Бердиёрова Рахима Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилида окказионал фразеологик бирликларнинг прагматик хусусиятлари”, 10.00.04 Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1966.
Илмийраҳбар: Астанова Гулнора Аминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Майсара Дониева Жамоловна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилида окказионал фразеологик бирликларнинг прагматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилида окказионал фразеологик бирликларнинг баҳолаш, экспрессивлик, интенсивлик, эмотивлик ва стилистик муносабатли турлари прагматик жиҳатдан психолингвистик, сотсиолингвистик ва лингвокултурологик омиллар таъсирида воқеланиши исботланган;
инглиз бадиий контекстида окказионал фразеологик бирликларнинг коммуникатив-контекстуал вазиятни ҳосил қилиш мақсадида эмоционал матнда ишлатилиши унинг эстетик таъсирчанлигини ошириш, сўзловчининг маълум вазиятга субектив баҳоси ва муносабатини кўрсатиш каби прагматик функцияларни бажариши далилланган;
окказионал фразеологик бирлик белгиланган прагматик бирлик сифатида экспрессивликни ҳосил қилишда метафора, гипербола (муболаға), киноя (метафорик ва метонимик), антономазия, каламбур (сўз ўйини), оксюморон каби лексик, қиёслаш, эллипсис каби синтактик, аллитерация, тақлидий сўз, қофия ва оҳанг каби фонелик бадиий услуб воситалари иштирокида намоён бўлиши аниқланган;
окказионал фразеологик бирликлар шахсий-дейктик (мен - сен - у) қўлланилишга қараб, ўзлари йўналтирилган обектларни характерлаш ва баҳолаш; суҳбатдошнинг хулқ-атворини тартибга солиш; мулоҳазаларга, фикрга, баҳога, адресатнинг тавсифланаётган обект муносабатига бевосита таъсир ўтказиш; қайғудош бўлиш каби коммуникатив-прагматик муносабат ҳосиласи эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз. Тилида окказионал фразеологик бирликларнинг прагматик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилида окказионал фразеологик бирликларнинг баҳолаш, экспрессивлик, интенсивлик, эмотивлик ва стилистик муносабатли турлари прагматик жиҳатдан психолингвистик, сотсиолингвистик ва лингвокултурологик омиллар таъсирида воқеланишига Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқона тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 22-апрелдаги 177-сон маълумотномаси). Натижада фразеологик бирликларнинг контекстдаги оккасионал ўзгариши кенг таҳлил қилиниб, инглиз ва ўзбек тиллари глоссарийларини бойитишга хизмат қилган;
инглиз бадиий контекстида окказионал фразеологик бирликлар коммуникатив- контекстуал вазиятни ҳосил қилиш, эмоционал матнда ишлатилиб, унинг эстетик таъсирчанлигини. ошириш, сўзловчининг маълум вазиятга субектив баҳоси ва муносабатини кўрсатиш каби прагматик функцияларни бажаришига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ERR-1-2015-УК-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS-CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 30-августдаги 232/02-сон маълумотномаси). Натижада окказионал фразеологик бирликлар коммуникатив-контекстуал вазиятни ҳосил қилиш, эмоционал матнда ишлатилиб, унинг эстетик таъсирчанлигини оширишига хос илмий хулосалар лойиҳалашининг самарали амалга ошишига хизмат қилган;
окказионал фразеологик бирлик белгиланган прагматик бирлик сифатида экспрессивликни ҳосил қилишда метафора, гипербола (муболаға), киноя (метафорик ва метонимик), антономазия, каламбур (сўз ўйини), оксюморон каби лексик, қиёслаш, эллипсис каби синтактик, аллитерация, тақлидий сўз, қофия ва оҳанг каби фонетик бадиий услуб воситалари иштирокида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот- коммуникацион технологиялар асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 30-августдаги 226/02-сонли маълумотномаси). Натижада эришилган натижалар ва ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларини амалга ошириш имконини берган;
окказионал фразеологик бирликлар шахсий-дейктик (мен- сен- у) қўлланилишга қараб, ўзлари йўналтирилган обектларни характерлаш ва баҳолаш; суҳбалдошнинг хулқ-атворини тартибга солиш; мулоҳазаларга, фикрга, баҳога, адресатнинг тавсифланаётган обект муносабатига бевосита таъсир ўтказиш; қайғудош бўлиш каби коммуникатив-прагматик муносабат ҳосиласи эканлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилояли телерадиокомпанияси “Олтин воҳа” радиосининг, “Очиқ мулоқот”, “Шу киннинг мавзуси” радио эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-ноябрдаги 17-05/230-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар ҳамда радио тингловчиларнинг ўзбек ва инглиз тилларида окказионал фразеологик бирликларнинг прагматик хусусиятларини аниқлаш ва матнларда фразеологик бирлик ясалиши ҳақидаги тасаввурлари мукаммаллаштирилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.