Элибоева Зарнигор Нормуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эртак жанри эволуцияси ва унинг ХХ асрдаги трансформацияси (инглиз ва ўзбек эртаклари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшуношунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5839.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. Илмий раҳбар: Умурова Гузал Ҳотамовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Мусурманов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эртак жанрининг генезиси, тарихий тараққиёт босқичларини аниқлаш ҳамда ХХ аср адабиётидаги бадиий-эстетик трансформациясини тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, жанрлараро интеграция натижасида юзага келган янги шакл ва модификацияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эртак жанрининг генезиси мифологик тафаккур, ибтидоий эътиқодлар ва архаик тасаввурлар билан узвий боғлиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиб, эртаклардаги бир мотивга асосланган сюжет қурилиши, образлар тизими ва ғоявий йўналиши асосида мотивларнинг тарихий барқарорлиги ва замонавий трансформацияси очиб берилган;
оғзаки эртакларнинг ёзма адабиётга ўтиш жараёни фақат фолклоршунослик доирасида эмас, балки адабий жараён ва эстетик тафаккур эволюцияси билан узвий боғлиқлиги Шарқ адабиётининг йирик вакиллари Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний, Ғарб адабиётида эса Жеймс Тербер, Анжела Картер, Люис Керролл, Алан Милн, Оскар Уайлд сингари ижодкорлар асарлари мисолида исботланган;
ҳикоя, қисса ва роман жанрларида эртак элементларининг интеграцияси жанрлараро синтез ҳодисаси сифатида очиб берилиб, эртак поетикасининг насрий жанрларга сингиш механизмлари ҳамда эртак жанрининг ХХ асрдаги трансформацияси натижасида ҳикоя-эртак, қисса эртак, эртак-роман каби янги бадиий моделлар юзага келганлиги асосланган;
шеърий эртаклар ва достон-эртаклар алоҳида жанр сифатида тадқиқ этилиб, уларнинг поетик тузилиши, бадиий функцияси ва адабий жараёндаги ўрни Қудрат Ҳикмат, Зафар Диёр, Ҳамид Олимжон, Уилям Блейк, Алан Милн, Ж.Р.Р.Толкиэн асарлари мисолида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эртак жанри эволюцияси ва унинг ХХ асрдаги трансформациясини инглиз ва ўзбек адабиёти мисолида қиёсий таҳлилини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
оғзаки эртакларнинг ёзма адабиётга ўтиш жараёни фақат фолклоршунослик доирасида эмас, балки адабий жараён ва эстетик тафаккур эволюцияси билан узвий боғлиқлиги Шарқ адабиётининг йирик вакиллари Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний, Ғарб адабиётида эса Жеймс Тербер, Анжела Картер, Люис Керролл, Алан Милн, Оскар Уайлд сингари ижодкорлар асарлари мисолида исботланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2021-2024-йиллар учун мўлжалланган ЎА-21-24-рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий тили ва алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2025-йил 19-декабрдаги № 48-4/AZE сон маълумотномаси). Натижада эртак жанрининг тараққиёт билан ҳамнафасликда тараққий этиши борасига оид материаллар билан бойишига хизмат қилган;
эртак жанрининг генезиси мифологик тафаккур, ибтидоий эътиқодлар ва архаик тасаввурлар билан узвий боғлиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиб, эртаклардаги бир мотивга асосланган сюжет қурилиши, образлар тизими ва ғоявий йўналиши асосида мотивларнинг тарихий барқарорлиги ва замонавий трансформацияси очиб берилган ўринларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сон хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган SUZ80020GR0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 17-мартдаги 1015/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек эртаклари халқ оғзаки ижодининг бир бўлаги эканлиги, ахлоқий хусусиятларга мойиллиги, глобал тарбияга таъсир этиши билан бойитилган;
ҳикоя, қисса ва роман жанрларида эртак элементларининг интеграцияси жанрлараро синтез ҳодисаси сифатида очиб берилиб, эртак поетикасининг насрий жанрларга сингиш механизмлари ҳамда эртак жанрининг ХХ асрдаги трансформацияси натижасида ҳикоя-эртак, қисса эртак, эртак-роман каби янги бадиий моделлар юзага келганлиги асосланган хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023- 2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 5-майдаги 11-25/305-сон маълумотномаси). Натижада эртакларнинг трансформацион талқини замонавий адабиётнинг асосини ташкил этаётганлиги хусусидаги қарашлар илмий-назарий жиҳатдан чуқур изоҳлаш имконини берган;
шеърий эртаклар ва достон-эртаклар алоҳида жанр сифатида тадқиқ этилиб, уларнинг поетик тузилиши, бадиий функцияси ва адабий жараёндаги ўрни Қудрат Ҳикмат, Зафар Диёр, Ҳамид Олимжон, Уилям Блейк, Алан Милн, J.R.R.Tolkien асарлари мисолида очиб берилган ўринларидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” адабий тўгараги фаолиятида адабий кечаларда ёш ижодкорлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 5-июндаги 01-03/255-сон маълумотномаси). Натижада тўгарак иштирокчиларининг бадиий адабиёт, хусусан, эртак жанри трансформацияси тўғрисидаги билимларининг ошишига эришилган.