Мейлиева Ҳилола Шухратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосий ва такрорий экинларга мос бодринг дурагайларини ажратиш, уларни агротехнология унсурларини ишлаб чиқиш(Қашқадарё вилояти мисолида)”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1679
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.05.01.
Расмий оппонентлар Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Боликулов Фарҳод Олимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилояти тупроқ иқлим шароитига мос бодринг дурагайлар тўпламини ажратиш, асосий ва такрорий экинлар сифатида етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида бодринг дурагайлари тўплами асосий ва такрорий экинлар сифатида ўстирилганда ўсув даври давомийлиги, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва хўжалик белгилари яхши шаклланиши ҳамда маҳсулдорлик кўрсаткичлари, умумий ва товар ҳосилдорлиги, мосланувчанлик имконияти ҳамда коеффитсиенти, ҳосилнинг биокимёвий таркиби ўрганилиб, илмий жиҳат исботланган;
ажратилган мосланувчан Record Ф1, Фонтина Ф1 дурагайларида палак ва илдиз массасининг шаклланиши, барг sathi ҳосил бўлиши, пайкал фотосинтетик потенциали, фотосинтетик фаоллиги, баргдаги хлорофилл миқдори, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, товар ҳосилдорлик чиқими ва унинг таркиби ҳамда сифати аниқланганда, мақбул меъёр бўлиб, гектарига 20 t/ga гўнг+Н200П160К100 kg/ga биргаликда қўлланилиб, экиш схемаси (180+60):2x40 см тартибда 20,8 минг туп қалинлигида аниқланган;
ажратилган мосланувчан бодринг дурагайларини асосий ва такрорий экинлар сифатида мақбул органоминерал ўғитлар меъёрларида парваришлашнинг иқтисодий самарадолиги ҳисобланиб, тавсиянома ишлаб чиқилган;
ажратилган мосланувчан бодринг дурагайларини Record Ф1, Фонтина Ф1, Лидер Ф1, Сардор Ф1, Десна Ф1, Дояра Ф1 кабилар мақбул органоминерал ўғитлар меъёрлари (20 t/ga гўнг+Н200П160К100 kg/ga), қулай экиш (180+60):2x40 см тартиби ва туп қалинлигида (20,8 минг туп) ўстириш иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги ва ҳар гектардан асосий экин сифатида 30-35 t/ga ва зиёд ҳосилдорлик, 14.460-21.060 минг сўм соф даромад ва 47,3-63.9 % рентабелликка, такрорий экин сифатида эса 25-32 t/ga ва зиёд ҳосилдорлик, 9.400-17.760 минг соф даромад ҳамда 38,7-56,0 % рентабелликка эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ушбу диссертация тадқиқотлари Қашқадарё вилояти шароитида асосий ва такрорий экинларга мос бодринг дурагайларини ажратиш, уларнинг агротехнология унсурларини ишлаб чиқишга қаратилган. Жумладан:
асосий ва такрорий экинлар сифатида бодринг дурагайлар тўплами ўстирилиб, ўсув даври давомийлиги, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, тупда палак, илдиз ва барг sathi шаклланиши, пайкалнинг фотосинтетик потенциали, маҳсулдорлик кўрсаткичлари, умумий ва товар ҳосилдорлиги, мосланувчанлик имконияти ва коеффитсиенти, ҳосил биокимёвий таркиби ва сифати бўйича ҳар томонлама баҳоланган, истиқболли мосланувчан - Record Ф1, Фонтина Ф1, Лидер Ф1, Сардор Ф1, Десна Ф1, Дояра Ф1 дурагайлари ажратилган ва 2025 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани фермер хўжаликларида асосий экин сифатида 1,6 гектарда, такрорий экин сифатида эса 2,4 гектар, жами 4,0 гектар майдонга амалиётга жорий қилинган бўлиб “Аср чорва сервис” фермер хўжалигида асосий экин сифатида 0,4 га майдонда, такрорий экин сифатида 0,6 га майдонда, жами 1,0 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳар гектардан асосий экин сифатида 33,4-36,0 тоннадан, такрорий экин сифатида 28,1-31,8 тоннадан ҳосилдорлик, 18.310-21.060 ва 12.370-16.440 минг сўм соф даромад олишга ҳамда 57,3-63,9 ва 41,5-52,6% рентабелликка эришилган;
асосий экин сифатида ажратилган бодринг дурагайлари (Сардор Ф1, Record Ф1, Фонтина Ф1, Лидер Ф1) мавжуд ва тавсия этилаётган технологияларда ўрганилганда, мақбул ўғит меъёрлари (20 t/ga гўнг+Н200П160К100 kg/ga ), қулай экиш (180+60):2x40 см тартибда, 20,8 минг туп қалинликда парваришлаб, Ғузор тумани “Аср чорва сервис” фермер хўжалигида 0,8 га майдонда, “Шўртан Аланга барака” фермер хўжалигида 0,4 га майдонда, “Юнусов Элдорбек Муродалиевич” фермер хўжалигида 0,4 га майдонда, жами 1,6 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, мосланувчан дурагайлар 30,0-36,0 t/ga ҳосилдорликни ёки мавжуд технологияга нисбатан 4,2-8,4 t/ga қўшимча ҳосилни таъминлаб, ҳар гектардан 14.460-21.060 минг сўм соф даромад олишга ва 47,3-63,9% рентабелликка эришилган;
такрорий экин сифатида ажратилган мосланувчан бодринг дурагайлари мақбул экиш тартиби ва туп қалинликлари ҳамда ўғитлаш меёрларида туманнинг “Аср чорва сервис” фермер хўжалигида 1,2 га майдонда, “Шўртан аланга барака” фермер хўжалигида 0,8 га майдонда, “Юнусов Элдорбек Муродалиевич” фермер хўжалигида 0,4 га майдонда, жами 2,4 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳар гектардан 25,4-33,0 t/ga ҳосилдорлик ва 9.400-17.760 минг сўм соф даромад олишга ҳамда 32,8-56,0% рентабелликка эришилган;
“Қашқадарё вилояти шароитида бодринг экинидан юқори ва сифатли ҳосил олишда мосланувчан дурагайларини танлаш, ўғитлаш меёрлари, экиш тартиби ва туп қалинлигини белгилашга оид тавсиялар” ишлаб чиқилган ва Қарши давлат университетида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, нафақат соҳада таҳсил олаётган Олий таълим муассасалари талабалари ва илмий изланувчилари, турли ердан фойдаланувичлар учун бодринг дурагайларини танлаш, етиштириш агротехнологиясида органик ва минерал ўғитларни қўллаш меъёрлари, экиш усуллари ва туп қалинликларини мақбуллаштиришда услубий қўлланма кенг фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish