Зубайдова Нилуфар Неъматиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва узбек тилларида локативликнинг функсионал-семантик таҳлили”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1624.
Илмий раҳбар: Сулайманова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Шоира Ботировна филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнимг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида гап таркибида локативлик категориясини воқелантирувчи лисоний бирликларнинг функсионал-семантик хусусиятларини аниқлаш ҳамда улар орқали ифодаланган синтаксемаларнинг тиллараро қиёсий таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида локативлик категориясининг синтактик воқеланиши қиёсий-назарий ёндашув доирасида тадқиқ этилиб, локатив бирликларнинг гап тузилиши ҳамда микроматн таркибидаги функсионал-семантик хусусиятлари илмий асосда очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида локатив маънони ифодаловчи бирликларнинг синтактик-семантик моделлари морфологик ва синтактик мезонлар асосида тизимлаштирилган, шунингдек, қиёсий-таҳлилий, компонент, дистрибутив ва контекстуал таҳлил методлари воситасида уларнинг парадигматик ҳамда синтагматик муносабатлари яхлит ва изчил лисоний тизимни ташкил этиши назарий жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида локативлик категориясининг синтактик ифодаланиш механизмлари қиёсий таҳлил асосида аниқланиб, локатив бирликларнинг гап ва микроматн доирасидаги функсионал-семантик имкониятлари ҳамда уларнинг бошқа семантик бирликлар билан ўзаро алоқадорлиги илмий далиллар асосида ёритилган;
инглиз ва ўзбек тилларида локатив маънони ифодаловчи бирликларнинг ўрнини боса оладиган ҳамда эквивалент вазифани бажарувчи тил бирликларининг синтактик ва семантик хусусиятлари қиёсий-типологик ёндашув асосида тавсифланган, грамматик шакл ва мазмун ўртасидаги узвий муносабат очиб берилиб, уларнинг умумий типологик белгилари ҳамда ҳар бир тилга хос дифференциал хусусиятлари тизимли равишда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида локативликнинг функсионал-семантик таҳлили тадқиқи жараёнида олинган назарий ва амалий натижалари асосида:
локатив бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги синтактик-семантик моделлари морфологик ва синтактик тасниф мезонлари асосида тизимлаштирилган, шунингдек, қиёсий-таҳлилий, компонент таҳлили, дистрибутив ва контекстуал таҳлил усуллари ёрдамида уларнинг синтактик ва семантик муносабатлари изчиллик ва узвийликка таянган яхлит лисоний структура эканлиги илмий асос билан тасдиқланганлиги ҳақида маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқоқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқоқот институти 2025-йил 3-ноябрдаги 685/1-сонли маълумотномаси). Тадқиқотчининг илмий натижаларидан назарий ва амалий машғулотларни, махсус семинарларни ташкил қилишда фойдаланиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, таълим жараёнига жорий этишда янги коринишлдаги ўқув қўлланмалар яратишда ҳам манба хизматини ўташи мумкин;
инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида локатив категориясининг синтактик воқеаланиши қиёсий-назарий ёндашувлар доирасида таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида локатив бирликларниг гап таркиби ва қисқа матн контекстидаги функсионал-семантик имкониятлари аниқланиб, уларнинг бошқа семантик бирликлар билан ўзаро боғланиш механизмлари илмий жиҳатдан далилланган ўқув материалларини бойитишда хизмат қилган ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқоқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган “ФА-F1-005 “Қорақалпоқ адабиётшунослиги ва фолклори тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқоқот институти 2025-йил 3-ноябрдаги 688/1-сонли маълумотномаси) Натижада, изланувчининг илмий натижаларидан назарий ва амалий машғулотлар ва махсус семинарлар ташкил этишда самарали фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу иш таълим жараёнига самарали инновацион ёндашувларни жорий қилиш, шунингдек, янги форматдаги ўқув қўлланмалар яратишда ишончли манба бўлиб хизмат қилиши мумкин;
инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида локативлик категориясининг синтактик воқеаланиши қиёсий-назарий ёндашув доирасида таҳлил қилинган, шунингдек, локатив бирликларнинг гап таркиби ва қисқа матн контекстидаги (микроматн) функсионал-семантик имкониятлари аниқланган. Инглиз ва ўзбек тилларида сўзловчи халқларнинг ҳаётида локатив бирликларнинг ўрни, унинг мулоқотда қайси ҳолатларда ва қандай мақсадлар учун ишлатилиши чуқур ўрганилди. Илмий янгилик ва таклиф тавсиялардан Ўзбекистон Миллий Университетида Эрасмус + дастурининг Project №598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP University Cooperation Framework for Knowledge Transfer in Central Asia and China (UNICAC) грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети 2025-йил 30-декабрдаги 04/11-30704-сонли маълумотномаси). Тадқиқот якунида олинган натижалар умумлаштирилиб, локатив бирликларнинг синтактик ва семантик хусусиятларига оид муҳим хулосалар чиқарилди;
инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида локативлик категориясининг синтактик воқеаланиши қиёсий-назарий ёндашув доирасида таҳлил қилинган., шунингдек, локатив бирликларнинг гап таркиби ва қисқа матн контекстидаги (микроматн) функсионал-семантик имкониятлари аниқланганлиги ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида локатив маънони ифодаловчи бирликларнинг ўрнини босувчи, уларнинг эквиваленти мақомида намоён бўла олувчи унсурларнинг синтактик ва семантик хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма таҳлил ва талқин қилиниб, уларнинг умумий типологик ҳамда хусусий дифференциал белгилари тизимли тарзда асослаб берилган тадқиқот натижалари ва ундаги методологик ҳамда назарий хулосалардан 2025-йил август ойида “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМ томонидан эфирга узатилган “Махсус репортаж” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканали 2025-йил 6-ноябрда 01-07/358-сонли маълумотномаси). Келгусида, ушбу диссертация асосидаги илмий тавсиялардан бошқа телекўрсатувлар, маънавий-маърифий лойиҳалар ва амалий дастурларни ишлаб чиқишда ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish