Туракулова Ситора Фазлидиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳкум этилган ўспирин образи: жиноят ва жазо талқинида (Кон Жиённинг “Бизнинг бахтли дамларимиз” ҳамда Тоҳир Маликнинг “Алвидо, болалик” асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7233.
Илмий раҳбар: Халова Мафтуна Абдусаломовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Аббасова Дилфуза Каримбек қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Корейс ва ўзбек насрида жиноят ва жазо талқини масаласини маҳкум этилган ўспирин образи ва унинг руҳиятидаги ўзгаришларни ифодалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реал ҳаётдаги жиноий ишлар, жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланишида маҳкум этилган ўспирин образи ва унинг руҳиятидаги эврилишларнинг бадиий консепсияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, диний-маърифий аҳамияти, муаллифлар эстетик стратегияси орқали намоён бўлганлиги аниқланган;
жиноят ва жазо мавзусида қотиллик, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик, хиёнаткорлик каби ҳодисаларни бадиий акс эттирилишида воқелик, ижтимоий муҳит, руҳий мувозанатга таъсир этувчи омилларнинг поетик хусусиятлар далилланган;
корейс ва ўзбек насрида жиноят ва жазо мавзусининг инсоний онг, ахлоқ ва маънавият билан узвий боғлиқлиги, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳамда қонун ва ижтимоий адолат устуворлиги бадиий воситалар орқали ифодалангани, қотиллик, хиёнат, ўғрилик, талон-тарож ва босқинчилик каби жиноятларнинг диний ва адабий манбаларда қораланиши ҳамда уларни содир этган шахсларнинг ахлоқий-маънавий инқирозга юз тутиши бадиий талқинлар асосида исботланган;
Кон Жиён ва Тоҳир Малик ижодида жиноят ва жазо мавзусининг ижтимоий муҳит, оила, таълим, маҳалла ва суд тизимидаги муаммолар, коррупсия ҳамда ижтимоий тенгсизлик билан боғлиқлиги, жиноятларнинг юзага келишида қашшоқлик ва етишмовчилик омили, шунингдек, уларнинг қаҳрамонлар руҳиятидаги ўзгаришларга таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари инглиз ва ўзбек тилларида кўчма маъноли бирликларнинг Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
реал ҳаётдаги жиноий ишлар, жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланишида маҳкум этилган ўспирин образи ва унинг руҳиятидаги эврилишларнинг бадиий консепсияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, диний-маърифий аҳамияти, муаллифлар эстетик стратегияси орқали намоён бўлганлигини асослашга доир қарашларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган SUZ80020GR0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 17-январдаги 236/02-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий натижаларининг қўлланилиши қиёсий адабиётшуносликда Кон Жиён ва Тоҳир Малик насрида жиноят ва жазо мавзуларининг пайдо бўлиш сабабларини ҳаётий асослардан излаш ҳамда ижтимоий муаммо сифатида талқин қилиш ва унинг тарбиявий аҳмиятини бадиий манбалар орқали изоҳлаш билан янада бойитилган;
жиноят ва жазо мавзусида қотиллик, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик, хиёнаткорлик каби ҳодисаларни корейс адибаси Кон Джён асарлари мисолида маҳкум этилган ўспирин образидаги руҳий ҳолатлар, характерлар яратиш жиҳатларини, реалистик тасвирнинг қонунийлигини, бадиий талқинда муаллиф консепсиясининг оригинал табиатини, ижодкор нуқтайи назарининг маълум ижтимоий-сиёсий муҳит ва қарашларга даҳлдорлик жиҳатлари таҳлилга тортилган ўринлардан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг 2023-2025-йиллар учун мўлжалланган ЎА-21-24 рақамли “Ўзбек-Озарбайжон адабий-маданий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг 2025-йил 17-декабрдаги 148/AZE рақамли маълумотномаси). Натижада жиноят ва жазо мавзусида қотиллик, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик, хиёнаткорлик каби ҳодисаларни бадиий акс эттирилишида воқелик, ижтимоий муҳит, руҳий мувозанатга таъсир этувчи омилларнинг поетик хусусиятлари таснифланган хулосалар яратилишига хизмат қилган;
корейс ва ўзбек насрида жиноят ва жазо мавзусининг инсоний онг, ахлоқ ва маънавият билан узвий боғлиқлиги, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳамда қонун ва ижтимоий адолат устуворлиги бадиий воситалар орқали ифодалангани, қотиллик, хиёнат, ўғрилик, талон-тарож ва босқинчилик каби жиноятларнинг диний ва адабий манбаларда қораланиши ҳамда уларни содир этган шахсларнинг ахлоқий-маънавий инқирозга юз тутиши бадиий талқинлар асосланган хулосалардан Қозоғистон Республикаси Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ миллий Университетнинг “Қардош туркий халқлар тили ва адабиёти, маданий меросини ўрганиш” номли 2023-2026-йилларга мўлжалланган KZX-44/48-9 рақамли халқаро фундаментал грант лойиҳасида фойдаланилган (Кҳожа Акҳмет Yassawi интернатионал Казак-туркиш университетининг 2026-йил, 10-мартдаги маълумотномаси). Натижада бугунги ахборот асрида инсониятни, хусусан, ёшлар онгини маънавият, илм-маърифат билан бойитиш бугуннинг долзарб масаласи эканлигига алоҳида эътибор қаратилган;
Кон Жиён ва Тоҳир Малик ижодида жиноят ва жазо мавзусининг ижтимоий муҳит, оила, таълим, маҳалла ва суд тизимидаги муаммолар, коррупсия ҳамда ижтимоий тенгсизлик билан боғлиқлиги келтириб ўтилган материаллардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2026-йил январ ойида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” маданий-маърифий тонгги дастури ва “Радио интервю” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 16-январдаги 01-07/13-сон гувоҳномаси). Натижада тингловчиларга жиноят ва жазо мавзусининг генезисига назар ташлаш орқали адабиётда жиноят ва жазо мотивининг ишланиши ҳамда унинг назарий жиҳатлари, корейс адибаси Кон Жиён асарлари мисолида маҳкум этилган ўспирин образидаги руҳий ҳолатлар, ўзбек адиби Тоҳир Малик бадиий консепсияси бўйича жиноятнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий, психологик омилларининг ўзига хос жиҳатлари, бу ҳолатларни келтириб чиқарадиган ижтимоий ва психологик омиллар ёшларга кенг тарзда мунтазам тушунтириб борилиш ҳақида маълумот берилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish