Ахророва Муножат Машраф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш”, 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped2963.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.06.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ражабов Тўхтасин Ибодович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини AKT асосида такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари, мазмуни ва ташкилий-педагогик шарт-шароитларини илмий асослаш ҳамда такомиллаштиришга доир илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштиришнинг педагогик зарурияти мусиқий-назарий тайёргарлик, мусиқий-ижрочилик фаолияти ва рақамли компетенциялар интеграциясини таъминлаш эҳтиёжи билан изоҳланиб, мазкур жараённинг мазмуни мусиқий-педагогик, ижрочилик ва AKT воситалар уйғунлиги нуқтаи назаридан, компетенциявий, интегратив ҳамда технологик консептуал ёндашувлар негизида аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлиги касбий-билим, амалий-кўникма, педагогик-коммуникатив, шахсий-ижодий, касбий йўналтирилганлик ҳамда рефлексив-ривожлантирувчи компонентларнинг ўзаро интеграцияси асосида тавсифланиб, унинг таркибий тузилмаси ва мазмуний хусусиятлари аниқлаштирилган ҳамда компетентликни такомиллаштиришга таъсир этувчи педагогик омиллар ташкилий-бошқарув, дидактик, психологик-педагогик ва ахборот-технологик гуруҳларга ажратилиб, назарий жиҳатдан асосланилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштиришнинг тизимли-функсионал модели мақсадли, мазмунли, технологик ва натижавий блокларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда педагогик жараённинг диагностик, ривожлантирувчи ва рефлексив босқичларда изчил ташкил этилиши асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштиришга қаратилган педагогик таъминот “Мусиқа назарияси. Солфеджио” фани ўқув дастури мазмунини макро, микро ва субмодуллар асосида тизимлаштириш, мавзуларни AKT воситалари, ўқитиш усуллари ҳамда касбий компетентликнинг намоён бўлиш кўрсаткичларини ўқув фаолияти билан интеграциялаш, рақамли таълим ресурслари ва дидактик воситалар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари натижалари асосида тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини AKT асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини AKT асосида такомиллаштиришнинг педагогик зарурияти, мазмуни ҳамда компетенциявий, интегратив ва технологик ёндашувларини аниқлаштиришга хизмат қилувчи илмий натижалардан Словакия Республикаси Таълим, фан, тадқиқот ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштириладиган Словакия Миллий стипендия дастури (NSP) доирасида олиб борилган илмий тадқиқотларда фойдаланилган (Словакия академик ахборот агентлиги (SAIA) 2025-йил 1-июндаги 31-821-596-сон маълумотномаси). Натижада мусиқа таълимида АКТдан фойдаланиш бўйича Европа олий таълим тажрибаси қиёсий таҳлил қилиниб, бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг технологик ва рақамли компетенцияларини такомиллаштиришга оид илғор педагогик ёндашувлар умумлаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигининг таркибий компонентлари ҳамда уни такомиллаштиришга таъсир этувчи педагогик омилларга оид илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг маънавий-маърифий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-04/17-82-сон далолатномаси; Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали ДМнинг 2026-йил 22-июндаги 45-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчисининг замонавий рақамли муҳитда фаолият юритишга тайёргарлигини ошириш, мусиқий-педагогик фаолиятда АКТдан самарали фойдаланиш ҳамда касбий компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини AKT асосида такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларига оид илмий хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги маданият ва санъат муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ошириш ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 12-майдаги 02-12-20-3262-сон далолатномаси). Натижада замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштиришга қаратилган педагогик таъминот “Мусиқа назарияси. Солфеджио” фани ўқув дастури мазмунини макро, микро ва субмодуллар асосида тизимлаштириш, мавзуларни AKT воситалари, ўқитиш усуллари ҳамда касбий компетентликнинг намоён бўлиш кўрсаткичларини ўқув фаолияти билан интеграциялаш, рақамли таълим ресурслари ва дидактик воситалар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари натижалари асосида тасдиқланган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Мусиқа назарияси” ҳамда “Мусиқий информатика” фанларидан электрон ўқув қўлланма яъни электрон ахборот-таълим ресурсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 24-февралдаги 02/01-01-128-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчисининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик таъминотнинг самарадорлигини тажриба-синов ишлари орқали аниқлаш имконияти яратилган ҳамда талабаларнинг AKT воситаларидан фойдаланиш ва рақамли дастурлар билан ишлаш кўникмалари ривожлантирилган.