида ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини оширишнинг соҳавий йўналишлари тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида иқтисодий самарадорликни оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижаар асосида:
темир йўл йўловчи ташиш корхоналари иқтисодий самарадорлигини баҳолашда соҳанинг ички зиддиятлари, ноеквивалент иқтисодий муносабатлари ва ўзаро таъсир этувчи омилларни қамраб олиш даражаси бўйича юқори юкланиш даражаси, тариф сиёсати, субсидияга боғлиқлик, хизмат сифати ҳамда молиявий натижадорлик ўртасидаги функсионал боғлиқликларни ягона таҳлилий майдонда акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими бўйича берилган таклифлар “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан “Темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг 2026 йил 12 июндаги 01/2425-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашувни қўллаш орқали корхоналар фаолиятида юкланиш даражаси, тариф сиёсати, субсидияга боғлиқлик ва молиявий натижалар ўртасидаги номутаносибликларни аниқлаш ҳамда улар асосида иқтисодий қарорлар қабул қилиш имконияти яратилди;
темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида ташкилий-иқтисодий механизм самарадорлигини баҳолашда молиявий барқарорлик ва функсионал натижадорлик ўртасидаги номутаносибликни қамраб олиш даражаси бўйича мулкий ҳолат, молиявий барқарорлик, ишбилармонлик фаоллиги, талабни қабул қилиш даражаси, танқислик коеффитсиенти ва йўқотилган потенциал тушум кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда бирлаштирувчи интеграл баҳолаш ёндашуви такомиллаштириш таклифидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан “Темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг 2026 йил 12 июндаги Л-01/2425-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни қўллаш натижасида темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолиятида молиявий барқарорлик ва функсионал натижадорлик ўртасидаги фарқ аниқланиб, талабни қабул қилиш даражаси 0,68 дан 0,81 гача ошиши, танқислик коеффитсиенти 0,32 дан 0,19 гача пасайиши ҳамда йўқотилган потенциал тушум ҳажми 18–22 фоизга қисқариши аниқланди;
темир йўл йўловчи ташиш корхоналарида иқтисодий самарадорликни оширишда талаб, тариф, субсидия ва қувватни бошқариш қарорлари ўртасидаги функсионал-иқтисодий боғлиқликни тиклашга асосланган ижтимоий-иқтисодий механизмнинг консептуал моделини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан “Темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг 2026 йил 12 июндаги Л-01/2425-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашув жорий этилиши натижасида қувватдан фойдаланиш коеффитсиенти ўртача 0,64 дан 0,75 гача ошиши, қондирилмаган талаб улуши 20–23 фоизга қисқариши, тариф тушумлари 10–12 фоизга ўсиши ва субсидия юкининг нисбий оғирлиги 12–15 фоизга камайиши ҳисоб-китоблар орқали асосланди;
поезд таркибини вариатив шакллантириш, ўрин фондини сегментлар бўйича бошқариш, вагон айланиш сиклини тезлаштириш ва рейс кесимида маржинал самарадорликни баҳолаш асосида ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклифлар механизмнинг консептуал моделини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан “Темир йўл йўловчи ташиш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг 2026 йил 12 июндаги Л-01/2425-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида қувватдан фойдаланиш коеффитсиенти қўшимча равишда 8–10 фоизга ошиши, вагон айланиш даври ўртача 12–15 фоизга қисқариши ҳамда қўшимча даромад манбалари ҳисобига умумий тушум 7–11 фоизга ўсиши аниқланди.