Холматов Жавоҳир Юсуповичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим турлариаро интеграциянинг педагогик механизмларини такомиллаштириш (умумий ўрта ва олий таълим мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4924.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шерали Сайдикаримович Абдураимов, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.06.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шукрулло Қўлдошевич Мардонов, педагогика фанлари доктори, профессор; Шерзод Рахмонович Ўроқов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта ва олий таълим ўртасидаги узвий интеграция асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик механизмни ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини илмий асослаш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган интеграциялашган педагогик механизмнинг таркибий тузилмаси (мақсадли, мазмуний, жараёнли, диагностик ва натижавий блоклари) назарий жиҳатдан асосланган ҳамда такомиллаштирилган;
умумий ўрта ва олий таълим интеграциясининг ташкилий, мазмуний, бошқарув ва натижавий компонентларини мониторинг қилишга хизмат қилувчи рақамли кузатув платформасининг функсионал модели ишлаб чиқилган;
интегратив-когнитив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (интеграциялашган ўқув мазмуни, STEAM ёндашуви, фанлараро топшириқлар, рақамли воситалар, рефлексив баҳолаш тизими) аниқланган ва илмий асосланган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантириш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларини ҳамда умумий ўрта ва олий таълим интеграцияси асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган ва самарадорлиги тажриба-синов ишлари орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим турлариаро интеграциянинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган интеграциялашган педагогик механизмнинг таркибий тузилмаси (мақсадли, мазмуний, жараёнли, диагностик ва натижавий блоклари) назарий жиҳатдан асосланган ҳамда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги “258”-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган. Нашр гувоҳномаси №766488). Натижада, бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида мутахассислик, педагогик-психологик ва методик фанлар мазмунини интеграциялашган ёндашув асосида ўзаро уйғунлаштириш, тайёрлаш босқичлари ва баҳолаш мезонларини амалиётга йўналтириш, шунингдек, талабаларда интеллектуал-интегратив тайёргарлик, когнитив қобилият, таҳлилий фикрлаш, тажриба-синов фаолияти ва касбий маҳоратни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
умумий ўрта ва олий таълим интеграциясининг ташкилий, мазмуний, бошқарув ва натижавий компонентларини мониторинг қилишга хизмат қилувчи рақамли кузатув платформасининг функсионал модели мазмунига оид таклиф ва тавсиялар “Таълим турлариаро интеграцияни кузатиш платформаси: умумий ўрта ва олий таълим ўртасидаги боғлиқлик” номли дастурий маҳсулотда акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 44596 рақами билан Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида 2024-йил 29-ноябрда рўйхатдан ўтказилган). Платформадан фойдаланиш асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интеграциялашган интеллектуал фаолиятини ривожлантириш, ўқув дастурларидаги такрорланувчи элементларни аниқлаш, таълим мазмунининг узвийлигини таъминлаш ҳамда интеграциялашган ўқув-методик жараённи ташкил этишга оид таклиф ва тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” номли дарслик мазмунида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги “258”-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган. Нашр гувоҳномаси №766488). Натижада, бошланғич синф ва бакалавр таълим йўналиши ўқув дастурлари ўртасидаги такрорланувчи элементларни аниқлаш, мазмуний узвийликни таъминлаш, таълим турлариаро интеграциянинг педагогик механизмларини такомиллаштириш ҳамда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интеграциялашган интеллектуал фаолиятини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт -шароитлари (интеграциялашган ўқув мазмуни, STEAM ёндашуви, фанлараро топшириқлар, рақамли воситалар, рефлексив баҳолаш тизими) аниқланган ва илмий асосланган таклифлар 60110400 – Бошланғич таълим йўналишининг стандарти мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 4-апрелдаги 02/01-01-119-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари тизимини жорий этиш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интеграциялашган касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи интеграциялашган педагогик механизмни амалиётга татбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги “258”-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интегратив-когнитив компетентлигини, касбий-педагогик ва интеллектуал-интегратив тайёргарлигини ривожлантириш, шунингдек, интеграциялашган педагогик механизмнинг самарадорлигини ўқув жараёнида асослаш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish