Ахмаджонова Шаҳноза Толибжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида публитсистик услубнинг синтактик-стилистик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2235.
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон Бобоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори, дотсент; Усмонова Хуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги публитсистик услубнинг синтактик-стилистик хусусиятларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
синтактик sathdagi воситаларнинг юзага чиқиш усуллари ҳар томонлама таҳлили асосланган;
публитсистик нутқда тилнинг таъсирчанлигини оширувчи
синтактик-стилистик воситаларнинг қўлланилиши орқали турли таъсир этувчи экспрессив вазифаларининг юзага чиқиши аниқланган;
публитсистик услубнинг газета жанрида хосланган гап кўринишларининг қиёсий таҳлили илк бор амалга оширилган;
синтактик-стилистик фигуралар, уларнинг қиёсланувчи тиллардаги тизимли таснифи ишлаб чиқилган ҳамда нутқ таъсирчанлигини оширишдаги вазифалари далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги газета матнларида учрайдиган стилистик фигураларнинг типологик ўхшашлиги ҳамда уларнинг ўзига хослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги публитсистик услубнинг синтактик-стилистик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
публитсистик услубнинг таъсир этувчи функциясини амалга ошиши учун экспрессив синтаксис усулларидан фойдаланиш, газета жанри матнларида энг кўп қўлланадиган синтактик усуллар аниқланиб, уларнинг тизимли таснифини ишлаб чиқиш натижасида олинган илмий хулоса ва натижалардан 2021-2023-йиллар мобайнида “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги F3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-немисча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография Академиясининг 2025-йил 5-августдаги 1/04-293 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу луғатнинг илмий-назарий томонлари янада такомиллашган, лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз тилларида публитсистик услубнинг синтактик-стилистик хусусиятлари масаласи ўзбек тилшунослигида кенг қамровда олиб борилган илк тадқиқотлардан бири сифатида, лингвистик жиҳатдан асослангани, оммабоп услубининг газета жанрида ва нотиқлик нутқида қўлланувчи гап синтаксисининг илк бор қиёсий таҳлили амалга оширилгани, ўзбек ва инглиз тилларидаги газета матнларида учрайдиган синтактик усулларнинг типологик ўхшашлиги аниқланган илмий натижа ва хулосалардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган
веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография Академиясининг 2025-йил 5-августдаги 1/04-292-сонли маълумотномаси). Натижада мулоқот жараёнида ишлатилувчи инглиз тилига оид сўзларнинг ўзбек тилидаги муқобилини тўғри танлашга доир илмий-назарий қарашларнинг мукаммаллашишига асос бўлди;
ўзбек ва инглиз тилларидаги газета матнларида учрайдиган стилистик фигураларнинг типологик ўхшашлиги ҳамда уларнинг ўзига хослиги аниқланган диссертация иши натижаларидан 2022-2025-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг “Бедорлик”, “Иждод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 28-июлдаги 26-36-1023-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатув материаллари долзарблиги ошган, мазмунан такомиллашган, ўзбек ва инглиз тилларида публитсистик услубнинг синтактик-стилистик хусусиятлари борасидаги билимларни оширишда муҳим аҳамият касб этган.