Аманова Юлдуз Хуррамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий адабиётда уруш одамлари психологиясининг эпик талқини (Эрих Мария Ремарк ижоди ва ўзбек адабиёти мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3126.
Илмий раҳбар: Ғаниев Илҳом Музафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Тураев Дамин Тураевич, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Анвар Ботирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уруш ваҳшати ва инсоният фожиаси шароитида юзага келган руҳий ўзгаришлар, бадиий психологизм методлари, эпик талқин ҳамда инсоният тақдири масалаларини Эрих Мария Ремарк ва ўзбек ёзувчилари асарларини ўзаро қиёслаш орқали илмий тадқиқ этиш, қолаверса, ҳарбий насрнинг инсонпарварлик моҳиятини ҳамда маънавий-ижтимоий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида уруш мавзусидаги наср ва инсон руҳияти тасвири (бадиий психологизм)нинг назарий-методологик асослари ҳамда Эрих Мария Ремарк эстетикасидаги "йўқотилган авлод" консептининг шахс фожиасини ифодалашдаги эстетик-функсионал табиати қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганилиб, мазкур адабий ҳодисаларнинг жанрий-структуравий хусусиятлари ва бадиий тизимдаги ўрни далилланган;
немис адиби E.M. Ремарк асарларида уруш одамлари руҳиятининг шаклланиш динамикасини таъминловчи маънавий-психологик омиллар роли, қаҳрамонлар ички оламидаги эврилишларнинг "шафқатсиз реализм" ва "эпик тасвир" воситалари орқали воқеланиши ҳамда экзистенциал инқироз инъикосининг бадиий усуллари асосланган;
ўзбек адабиёти вакиллари Ойбек, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Ўткир Ҳошимов, Назар Эшонқул, Қўчқор Норқобил, Наби Жалолиддин, Абдурашид Нурмуродов насри мисолида уруш фожиаси ҳамда инсон руҳияти талқинининг миллий ва умумжаҳоний муаммоларни фалсафий-руҳий контекстда ифодалаш имкониятлари кўрсатилиб, замонавий ўзбек эпик тафаккурида инсон шахсияти, фронт ва фронторти қисмати билан боғлиқ масалаларнинг бадиий талқини исботланган;
немис ва ўзбек насри намуналарида уруш мавзусидаги образлар тизимини яратишда акс этган ғоявий-психологик ёндашувлар мутаносиблиги, инсон руҳиятидаги миллий ҳамда универсал кодларнинг персонажлар характерини очишдаги ҳамда асарнинг яхлит бадиий ғоясини шакллантиришдаги ғоявий-эстетик аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. E.M. Ремарк ижоди ва ўзбек адабиётида уруш қатнашчилари психологиясининг эпик талқини бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида олинган натижалар ва материаллардан:
жаҳон адабиётшунослигида уруш мавзусидаги наср ва инсон руҳияти тасвири (бадиий психологизм)нинг назарий-методологик асослари ҳамда Эрих Мария Ремарк эстетикасидаги "йўқотилган авлод" консептининг шахс фожиасини ифодалашдаги эстетик-функсионал табиати қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганилиб, мазкур адабий ҳодисаларнинг жанрий-структуравий хусусиятлари ва бадиий тизимдаги ўрни давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 28-январдаги № 01/04-1223-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа илмий хулосаларини бойитишга хизмат қилган;
немис адиби E.M. Ремарк асарларида уруш одамлари руҳиятининг шаклланиш динамикасини таъминловчи маънавий-психологик омиллар роли, қаҳрамонлар ички оламидаги эврилишларнинг “шафқатсиз реализм” ва “эпик тасвир” воситалари орқали воқеланиши ҳамда экзистенциал инқироз инъикосининг бадиий усуллари каби маълумотлар “Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш йўналишидаги PAWER- ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Термиз давлат университетида Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури доирасида 2020-2021-йиллар давомида амалга оширилган 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP рақамли маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг жаҳон адабиёти анъаналари ва бадиий маҳорат тамойиллари ҳақидаги билимлари тизимлаштирилишига эришилган.
E.M.Remark асарларидаги уруш вахшати, шахс фожиаси ва инсон руҳияти тасвирига доир таҳлилий материаллар ҳамда илмий хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг адабий-бадиий кўрсатувлари ссенарийларини бойитишда фойдаланилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадио-канали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан амалиётга тадбиқ этилган (‘збекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил январ ойи маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмуни илмий далиллар билан мукаммаллашиб, томошабинларнинг жаҳон ва миллий адабиётга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилган.