Усманов Азамат Журабоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида бошқарувнинг иқтисодий функсионаллигини такомиллаштириш”, 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD.Ped8085.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.06.01 рақамли илмий кенгаш ҳузуридаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Дилдора Машрабжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Джураев Акбар Салимович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ОТМ профессор-ўқитувчилари ва функсионал менежерларнинг иқтисодий компетенцияларини ривожлантириш орқали олий таълим муассасаларида бошқарувининг иқтисодий функсионаллигини такомиллаштириш, таълим сифатини ва бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида таълим сифати ва илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини оширишга қаратилган бошқарувнинг иқтисодий функциялари илғор хориж тажрибалари асосида назарий-методологик жиҳатдан асосланди ва тизимлаштирилган;
олий таълим муассасаларида бошқарувининг иқтисодий функсионаллигини такомиллаштириш орқали таълим сифатини оширишда профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг индикаторлар тизимини ва интеграл баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
профессор-ўқитувчилар ва функсионал менежерларнинг инновацион, иқтисодий ва бизнес компетенцияларини (аналитик-иқтисодий компетенция; инновацион компетенция; тадбиркорлик компетенцияси; иқтисодий коммуникатив ва ҳамкорлик компетенцияси) ривожлантиришнинг ўқув-методик асослари такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида бошқарувнинг иқтисодий функсионаллигини такомиллаштириш, таълим сифат ва бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишнинг консептуал-интегратив модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бошқарувнинг иқтисодий функсионаллиги такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари бошқарув фаолиятига замонавий илғор хорижий тажрибалар тадбиқи бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар; иқтисодий функцияларини аниқлашга оид, шунингдек ОТМида бошқарувнинг иқтисодий функсионаллигини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар “Чет эл таълим тизимида менежмент” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 23-октабрдаги 02/01-01-419-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари иқтисодий функсионаллигини такомиллаштириш орқали бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишга эришилган;
профессор-ўқитувчилар ва функсионал менежерларнинг иқтисодий компетенцияларини ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ролини оширишга, ОТМнинг инвестицион муҳитини ривожлантиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Таълим иқтисодиёти: раҳбарнинг молиявий компетентлиги” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 4-августдаги 22-01-414/22-сонли маълумотномаси). Натижада педагогик олий таълим муассасаларида “Мактаб менежменти” йўналиши бакалаврият босқичи талабаларининг олий таълим муассасаларида бошқарувнинг иқтисодий функсионаллиги бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун шароит яратилди;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги “136”-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган (ўқув адабиётининг нашр руҳсатномаси №440997) “Таълим иқтисодиёти: раҳбарнинг молиявий компетентлиги” номли ўқув қўлланмада профессор-ўқитувчилар ва функсионал менежерларнинг инновацион, иқтисодий ва бизнес компетенцияларини ривожлантиришнинг ўқув-методик асослари такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 23-октабрдаги 02/01-01-419-сонли маълумотномаси). Диссэртация доирасида амалга оширилган илмий-тадқиқот натижаларидан “Жўрабек Бахт Инвест” хусусий корхонаси ва Инновацион ривожланиш агентлиги ўртасида тузилган С-ПФ-152-сонли шартнома асосида амалга оширилган “Ўзбекистонда avtouy тиркамалари ва тадбиркорлик уйларида маиший хизматларни таклиф этиш орқали аҳоли бандлигини ошириш” номли стартап лойиҳасида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish