Мамадалиева Гулрў Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тиллари лисоний манзарасида “,”foot/оёқ консептининг воқеланиши” 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6220.
Илмий раҳбар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғаниева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида foot/оёқ консептини вербаллаштирувчи лисоний бирликларнинг номинатив, структур-семантик, функсионал-стилистик ҳамда фразео-паремиологик ва лингвомаданий хусусиятларини қиёсий-когнитив ёндашув асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“foot/оёқ” консептининг номинатив майдони ядро, яқин периферия ва узоқ периферия бирликлари асосида тизимлаштирилиб, унинг вербализаторлари ўртасидаги парадигматик, синтагматик ва деривацион муносабатларнинг консепт семантикасини шакллантиришдаги ўрни, шунингдек, консептнинг “тананинг қуйи аъзоси → таянч манбаи → ҳаракат манбаи → чекка нуқта → ижтимоий-аксиологик мазмун” когнитив модели асосидаги семантик тараққиёти далилланган;
“foot/оёқ” консепти вербализаторларининг функсионал-стилистик дифференциаллашуви илмий, публитсистик, бадиий ва сўзлашув услублари кесимида аниқланиб, махсус соҳавий дискурсларда уларнинг терминологик ихтисослашуви, шунингдек, публитсистик ва бадиий матнларда образли-прагматик воқеланишида инглиз ва ўзбек тилларига хос функсионал ассиметриялар асосланган;
“foot/оёқ” компонентли фразеологик бирликлар “Ҳаракат”, “Юқори/қуйи жойлашув” ва “Асос/таянч/барқарорлик” семантик майдонлари асосида тизимлаштирилиб, соматик тажрибага таянган ҳаракат, вертикаллик ва таянч образларининг ижтимоий, руҳий-эмоционал ҳамда аксиологик мазмунларга метафорик кенгайиш хусусиятлари қиёсий очиб берилган;
“foot/оёқ” компонентли паремиологик бирликлар саккиз когнитив-тематик гуруҳ асосида тизимлаштирилиб, уларнинг тўлиқ соматик-семантик эквивалентлар, функсионал-мазмуний аналоглар ва этномаданий алломорфлардан иборат уч типологик модели аниқланган; инглиз тилида атроф-муҳит ҳолатини соматик-фазовий мезон орқали баҳолаш, спорт прагматизми ва эҳтиёткорлик, ўзбек тилида эса ижтимоий кўлам, оилавий-рўзғор масъулияти ва маиший-аграр тажрибани ифодаловчи миллий-маданий моделлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида эришилган илмий натижалар бир қатор амалий ва илмий лойиҳаларда жорий қилинган:
инглиз ва ўзбек тилларида “foot/оёқ” номинатив майдонининг ядро, яқин ва узоқ перифериясини ташкил этувчи лисоний бирликлар ҳамда улар орасидаги тизимли муносабатлар аниқлангани ҳақидаги илмий натижалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209-сонли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил 24-мартдаги № 01/4-1050-сон маълумотномаси). Жумладан, чоғиштирилаётган тилларда “foot/оёқ” семантикасига эга бирликларнинг синтагматик валентлик имкониятлари ҳамда “foot/оёқ” лексемасининг морфологик таркибига хос таянч ва трансформацион моделлар ҳақидаги илмий маълумотлардан ахборот-қидирув тизимларида семантик таҳлил ҳамда сўз шаклларини автоматик аниқлаш механизмларини такомиллаштиришда фойдаланилган. Натижада ушбу материаллар ахборот-қидирув тизимларида семантик таҳлил ва сўз шаклларини автоматик аниқлаш жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
умумлисоний консептлар сирасига кирувчи “foot/оёқ” консептининг изоморф (ўхшаш) ва алломорф (фарқли) лингвомаданий хусусиятлари аниқлангани ҳақидаги илмий хулосалар 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида қўлланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил 24-мартдаги № 01/4-1051-сон маълумотномаси). Жумладан, инглиз ва ўзбек тилларида “foot/оёқ” консептуал-лисоний майдонига хос умумий ва хусусий белгилар, лисоний бирликларнинг ядро ва перифериядаги ўрни, уларнинг тизимли муносабатлари, шунингдек, ҳар иккала тилда “foot/оёқ” компонентли фразеологик бирликлар, паремиялар, миллий онгдаги архетип тасаввурлар, ижобий–салбий–бетараф семантик қатламлар ва ахлоқий-маданий стереотиплар ҳақидаги илмий қарашлар платформа материалларини бойитишда фойдаланилган. Натижада платформа материалларининг илмий-назарий асосини мустаҳкамлашга эришилган.
“foot/оёқ” консептининг лексик-семантик таҳлили асосида инглиз ва ўзбек тилларидаги лингвокогнитив ва лингвомаданий фарқларни ёритиш, ушбу консептнинг соматик код сифатидаги маданий-рамзий хусусиятларини аниқлаш, таянч сўзларнинг этимологик жиҳатларини таҳлил қилиш ва изоҳли луғатлардаги маънолар билан қиёслаш, шунингдек, бадиий ва публисистик матнларда изоҳли луғатларда қайд этилмаган қўшимча семаларни далиллашга оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” бош муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” радиоешиттиришлар ссенарийларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-июндаги 05-09-1012-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар мазмуни ишонарли далиллар билан бойитилган.