Насирова Мохигул Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмлар типологияси, лексикографик талқини ва таржимаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4189.
Илмий раҳбар: Обруева Гулчехра Хамракуловна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Аззамов Юсуфжон Ражаббоевич, фалсафа фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади KOVID-19 пандемияси даврида юзага келган янги сўзлар ва атамаларнинг лексикографик, лексик-семантик ҳамда деривацион (сўз ясалиш) хусусиятларини таҳлил қилиш, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмларнинг қўлланилиши, лингвомаданий-семантик жиҳатлари ва таржима хусусиятларини қиёсий очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги коронеологизмларнинг келиб чиқишида инглиз тилининг доминантлиги, мазкур неологизмларнинг фаол ва пассив лексикадаги лексикографик талқини ўртасидаги фарқ пассив сўз бойлигида хорижий сўзнинг она тилидаги изоҳи берилиши, актив лексикада эса она тилидаги сўз орқали унинг хорижий эквивалентини топиш мумкинлигида намоён бўлиши ҳамда деривацион хусусиятлар ўзлашган бирликларни тилга мослаштириш воситаси эканлиги асосланган;
коронеологизмларни таржима қилишда транслитерация ва транскрипсия усулларининг етакчи метод сифатида намоён бўлиши аниқланиб, янги лексик бирликларнинг шакл ва мазмун яхлитлигини сақлашда изоҳлаш методи зарурияти, пандемияга оид матнлар таржимасида ассотсиатив таржима, кенгайтирилган тавсифий изоҳ ҳамда функсионал муқобил усулларнинг устуворлиги илмий жиҳатдан далиллаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмлар таржимасининг мувофиқлигини таъминлашда маданият омили етакчи эканлиги аниқланиб, маҳаллий маданиятга тўлиқ мослаштириш (domestication) ҳамда мутлақ хорижлаштириш (foreignization) ёндашувларини мувофиқлаштиришда уйғунлик стратегиясининг самарадорлиги кўрсатилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмларнинг семантикасида коронавирус пандемияси давридаги ижтимоий-иқтисодий, маданий, табиий омилларнинг таъсири ҳамда янги лексик бирликларнинг жадал шаклланишида оммавий ахборот воситалари ва замонавий технологияларнинг роли асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмларни типологик, лексикографик ва таржимашунослик аспектларида таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий хулосалари ва натижалари асосида:
ўзбек тилидаги коронеологизмларнинг келиб чиқишида инглиз тилининг доминантлиги, мазкур неологизмларнинг фаол ва пассив лексикадаги лексикографик талқинининг фарқи пассив сўз бойлигида хорижий сўзнинг она тилидаги изоҳининг келтирилишида, актив лексикада она тилидаги сўз орқали унинг хорижий эквивалентини топиш мумкинлигида намоён бўлиши ҳамда деривацион хусусиятлар ўзлашган бирликларни тилга мослаштириш воситаси эканлиги хусусидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган SUZ80020GR0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-октабрдаги № 3338/02-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосаларнинг қўлланилиши, шунингдек, фойдаланилган илмий методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилган;
коронеологизмларни таржима қилишда транслитерация ва транскрипсия усулларининг етакчи метод сифатида намоён бўлиши, янги лексик бирликларнинг шакл ва мазмун яхлитлигини сақлашда изоҳлаш методи зарурияти ҳамда пандемияга оид матнлар таржимасида ассотсиатив таржима, кенгайтирилган тавсифий изоҳ ҳамда функсионал муқобил усулларнинг устуворлиги илмий жиҳатдан асосланиши ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг “Erasmus+ 58545- EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP” CLASS:Computational linguistics at Central Асиан университиес” номли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 10-ноябрдаги 04/2283-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўтказилган сотсиолингвистик сўровномаларда ахборот мазмундорлигининг такомиллашувига ва прагматик таъсирининг кафолатли бўлишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмлар таржимасининг мувофиқлигини таъминлашда маданият омили етакчи эканлиги ҳамда уни маҳаллий маданиятга тўлиқ мослаштириш (domestication) ёки мутлақ хорижлаштиришни (foreignization) мувофиқлаштиришда уйғунлик стратегиясининг самарадорлиги тўғрисидаги хулосалар ва амалий таклифлардан Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Европа Иттифоқининг Эрасмус+ Жеан Моннет дастури томонидан молиялаштирилган 101239140-сонли “Fostering EU Knowledge and Sustainability Practices in Uzbekistan: The Jean Monnet Module on European Sustainable Development and Sustainability Science (EUSUSTAIN)” номли халқаро лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 12-ноябрдаги 02-1501-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ўтказилган машғулотларда инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмларнинг эквивалент ва муқобил вариантларини излашда маданий омиллар таъсирида нейтраллаштиришнинг самаралари тўғрисида талабаларнинг когнитив тасаввурлари бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги коронеологизмларнинг семантик маъносида коронавирус пандемияси давридаги ижтимоий-иқтисодий, маданий, табиий омиллар таъсири ҳамда янги лексик бирликларнинг жадал шаклланишида оммавий ахборот воситалари ва замонавий технологиялар роли ҳақида Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси 2025-йил ноябр ойида эфирга чиққан “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-07/357-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг KOVID-19 пандемияси даврида пайдо бўлган коронеологизмларнинг семантик жиҳатлари маданий, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий ҳамда табиий омил эканлиги тўғрисидаги билимдонлигининг оширилишига эришилган.