Латипова Гуласал Баҳром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпусга асосланган лингвистик луғатларнинг лексикографик тадқиқи”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil3035.
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12. Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Атабоев Нозим Бобожонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лингвистик луғатларнинг корпусга асосланган ёндашув асосида илмий-назарий асосларини лексикографик жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тилшунослигида корпусга асосланган лексикографик тадқиқотларни тизимли таҳлил қилиш орқали ўзбек тили учун корпусга асосланган лексикографик тадқиқотлар учун дунё тажрибасида амалга оширилган ишлар илмий жиҳатдан ёритиб бўлиб, унга кўра корпусга асосланган терминологик билимлар базасини яратиш меъёрлари, тезаурус ва соҳавий онтология маълумотлар базасини яратишнинг лексикографик асослари, машина таржимасида корпуснинг лингвистик ресурс сифатидаги аҳамияти каби масалалар илмий асосланган;
ўқув луғатчилигида корпусга асосланган ёндашувнинг назарий-методологик асосларини ўрганиш ва унинг лингвистик луғатлардаги ўрни ҳақидаги қарашларга таянган ҳолда корпуснинг макроструктур sathi луғатнинг леммаларни яратиш учун муҳим маълумот олишда, шунингдек, корпуснинг микроструктур sathi луғат мақолаларининг аниқлигини оширишда луғатшунослар учун муҳим манба эканлиги кўрсатилиб, мазкур мулоҳазалар Cobuild, Охфорд, Лонгман, частотали, терминологик ҳамда таржима луғатлар мисолида фактик исботланган;
таржима амалиётида, айниқса, машина таржимасида корпуснинг обект сифатидаги ўрни конкорданс ва н-грам модели орқали статистик таҳлил қилишда асосий восита эканлиги ҳамда тил педагогикаси соҳасида корпусга асосланган ёндашув нисбатан фаол қўлланиши, ўқитиш ва баҳолаш тизимларида сунъий интеллект билан боғлиқ масалалар, айниқса, катта ҳажмли корпуслар асосида ривожлантирилишнинг муҳим лингвистик жиҳатлари назарий материаллар асосида далилланган;
ўзбек тили корпус лингвистикасида корпусга асосланган луғат яратиш масалалари https://uzbekcorpus.uz/ мисолида тадқиқ қилиниб, таржима луғатлар учун параллел корпуслар, ўқув луғатлар учун таълимий корпус, частотали луғат учун мувозанатлашган умумий корпус, грамматик луғатлар учун миллий корпус, этимологик луғат учун диахрон корпус, терминологик луғат учун илмий матнлардан иборат мега корпус ҳамда диалектологик луғатлар учун диалект корпусини яратиш таклифи берилиб, уларнинг лексикографик афзалликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпусга асосланган лингвистик луғатларнинг лексикографик тадқиқи жарауонида эришилган илмий-назарий натижалар асосида:
жаҳон тилшунослигида корпусга асосланган лексикографик тадқиқотларни тизимли таҳлил қилиш орқали ўзбек тили учун корпусга асосланган лексикографик тадқиқотлар учун дунё тажрибасида амалга оширилган ишлар илмий жиҳатдан ёритиб бўлиб, унга кўра корпусга асосланган терминологик билимлар базасини яратиш меъёрлари, тезаурус ва соҳавий онтология маълумотлар базасини яратишнинг лексикографик асослари, машина таржимасида корпуснинг лингвистик ресурс сифатидаги аҳамияти каби масалалар илмий асосланган назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилда бажарилган ИИ-4721101717 “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 4-сентабр 1276-сонли маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тўпламларнинг ҳамда электрон платформани яратиш ҳақида олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ўқув луғатчилигида корпусга асосланган ёндашувнинг назарий-методологик асосларини ўрганиш ва унинг лингвистик луғатлардаги ўрни ҳақидаги қарашларга таянган ҳолда корпуснинг макроструктур sathi луғатнинг леммаларни яратиш учун муҳим маълумот олишда, шунингдек, корпуснинг микроструктур сатҳи луғат мақолаларининг аниқлигини оширишда луғатшунослар учун муҳим манба эканлиги кўрсатилиб, мазкур мулоҳазалар Cобуилд, Охфорд, Лонгман, частотали, терминологик ҳамда таржима луғатлар мисолида фактик исботланган мулоҳазалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилда бажарилган 04/1-2277 “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 4-сентябр №04/1-227-сон маълумотномаси). Натижада корпусли таржима луғатлар тузиш ҳамда электрон платформани яратиш ҳақида олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини ошириш учун илмий ва амалий манба бўлиб хизмат қилган.
ўзбек тили корпус лингвистикасида корпусга асосланган луғат яратиш масалалари https://uzbekcorpus.uz/ мисолида тадқиқ қилиниб, таржима луғатлар учун параллел корпуслар, ўқув луғатлар учун таълимий корпус, частотали луғат учун мувозанатлашган умумий корпус, грамматик луғатлар учун миллий корпус, этимологик луғат учун диахрон корпус, терминологик луғат учун илмий матнлардан иборат мега корпус ҳамда диалектологик луғатлар учун диалект корпусини яратиш таклифи берилиб, уларнинг аниқланган лексикографик афзалликлари натижасидан “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг JHBL-20-сонли “Оила, маҳалла ва гендер тенглиги мавзусида бадиий асарларнинг электрон корпусини яратиш” мавзусидаги (2021-2022) илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 27-август 01-09/2120-А сонли маълумотномаси). Натижада илмий натижалардан фойдаланган ҳолда қуйидаги масалалар ечилган.