Нарзуллаева Диёра Зайнидин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кулолчилик терминларининг лексик-семантик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1. PhD/Fil2277.
Илмий раҳбар: Болтакулова Гулноза Фарруховна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кулочилик терминларининг лексик–сэмантик хусусиятларини чоғиштирма таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кулолчилик терминларининг тарихий-генетик илдизлари ҳамда тарихий тараққиёт босқичларидаги динамикаси, уларнинг семантикасидаги ўзига хос ўзгаришлар ва янгиланишлар аниқ материаллар асосида далилланган;
ўрганилаётган тилларда кулолчилик касб-ҳунар лексикасига оид бирликларнинг ҳозирги босқичдаги ҳолати, соҳа терминологиясининг ички ва ташқи омиллар орқали бойиш манбалари, хусусан, ички манбалар сифатида сўз ясаш жараёнлари (аффиксация, композиция), семантик тараққиёт ҳамда терминологик бирикмалар ҳосил бўлиши, ташқи манбалар сифатида эса бошқа тиллардан ўзлашган бирликлар (форс-тожик, араб, рус ва инглиз тиллари орқали кирган терминлар), халқаро терминлар ҳамда калкалаш жараёнлари аниқланган ҳамда мазкур бирликларнинг луғавий маъно ва лексик-семантик хусусиятлари очиб берилган;
чоғиштирилаётган тилларда кулолчилик терминларининг лексик, морфологик ва грамматик жиҳатдан умумий хусусиятлари, хусусан, терминларнинг касбий семантик майдонга мансублиги, терминологик бирикмалар шаклида қўлланиши, кўп компонентли бирликларнинг мавжудлиги, сўз ясашнинг аффиксация ва композиция каби моделлари орқали ҳосил бўлиши ҳамда уларнинг асосан от туркумига мансублиги каби жиҳатлар аниқланган, шунингдек, мазкур терминларнинг миллий-маданий аспектдаги фарқли томонлари очиб берилган;
таҳлил қилинаётган тилларда кулолчилик терминларининг семантик жиҳатдан синонимик, омонимик ҳамда кўп маънолилик хусусиятлари лексик, фразеологик ва паремиологик қатламларда қиёсий тарзда очиб берилган ҳамда уларнинг бадиий матнларда образлиликни кучайтириш, миллий-маданий колоритни ифодалаш, касбий нутқ элементларини бериш ва кўчма маъно ҳосил қилиш каби услубий функциялари ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кулочиликка оид терминларнинг лексик, семантик хусусиятларини қиёсий аспектда тадқиқ қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
чоғиштирилаётган тилларда кулолчилик терминларининг тарихий–генетик илдизлари (этимологияси), ҳамда тарихий тараққиёт босқичларидаги такомили, уларнинг семантикасидаги ўзига хос ўзгаришлар ва янгиланишлар аниқ материаллар асосида далилланган. Шунингдек, чоғиштирилаётган тилларда кулолчилик терминларининг шаклланиш тарихи, уларнинг терминологияда тутган ўрни таҳлил қилинганлиги бўйича эришилган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 7-февралдаги 356/02-сон маълумотномаси). Натижада, терминларни қиёслаш ва семантик таҳлили бўйича хулосалар “Лексикология”, “Ўзбек тили терминологияси”, “Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши” “Қиёсий тилшунослик”, “Лингвистик таҳлил методлари” каби ўқув курслари мазмунини бойитишда фойдали материал бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади;
инглиз, ўзбек ва тожик тилларида кулолчилик соҳасига оид терминларнинг семантик жиҳатдан синонимик, омонимик ҳамда кўп маънолилик хусусиятларининг қиёсий таҳлили бўйича берилган тавсиялардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган SUZ – 800 – 21GR-381 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университети 2025-йил 26-февралдаги 04/751-сонли маълумотномаси). Натижада, қиёсий тилшунослик ва таржимашунослик каби фанларни ўқитишда мазкут таҳлиллар орқали талабаларнинг семантик таҳлилни амалга ошириш қобилиятлари ривожланиши аниқланган;
ўрганилаётган тилларда кулолчилик касб-ҳунар лексикасига оид бирликларнинг ҳозирги босқичдаги ҳолати, соҳа терминологиясининг ички ва ташқи омиллар орқали бойиш манбалари, мазкур бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари илмий таҳлил натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ 585845 EPP-1-2017-ЭС-EPPKA2-CBHE-JP “CLASS: Development of the interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian universities” (CLASS: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти 2025-йил 7-февралдаги 357/02-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа кесимидаги тадқиқот ишларида кулолчилик соҳасига оид терминларнинг ички ва ташқи омиллар асосида шаклланиши, такомиллашув жиҳатлари, чоғиштирма тадқиқидаги илмий-назарий қарашлар манба сифатида хизмат қилиши асосланган;
чоғиштирилаётган тилларда кулолчилик терминларининг лисоний жиҳатдан умумий хусусиятлари, луғати ва семантикасидаги ўхшаш ва дифференциал хусусиятларига оид шакллантирилган тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2025-йил феврал ойида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-февралдаги 01-07/71-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мазмун-мундарижаси илмий-маърифий аҳамиятга эга қарашлар билан бойитилган, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.