Балласов Абдулхамид Рузимахаммат ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Камёб маҳаллий ҳандалак (Cucumis мело Л вар. Чандалак) навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва уруғчилигини ўрганиш (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.06 –Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Qx1859
Илмий раҳбар: Юнусов Салоҳиддин Адхамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирвоситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саъдуллаев Санжарбек Мадиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти шароитида ҳандалакни камёб маҳаллий навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва уруғчилигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида ҳандалакни камёб маҳаллий навлари уруғлари 80,5 фоиздан 82,5 фоизгача унувчанлиги тикланган;
ҳандалакни камёб Самарқанд сариқ ҳандалак ва Маҳаллий сариқ ҳандалак навлари уруғларини Сиркон (2-томчи) + Гумат калий (1 mg/l) эритмасида ивитиб экиш назоратга нисбатан 7-11 кун эрта пишганлиги, ер устки қисмини кучли ўсганлиги ҳамда товарбоп ҳосили Самарқанд сариқ ҳандалак (43,4 t/ga-26 %), Маҳаллий сариқ ҳандалак (40,1 t/ga-21 %) ва Қора қош (32,0 t/ga-18 %) навларида юқори бўлганлиги исботланган;
ҳандалакни очиқ майдонда икки қаватли плёнка остида 20 кунлик кўчатидан экиб етиштириш назоратга нисбатан 29-30 кун эрта пишганлиги, товарбоп ҳосил Оби новвот (45,8 t/ga-20%), Самарқанд сариқ ҳандалак (37,2 t/ga-16%) ва Маҳаллий сариқ ҳандалак (35,8 t/ga-15%) навларида юқори ҳосил берганлиги ҳамда ресурстежамкор усулда етиштиришда навлараро 58,0-75,3 mln.so‘мгача юқори даромад олинганлиги аниқланган;
ҳандалакни камёб навларида оналик гулларини чангланувчанлиги Ҳандалак оранжевий красний нави (302 дона - 79%), Маҳаллий сариқ ҳандалак нави (311 дона - 76%) ва Оқ каллапош нави (308 дона – 77%) нав тозалиги юқори бўлган мевалар шаклланган, уруғ ҳосили навлараро гектарига 172 кг дан 204 кг гача ҳамда уруғликдан 31,3 – 34,0 млн. сўмгача даромад олинганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти шароитида ҳандалакни камёб маҳаллий навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва уруғчилигини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:
Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Бойқозон Шокир” фермер хўжалигида ҳандалакни камайиб бораётган нав намуналари уруғларига ўсишни бошқарувчи моддалар билан ишлов бериш тажрибаси 1,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 6 майдаги 05/04-04-420-сонли маълумотномаси). Натижада экилган навларнинг ҳосилдорлиги Сиркон (2-томчи) + Гумат калий (1 mg/l) эритмасида уруғларни ивитиб экиш вариантида Самарқанд сариқ ҳандалак навида 33,6 t/ga, Махаллий сариқ ҳандалак навида 30,6 t/ga, Қора қош навида эса 22,6 t/ga товарбоп ҳосил берган ва қўшимча 13 % га ортган.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Исломхўжа Комрон” фермер хўжалигининг 1,5 га майдонида асосий экин сифатида ҳандалакнинг Маҳаллий сариқ ҳандалак, Ҳандалак оранжевий красний, Оқ каллапош, Қора қош, Самарқанд сариқ ҳандалак ва Оби новвот навлари кўчатлари икки қаватли плёнка остига экиш ишланмаси жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 6 майдаги 05/04-04-420-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳандалак навларнинг уруғ ҳосилдорлиги Оби новвот навида 196 kg/ga, Ҳандалак оранжевий красний 167 kg/ga, Самарқанд сариқ ҳандалак 155 kg/ga, Оқ каллапош 135 kg/ga, Маҳаллий сариқ ҳандалак 132 kg/ga ва Қора қош навида 128 kg/ga ни ташкил этиб, қўшимча 24 % га ортганлиги аниқланган.
Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Озод Ўктам саховати” фермер хўжалигида 1,0 га майдонида ҳандалак навлари кўчатларини икки қаватли плёнка остига экиш ишланмаси жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 6 майдаги 05/04-04-420-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳандалак навларининг уруғ ҳосилдорлиги Оби новвот навида 206 kg/ga, Ҳандалак оранжевий красний- 186 kg/ga, Самарқанд сариқ ҳандалак – 178 kg/ga Оқ каллапош -153 kg/ga Маҳаллий сариқ ҳандалак 148 kg/ga ва Қора қош навида 132 kg/ga ни ташкил этган ва хўжаликдаги иқтисодий самарадорлик 20 % га ортганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish