Қурбонова Нигора Неъматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида кредит-модул тизими орқали таълим сифати бошқарувини такомиллаштириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8490.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Максуджан Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рискулова Камола Джуммаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибраймов Аскар Есбосинович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида кредит-модул тизими орқали таълим сифати бошқарувини такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва амалий тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида кредит-модул тизими шароитида таълим жараёнини бошқариш тизимининг ташкилий-педагогик имкониятлари талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишни ва таълим сифати мақсадларига устуворлик берувчи бошқарув қарорларини тизимлаштиришни таъминловчи фанларни мантиқий узвийликда гуруҳлаш ва ўқув жараёнини мақсадли модуллаштиришга устуворлик бериш орқали аниқланган;
кредит-модул тизимида таълим сифатини бошқаришнинг таркибий-функсионал модели таълим натижаларини баҳолаш обективлигини таъминлашга бўлган функсионал таъсирини ҳамда ўқув жараёнини ташкил этишнинг гибрид шаклларини “мотивацион-ҳиссий” мезонлар билан параметрик мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув жараёнини бошқариш ўқув натижаларини компетенциявий ўлчовларга ўтказиш аниқлигини ҳамда дидактик жараёнларни трансформациялашни таъминловчи «сифат триадаси» (режалаштириш, назорат, трансформация) тамойили асосида фан контенти ва кредит бирликларини ўзаро функсионал боғлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўқув жараёнини бошқариш самарадорлиги сифат менежментининг қайта алоқа тезкорлигини оптималлаштиришни таъминловчи «3Q» (сифат, миқдор, тезкорлик) ёндашуви асосида ўзлаштириш ва фаоллик индикаторларини мувофиқлаштириш орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилганлиги. Олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш орқали таълим сифати бошқарувини такомиллаштириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида кредит-модул тизими шароитида таълим жараёнини бошқариш тизимининг ташкилий-педагогик имкониятлари талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишни ва таълим сифати мақсадларига устуворлик берувчи бошқарув қарорларини тизимлаштиришни таъминловчи фанларни мантиқий узвийликда гуруҳлаш ва ўқув жараёнини мақсадли модуллаштиришга устуворлик бериш орқали аниқлашга оид маълумотлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-августдаги 272-сон буйруғи асосида берилган нашр рухсатномасига мувофиқ “60310500 – Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” бакалавриат йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Хорижий тил (Language skills for economists)” фанидан ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 16-октабрдаги 4/17-4/4-20305-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифати оширилган ҳамда таълим сифати мақсадларига устуворлик берувчи бошқарув қарорларини тизимлаштиришга эришилган;
кредит-модул тизимида таълим сифатини бошқаришнинг таркибий-функсионал модели таълим натижаларини баҳолаш обективлигини таъминлашга бўлган функсионал таъсирини ҳамда ўқув жараёнини ташкил этишнинг гибрид шаклларини “мотивацион-ҳиссий” мезонлар билан параметрик мувофиқлаштириш орқали такомиллаштиришга оид маълумотлар “Xorijiy til (Language skills for economists)” фанидан ўқув қўлланмада қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 16-октабрдаги 4/17-4/4-20305-сон маълумотномаси). Натижада таълим натижаларини баҳолашнинг обективлиги таъминланган ҳамда мазкур моделнинг амалий самарадорлиги тасдиқланган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув жараёнини бошқариш ўқув натижаларини компетенциявий ўлчовларга ўтказиш аниқлигини ҳамда дидактик жараёнларни трансформациялашни таъминловчи «сифат триадаси» (режалаштириш, назорат, трансформация) тамойили асосида фан контенти ва кредит бирликларини ўзаро функсионал боғлаш асосида такомиллаштирилга оид маълумотлар “Хорижий тил (Language skills for economists)” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 16-октабрдаги 4/17-4/4-20305-сон маълумотномаси). Натижада ўқув натижаларини компетенциявий ўлчовларда аниқ баҳолаш ва дидактик жараёнларни трансформациялаш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг ўқув жараёнини бошқариш самарадорлиги сифат менежментининг қайта алоқа тезкорлигини оптималлаштиришни таъминловчи «3Q» (сифат, миқдор, тезкорлик) ёндашуви асосида ўзлаштириш ва фаоллик индикаторларини мувофиқлаштириш орқали далиллашга оид маълумотлар 598092-EPP-1-2018-1-сон “Марказий Осиёда олий таълим тизимини янги технологиялар орқали ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 16-октабрдаги 4/17-4/4-20305-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув жараёнини бошқариш самарадорлиги оширилган ва таълим жараёнидаги қайта алоқа тезкорлиги оптималлаштирилган.