Каримова Дилдора Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Оилавий ажримларнинг болалар тарбиясига салбий таъсирини бартараф этишнинг педагогик-профилактик асосларини такомиллаштириш (Ўзбек оилалари мисолида)”, 13.00.09-Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9774.
Илмий раҳбар: Нарзиқулова Дилноза Ҳошимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.02.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулла Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Дилора Жуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий ажримларни болалар тарбиясига салбий таъсирини бартараф этишнинг педагогик-профилактик асосларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек оилаларида оилавий ажримларнинг болалар тарбиясига салбий таъсирини бартараф этишнинг педагогик имкониятлари болаларда кузатиладиган деадаптация ва эмоционал бўшлиқни маҳалла-мактаб-оила ҳамкорлиги вариатив тарбиявий модуллари ва мултимодаллик визуал кейслар, медиаконтент ва девиант хулқ-атвор профилактикаси дидактик таъминотини яратиш асосида аниқланган;
оилавий ажримларнинг болалар тарбиясига салбий таъсирини бартараф этиш педагогик -профилактик модели болаларда ажрим, стрессга қарши иммунитетни шакллантирувчи муҳити таъсири коррекция жараёнларни мувофиқлаштирувчи cо-парентинг педагогик параметрларини киритиш ва таълим тарбиясида томонларнинг тенг иштирокини таъминловчи миллий менталитетга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
болалар тарбиясига салбий таъсир этишни бартараф этиш жараёнлари ички сиқилиш, мактабга ўзлаштириш пасайишини компенсация қилишга қаратилган педагогик фасилитатив ва эмпатик ёндашувни қўллаш, устоз шогирд анъанаси доирасида ижтимоий-педагогик адаптациялашишга консалтинг ва коучинг технологияларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик-профилактик коррексион жиҳатларини самарадорлиги критериал даражали интеллектуал, эмоционал, хулқ-атвор ва ижтимоиллашув меъзонларини баҳолаш ишончлилик коеффитсиентини алгоритмини ишлаб чиқиш ижобий динамик ўзгартиришларни комплекс мониторинг ва диагностик баҳолаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий ажримларни болалар тарбиясига салбий тасирини бартараф этишнинг педагогик-профилактик асосларини такомиллаштиришнинг илмий натижалари қуйидагилардан иборат;
оилавий ажримларнинг болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларини таҳлил қилиш, ушбу жараённинг илмий-назарий ва этнопедагогик асосларини умумлаштириш, ҳамда педагогик-психологик профилактика вазифаларини яхлит, индивидуал, табақалаштирилган ва инсонпарварлик ёндашувларни адаптив қўллаш билан ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган таклифлар Ўзбекистон оила ва гендер илмий тадқиқот институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 9-апрелдаги 01-09/1861-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишлари натижалари “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-90-сонли “Оилавий ажралишларни камайтириш ҳамда турмушида тазйиқ ва зораёнликка учраган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштиришнинг илмий-амалий жиҳатлари” мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган;
оилавий ажримларни профилактикасини амалга ошириш жараёнида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда “Интегратив ҳамкорлик” асосида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш коуч тренери, стратегик, яхлит, индивидуал, табақалаштириш, коррексион, инсонпарварлик ёндашув асосида “Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла” дастури доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган: “Ибратли оила”, “Ибрат оила мактаби”, “Оилада фарзанд тарбиясига эътибор”, “Менинг оилам” , “Иффатли келин”, “Намунали оила”, “Намунали қайнона”, “Намунали келин” каби мавзуларда маҳаллалардаги тадбирларга қаратилган тарғибот ишларига доир амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга мазкур тадқиқотдан фойдаланилган (Ўзбекистон оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг 2024-йил
9-апрелдаги 01-09/1861-сонли маълумотномаси). Натижада оилавий ажримларни болалар тарбиясига салбий тасирини бартараф этишнинг педагогик-профилактик асослари амалий жиҳатдан татбиқ этилган;
оилавий ажримларнинг болалар тарбиясига салбий таъсирини бартараф этиш педагогик тизими, профилактикаси ва диагностик методлар, миллий идентиклик (ибрат, намуна, толериантлик, анъана ва қадриятларга ҳурмат, авлодлар шажарасини давом эттириш) билан ички адаптивлигини барқарорлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100-Педагогика психология йўналиши талабаларига “Педагогик ва психологик фанларни ўқитиш меътодикаси” ўқув қўлланмаси яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 2-августдаги №257-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни оилавий ҳаётга тарбиялашга доир методик кўрсатма татбиқ этилган ва мииллий тажрибадан фойдаланиш малакасини шакллантиришга хизмат қилган;
ажримдан кейинги оилаларда болалар тарбияси самарадорлигини баҳолаш меъзонлари (ижтимоий мослашувчанлик, эмоционал барқарорлик, ўз-ўзини адекват баҳолаш, ижобий комуникатив кўникмалар) Оилавий ажримларни болалар тарбиясига салбий таъсирини бартараф этишда, шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон оила ва гендер илмий тадқиқот институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг
2024-йил 9-апрелдаги 01-09/1861-сонли маълумотномаси). Натижада оилавий
ажримларни болалар тарбиясига салбий тасирини бартараф этишнинг педагогик модели ишлаб чиқилган ва тадқиқотнинг самарадорлиги ортишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish