Исламов Анвар Жавлиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Қашқадарё ҳудудида етиштиришга мосланувчан ширин қалампир навларини ажратиш ҳамда қулай ўғитлаш ва ўстирувчи моддалар меъёрларини аниқлаш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Qx1678
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.05.01.
Расмий оппонентлар: Шокиров Алишер Жўрабаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хушвақтов Нурбек Жумаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Қашқадарё ҳудудининг суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ширин қалампир навлар тўпламини ўсиши, ривожланиши, ўсув даври давомийлиги, барг sathi, поя ва илдиз массаси шаклланиши, теримлар бўйича умумий ва товар ҳосилдорлиги бўйича баҳолаб, истиқболлиларини ажратиш ҳамда улардан юқори ва сифатли ҳосилни таъминловчи ўстириш агротехнологиясининг қулай органоминерал ўғитлар меъёрлари ва ўстирувчи стимуляторлар самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жанубий Қашқадарё ҳудудининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ширин қалампирнинг нав ва дурагайлар тўплами қимматли морфологик, биологик ва хўжалик белги-хусусиятлари бўйича комплекс баҳоланиб, муайян шароитга мосланувчан, истиқболли нав-дурагайлар ажратилиб, ҳар гектардан 36,6-40,8 t/ga ва зиёд товар ҳосил бериши илмий жиҳатдан асосланган;
танланган мосланувчан ширин қалампир Маржона (ст.), Дар Ташкента, ва Зумрад навлари турли ўғитлаш ва ўстирувчи стимулятор меъёрларида ўстирилганда, ўсув даври 3-4 кунгача узайиши ҳамда ўсимликнинг қимматли морфологик, биологик ва хўжалик белги-хусусиятлари энг юқори бўлиб сифатли экологик тоза ҳосилдорликка (39,3-44,1 t/ga, шундан товар ҳосилдорлик 38,7-43,8 t/ga ёки 98,3-99,3% ) органоминерал ўғитлар ва гиббереллин биостимулятори – 20 t/ga гўнг + Н200П150К100 kg/ga + 6-7 г гиббереллин меъёрида биргаликда қўлланилиб, парваришланганда аниқланган;
ажратилган мосланувчан ширин қалампир навлари (Маржона, Дар Ташкента, Зумрад кабилар) мақбул органоминерал ўғитлаш ва ўстирувчи стимулятор гиббереллин меъёрларида биргаликда қўллаб ўстириш иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги ишлаб чиқариш синови тажрибаларида исботланиб, ҳар гектардан 35-40 t/ga ва зиёд ҳосилдорлик ёки 12 230-19 135 минг сўм соф даромад ва 38,2-58,4% рентабеллик даражасига эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Қашқадарё ҳудудида етиштиришга мосланувчан ширин қалампир навларини ажратиш ҳамда қулай ўғитлаш ва ўстирувчи моддалар меъёрларини аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
илк бор, жанубий Қашқадарё ҳудудининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ширин қалампирнинг нав ва дурагайлар тўплами қимматли морфологик, биологик ва хўжалик белги-хусусиятлари бўйича комплекс баҳоланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, муайян шароитга мосланувчан (мосланувчанлик коеффитсиенти 1,10-1,23) истиқболли нав-дурагайлар – Дар Ташкента, Ширин қалампир чўзинчоқ, Алпеник Ф1, Зумрад, Маржона кабилар ажратилган;
Ширин қалампир ажратилган мосланувчан Дар Ташкента, Маржона, Зумрад навлари мақбул, яъни тавсия этилаётган технологияда (20 t/ga гўнг + Н200П150К100 kg/ga + 6-7 г гиббереллин) биостимулятори меъёрларида биргаликда қўлланилиб, ишлаб чиқариш синови тажрибалари 2025 йилда Қашқадарё вилоятнинг Шаҳрисабз ва Китоб туманлари фермер хўжаликларида жами 3,6 гектар майдонга амалиётга жорий этилган. Шаҳрисабз туманидаги “Хужамурод” фермер хўжалиги шароитида 1,5 га майдонда, “Тураев Темирқул Амирқулович” фермер хўжалиги шароитида 0,9 га майдонда, жами 2,4 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳар гектардан 35,1-40,7 t/ga ҳосилдорлик, 12 230-18 295 минг сўм соф даромад ва 38,2-56,2% рентабеллик даражасига эришилган;
ажратилган ширин қалампир навлари Китоб туманидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё тажриба станцияси шароитида 1,2 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳар гектардан 37,8-41,5 тонна ҳосилдорлик, 15 350-19 135 минг сўм соф даромад олишга ва 47,4-58,4% рентабелликка эришилган;
“Ширин қалампир мосланувчан нав-дурагайларини танлаш, уларни ўстириш технологиясида органоминерал ўғитлар ва биостимулятор гиббереллин қўллаш меъёрларини белгилаш ва қўллашга оид тавсиялар” ишлаб чиқилган ва Қарши давлат университетида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17-март 05/06-04-283-сонли маълумотномаси). Натижада, нафақат соҳада таҳсил олаётган Олий таълим муассасалари талабалари ва илмий изланувчиларига, балки турли ердан фойдаланувичлар учун ширин қалампир нав ва дурагайларини танлаш, парваришлаш технологиясида органик ва минерал ўғитлар меъёрини мақбуллаштириш ҳамда гиббереллин ўстирувчи биостимулятори билан биргаликда фойдаланишда услубий қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish