Sayt test rejimida ishlamoqda

Хотамов Абдугафурнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Радиомониторинг тизимида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлаш учун антенна мажмуасини ишлаб чиқиш», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T409.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Абдуқаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор; Камалов Юнус Каримович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: реал вақтда, радиочастота спектрида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни радионурланишларида ноқонуний ёки рухсат этилган радионурланишлар синфига ажратиш мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўлчов антенналар асосида индустриал радиохалақитлар характеристикаларини таҳлил қилиш усули ўрнатилган Давлат стандартлари асосида такомиллаштирилган;
антенналар хусусиятларини таҳлил қилиш асосида радиомониторинг тизими қурилмасининг элемент базаси яратилган;
ноқонуний ва рухсат этилган частота диапазонларида тарқалаётган радиосигналларни UMS-100 ва PR-100 ўлчов қурилмаси асосида сигнал сатҳи ўртача 2 дан 26 дБ мкВ/м гача оралиқда аниқлаш ва топиш такомиллаштирилган;
бир вақтда 2 та ўлчов антенна асосида радиочастота спектрларини горизонтал ва вертикал қутбланишда 80 дан 12000 MHz оралиқда мониторинглаш мажмуаси яратилган;
автоматлаштирилган ўлчов тизими асосида радиосигналларни аниқлаш ва топиш вақтини 2 марта камайтириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Радиочастота спектрини радиомониторинг ҳолати ва сифат кўрсаткичларини ошириш орқали радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмаларни аниқлаш ва таниб олиш усуллари асосида:
комплекс фойдаланиш бир вақтда 2 та ўлчов антенна асосида радиочастота спектрларини горизонтал ва вертикал қутбланиш усулида мониторинглаш тизими «Самарқанд РТУМ» давлат унитар корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 18 декабрдаги 33-8/9466-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида радиомониторинг тизимида 1-антенна қурилма 80-1300 MHz, 2-антенна қурилмаси 1000-12000 MHz бўлган, яъни 80 дан 12000 MHz оралиқда радиочастота ўлчов спектрини назорат қилиш имкони яратилган;
UMS100 ва PR100 ўлчов қурилмаси асосида сигнал сатҳини аниқлаш ва таниб олишда радиомониторинглаш қурилмаси «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 18 декабрдаги 33-8/9466-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида ўлчов қурилмаси сигнал сатҳини ўртача 2 дан 26 дБ мкВ/м гача оралиқда аниқлаш ва таниб олиш имконини яратган;
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ноқонуний ва рухсат этилган частота диапазонларида тарқалаётган радиосигналларни аниқлаш ва таниб олишда радиомониторинг тезлигини ошириш усули «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 18 декабрдаги 33-8/9466-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида частота диапазонларида тарқалаётган радиосигналларни аниқлаш ва таниб олишда радиомониторинг тезлигини 2 марта ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish