Болтаева Раъно Амириллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индивидуал ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.2.PhD/Ped9986.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.К.04.04.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Рузимбой Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Набиев Абдурахим Абдуҳамидович, кимё фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади индивидуал ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларида илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индивидуал ёндашув асосида талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўлчамлилик, қиёсий тахлил тамойилларини компетенциявий ёндашувларга асосланган амалий-дидактик муҳитда персонал йўналганлилигига кўра киритиш асосида аниқлаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантириш модели ихтисослик модулларини ўқитиш жараёнида талабалар академик фаолияти натижадорлигини кафолатлайдиган визуал, аудиал ва кинестетик таъсир воситаларини очиқ ва қулай ахборотли касбий етилиш жараёнида ўзаро интегратив мувофиқлашувда оптималлаштириш асосида такомилаштирилган;
талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантиришнинг талабага йўналган методлари педагогик-психологик диагностиканинг адаптив инструментларини касбий тайёргарликнинг мотивацион, фаолиятли ва персонал мониторинг каби босқичларида вариативлик муносабатида трансформациялаш асосида тизимлаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларида илмий хабардорлик компетенцияларининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари назарий тахлил, асосли қарор, натижага йўналган тактика кўникмаларини интенсив ривожлантиришга йўналтирилган касбий кейсларни талабаларнинг диверсификацион мунозаралари жараёнида консентрик мураккаблашув даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг кимё йўналиши талабаларида илмий хабардорлик компетенциясини шакллантириш технологиялари юзасидан ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари:
индивидуал ёндашув асосида талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўлчамлилик, қиёсий тахлил тамойилларини компетенциявий ёндашувларга асосланган амалий-дидактик муҳитда персонал йўналганлилигига кўра киритиш асосидаги тавсиялар “Психологик маълумотларни қайта ишлаш методлари ва технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим фан, таълим ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 19 ноябрдаги 02-07-159/04-сонли далолатномаси). Натижада талабаларнинг ижодий-касбий фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминотни такомиллаштиришга эришилган;
индивидуал ёндашув асосида талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантириш модели ихтисослик модулларини ўқитиш жараёнида талабалар академик фаолияти натижадорлигини кафолатлайдиган визуал, аудиал ва кинестетик таъсир воситаларини мувофиқлаштиришга доир тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт” эшиттириш мазмунида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Жиззах вилоят телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026 йил 2 февралдаги 137/13-10-сонли маълумотномаси). Натижада фанни ўқитишда талабаларнинг индивидуал ҳусусиятларини инобатга олишга доир методик тависияларнинг кенг тарғиб этилишига эришилган;
талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини шакллантиришнинг талабага йўналган методлари педагогик-психологик диагностиканинг адаптив инструментларини касбий тайёргарликнинг мотивацион, фаолиятли ва персонал мониторинг каби босқичларида вариативлик муносабатида трансформациялашга доир ғоялар “Кимё ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим фан, таълим ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 31-мартдаги № 2136-3769-cbb1-947b-d090-9620-8397 – сонли маълумотномаси). Натижада, қулай ахборотли касбий етилиш жараёнида ўзаро интегратив мувофиқлашувининг дидактик имкониятлари оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish