Хамдуллаева Махлиё Отамурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий лирикасида юз аъзолари тимсоллари бадиияти”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2.PhD/Fil3375.
Илмий раҳбар: Исроил Сулаймонов Исомиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Муҳитдинова Бадеа Муслихиддиновна, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Ирода Мамаюнусовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юз аъзолари тимсоллари тасвирининг бадиий адабиётдаги генизиси ва ирфоний талқинларини аниқлаш, Алишер Навоий асарларидаги соматик бирликларнинг рамзий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юз аъзолари тимсоллари М.Кошғарий ижодида осмон жисмларига ўхшатилиб, космогоник тушунчани ифодалаши, Рабғузий асарида Юсуф ва Зулайҳо образи орақли дунёвий гўзаллик билан бирга диний-маърифий мотивни англатиши, Сайфи Саройи, Атойи, Лутфий, Навоий каби шоирларнинг ғазалларида меҳр ёки нафс туйғуларини акс эттириши аниқланган;
Навоий ғазалиётида кўз инсон қалби, нафс ул-аммора билан боғлиқ ички дунёсини билдириши, қош маъшуқанинг золимлигини, ошиқнинг меҳробдаги ибодатини, фалакнинг кажрафторлигини, киприк гўзаллик узвларини, ҳижрон азобининг изтиробини зоҳирий ва ботиний мазмун-моҳиятида гавдалантириши очиб берилган;
Навоий лирикасидаги кўз, қош, киприк, лаб, хол, юз, зақан сингари тимсолларнинг ирфоний-тасаввуфий маънолари ижодий ниятни рўёбга чиқариш воситаси эканлиги аниқланиб, таносуб, талмеҳ, ийҳом, тажоҳули ориф, ташбеҳ, тазод сингари шеърий санъатларни ҳосил қилиши далилланган;
инсон юз аъзолари тимсолларининг шоир ижодида поетик янгиланишлари, ушбу тимсоллар билан алоқадор соч, пешона, қабоқ, кўз ёши, тиш, бел каби образ ва бирликлар таҳлилга тортилиб, уларнинг ирфоний талқинлари асосланган, кўз ва қош тимсоллари тадқиқи натижасида шоирнинг бадиий маҳорати ҳаётий деталлаштирилгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ғазалларида юз аъзолари тимсоллари масаласини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юз аъзолари тимсоллари М.Кошғарий ижодида осмон жисмларига ўхшатилиб, космогоник тушунчани ифодалаши, Рабғузий асарида Юсуф ва Зулайҳо образи орақли дунёвий гўзаллик билан бирга диний-маърифий мотивни англатиши, Сайфи Саройи, Атойи, Лутфий, Навоий каби шоирларнинг ғазалларида меҳр ёки нафс туйғуларини акс эттириши аниқланган ўринлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 22-декабрдаги 506/1 рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ошиқона ғазалларидаги кўз тимсолининг ирфоний мазмунига доир материаллар билан бойишига эришилган;
Навоий ғазалиётида кўз инсон қалби, нафс ул-аммора билан боғлиқ ички дунёсини билдириши, қош маъшуқанинг золимлигини, ошиқнинг меҳробдаги ибодатини, фалакнинг кажрафторлигини, киприк гўзаллик узвларини, ҳижрон азобининг изтиробини зоҳирий ва ботиний мазмун-моҳиятида гавдалантириши очиб берилган хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016 – 2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 27-сентабрдаги 627/02-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ижодида образ ҳосил қилувчи бирликларнинг бадиий-лисоний имкониятларини ёритувчи таҳлилий материаллар асосида ХХ-ХХI асрларда навоийшунослик тарихига оид билимларнинг мукаммаллашувига эришилган;
Навоий лирикасидаги кўз, қош, киприк, лаб, хол, юз, зақан сингари тимсолларнинг ирфоний-тасаввуфий маънолари ижодий ниятни рўёбга чиқариш воситаси эканлиги аниқланиб, таносуб, талмеҳ, ийҳом, тажоҳули ориф, ташбеҳ, тазод сингари шеърий санъатларни ҳосил қилиши далилланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимидаги ижодий кечаларда ва “Садоқат” тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимининг 2023-йил 11-сентабраги 42-сон маълумотномаси). Натижада Навоий асарларидаги соматик бирликларнинг ирфоний-маърифий талқини бугунги давр ижод аҳли учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги муҳокама этилган;
инсон юз аъзолари тимсолларининг шоир ижодида поетик янгиланишлари, ушбу тимсоллар билан алоқадор соч, пешона, қабоқ, кўз ёши, тиш, бел каби образ ва бирликлар таҳлилга тортилиб, уларнинг ирфоний талқинлари асосланган, кўз ва қош тимсоллари тадқиқи натижасида шоирнинг бадиий маҳорати ҳаётий деталлаштирилгани исботланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2023-йилда эфирга узатилган “Адабий жараён” номли маънавий-маърифий дастурида, шунингдек, “Таълим ва тараққиёт” телекўрсатувининг Алишер Навоийга бағишланган сонида ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025 йил 3 январдаги маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар Алишер Навоий лирикасининг юз аъзолари тимсоли тасвиридаги дунёвий, тасаввуфий, диний-маърифий жиҳатлари билан боғлиқ поетик топилмалар билан танишишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish