Мадумаров Мақсаджон Жумановичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон фаунаси Cладоcера (Cрустаcеа: Бранчиопода) туркумининг морфо-биологик ва таксономик тавсифи», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/В275.
Илмий консултант: Кучбоев Абдукахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.05/2025.27.12.В.22.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтиёр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Сапаров Абдирахман Данабаевич, биология фанлари доктори, профессор; Зокиров Исломжон Илхомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон сув ҳавзаларида тарқалган Cладоcера (Cрустаcеа: Бранчиопода) туркумига мансуб турларнинг систематик таркиби, морфологик ва биологик хусусиятлари, ҳудудий тарқалишини комплекс тадқиқ этиш ҳамда турларнинг зоогеографик алоқадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон сув ҳавзаларида тарқалган Cладоcера туркумининг замонавий систематик таркиби комплекс фаунистик-таксономик ёндашувлар асосида тизимли таҳлили ўтказилиб, 113 турдан иборатлиги аниқланган;
илк бор Cамптоcерcус унcинатус Смирнов, 1971 ва Илёcрйптус спинифер Ҳерриcк, 1882 турларининг морфологик хусусиятлари аниқланиб, Ўзбекистон фаунаси таркибига киритилиши асосланган;
Ўзбекистон фаунасида учровчи Cериодапҳниа латиcаудата, Илёcрйптус спинифер, Биапертура аффинис, Cамптоcерcус унcинатус, Диспаралона рострата ва Подоневадне cамптонйх турлари морфологик-диагностик белгилари очиб берилиб, турларни аниқловчи морфометрик кўрсаткичлари асосланган;
Чйдорус спҳаериcус, Моина брачиата ва Дапҳниа пулех турлар тана узунлиги, карапакс ўлчамлари, постабдомен кўрсаткичлари ва нисбат индекслари бўйича популяциялараро ҳамда онтогенетик морфологик вариациялар қиёсий-статистик ёндашувда баҳоланиб, мазкур белгиларнинг тур ичидаги фенотипик ўзгарувчанликни аниқлашда диагностик мезон сифатидаги аҳамияти исботланган;
Ўзбекистон Cладоcера фаунасининг вилоятлар кесимидаги ҳудудий дифференциацияси аниқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси (78 тур), Фарғона (68 тур) ва Наманган (63 тур) вилоятлари турлар бойлигининг асосий марказлари эканлиги, зоогеографик таркибда Палеарктика компоненти етакчи бўлиб, Ориентал ва тропик-субтропик элементлар ҳам учраши кўрсатилган ҳамда республика сув ҳавзалари фаунаси тарихий, экологик ва антропоген омиллар таʼсирида шаклланган мураккаб минтақавий тизим эканлиги асосланган;
Cладоcера турлари учун мақбул ҳарорат Cериодапҳниа дубиа ва Дапҳниа магна учун 25°C, Моина маcроcопа учун 28°C, Босмина лонгирострис учун 22°C эканлиги, пҲ 6,5-8,5 диапазонида биологик фаоллик торроқ оптимумда (6,8-7,8) намоён бўлиши ҳамда Дапҳниа магна ва Босмина лонгирострис учун пҲ 7,0, Моина маcроcопа ва Cериодапҳниа дубиа учун пҲ 7,5 энг мақбул эканлиги исботланган;
Моина маcроcопа тури юқори популяция зичлиги (312 инд/л; Тукей ҲСД: п<0,05, Дапҳниа магна турига нисбатан) туфайли кўпайтириш ва балиқ озуқаси учун, Cериодапҳниа дубиа тури УСЕПА стандартига нисбатан 68% устунлиги (Р²=0,98) билан экотоксикологик тестлар учун, Дапҳниа магна тури эса илмий тадқиқотлар учун энг мақбул эканлиги, шунингдек, ҳарорат нисбатан паст бўлган март-май ойларида Босмина лонгирострис турини табиий озуқа сифатида кўпайтириш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда Cладоcера (Cрустаcеа: Бранчиопода) туркумининг морфо-биологик ва таксономик тавсифи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Cладоcера турларининг сув ҳавзалари бўйлаб тарқалишига доир маълумотлар, жумладан, турларнинг учраш нуқталари, сув ҳавзаларидаги ўртача миқдор кўрсаткичлари ҳамда морфологик тузилишига оид фотоматериаллар Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғи базасига жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2025-йил 11-апрелдаги 035 сонли маълумотномаси). Натижада Cладоcера турларини глобал миқёсда таҳлил қилиш, уларнинг тарқалиш хусусиятларини қиёсий баҳолаш ҳамда минтақавий биохилма-хиллик кўрсаткичларини халқаро маълумотлар базалари асосида ўрганиш имконини берган;
Cладоcера туркумига тегишли Cериодапҳниа cорнута, Дапҳниа магна, Д. симилис ва Моина маcроcопа турларни сунъий бошқариладиган шароитда кўпайтириш ва “тирик озуқа еми” сифатида қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар балиқчилик хўжаликлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026 йил 3-августдаги 02/23-2732 сонли маълумотномаси). Натижада озуқа харажатлари 8-10% га қисқарган, балиқ маҳсулдорлиги 7-8% га ошган, касалланиш ва нобуд бўлиш даражаси эса 75-77% га камайиш имконини берган;
Ўзбекистонда сув ҳавзаларида тарқалган Cладоcера турларини 7 та оила, 9 та авлодга тегишли, 20 та турга мансуб 134 та нусха намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти Ноёб коллекцияси фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 14-августдаги 4/1255-2297 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу коллекция намуналари Ўзбекистон Cладоcера туркуми турлари бўйича зоопланктонлар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган.