Холдоров Шароф Ғулом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “14-15 ёшдаги гандболчиларни тезкор-куч тайёргарлигини дифференциал ёндошув асосида такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6798.
Илмий раҳбар: Холбоева Гулҳаё Холбаевна, редагогика фанлари доктори (DSc) дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Рахматова Дилноза Негматовна, педагогика фанлари доктори (DSc) профессор; Фармонов Ўткир Алимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш гандболчиларнинг тезкор-куч сифати тайёргарлиги самарадорлигини “дифференссиал ёндашув”ни қоъллаш асосида оширувчи услуб ҳамда воситаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
14-15 ёшли гандболчиларнинг ҳимоя ўйинчиларининг бир йиллик тайёргарлик сиклида тезкор-куч сифатларини ривожлантириш учун “фарқланган блоклар”, олд чизиқ ва орқа-олдинга қаратилган махсус машқлар, шунингдек “тўлқинсимон” ва қисқа сегментларда югуриш услублари жамланган онлайн платформани қўллаш ёрдамида протсессуал визуал сигналлар ва ишоралардан фойдаланиш орқали машғулот самарадорлиги интенсив такомиллаштирилган;
ёш гандболчиларда тезкор-куч кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида дифференциал ёндашув асосида ҳар бир спортчининг индивидуал имкониятлари ва тикланиш даражаси ҳисобга олинган махсус динамик стретчинг ва старт кучи машқлари мажмуаси воситасида машғулотларда юқори тезлик ва портловчанликни уйғунлаштириш орқали ўйин самарадорлиги оширилган;
14-15 ёшли гандболчилар машғулот жараёнида комбинацион ўйин ва координацион машқлар мажмуаси қўлланилиб, қарор қабул қилиш тезлиги ва ўйин давомида реактив ҳаракат аниқлиги ривожлантириш натижасида ўйинли-машқлар спортчиларнинг мотивациясини ошириб, машғулот самарадорлигини сезиларли даражада кенгайтирилган;
гандболчиларни машғулот жараёнида (умумий калория сарфи, (Yu.Q.S.) ҳаракатланиш тезлиги) реал вақт режимида назорат қилиш, (ички ва ташқи юкламаларни) индивидуал даражаларини аниқлаштириш, тикланиш жараёнларини кузатиш имкониятларини таъминлашга имкон берувчи “14-15 ёшли ганболчиларнинг машғулотида “Фирсбеат” ускунасини қўллаш методикаси” ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ёш гандболчиларни тезкор куч сифатларини ривожлантиришнинг махсус айланма модели орқали, тўлдирма тўпдан фойдаланишнинг техник элементларнинг ассимиляцияси комплекслари 3 дан 40 м гасҳа бўлган сегментларда турли розициялар (юз, ён ва орқа платформалари) симилларлари (юз, ён ва орқа платформалари) ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3607-сон маълумотномаси). Натижада шуғулланувчиларнинг махус жисмоний тайёргарлик, тезкор куч сифатига нисбати кўрсаткичлари 19% га ошган;
бир йиллик сикл доирасида 14-15 ёшдаги гандболчиларнинг тезкор-куч сифатларини ривожлантириш ва срорт тайёргарлигининг умумий жиҳатларини визулал сигнал жерклар (зигзаг, юз ва орқа олдинга, мокисимон, қисқа сегментларга югуриш) машқлар машғулот жараёнида ташкил этилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3607-сон маълумотномаси). Натижада шуғулланувчиларнинг мусобақа олди махсус тайёргарлиги 12-14% га оширилган;
ёш гандболчиларни машғулот жараёнида умумий калория сарфини ва юрак қисқариш (Yu.Q.S.) ҳаракатланиш тезлиги кўрсатгичларини “Фирсбеат” дастури ёрдамида реал вақт режимида баҳолаш асосида машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга юналтирилган, воситаларини қўллаш ҳисобига машғулот жараёнида ташкил қилинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 02-16/3607-сон маълумотномаси). Натижада шуғулланувчиларнинг мусобақа олди махсус тайёргарлиги оширилган;
ёш гандболчиларни тайёрлашнинг йиллик сиклида ишлаб чиқилган тезкор-куч воситаларини тақсимлаш режаси асосида “дифференссиал ёндашув” методидан фойдаланиш 14-15 ёшдаги гандболчиларнинг тезкор-куч характеридаги кўрсаткичлар “Адаптив жисмоний тарбия ” жисмоний тарбия ва срорт йўналиши бўйича оъқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий талим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 ноябирдаги 0011A/2024-сон маълумотномаси). Натижада, ёшли гандболчиларда функсионал кўрсаткичлар 5,32% га ривожланганлиги кузатилган.