Абдуллаева Элина Асановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданиятлараро мулоқотнинг лингвистик ва маданий жиҳатлари (Фарғона вилояти миллий маданий марказлари мисолида)” 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil16761
Илмий раҳбар: Таштемирова Замира Сатвалдиевна, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Шокиров Тугран Сироживич, филология фанлари доктори (DSc), дотсент Алтмишева Ёркиной Мажидовна
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти миллий маданият марказлари вакилларининг маданиятлараро мулоқот жараёнида нутқий мулоқот хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фарғона вилояти миллий маданият марказлари фаолияти шароитида маданият ва жамият, маданият ва мулоқот ўртасидаги структуравий-функсионал ўзаро боғлиқликлар ижтимоий ёндашув асосида ёритилган;
маданиятлараро мулоқот доирасида “ўзининг” ва “бегона” маданиятда ўзаро кириб бориши, маданий идентификацияни шакллантириши ва маданиятлараро фарқлар асосига айланиши билан боғлиқ муаммоли майдон аниқланган;
маданиятлараро мулоқотнинг асосий муаммо ва зиддиятлари, жумладан: бағрикенглик маданиятини шакллантириш ва маданиятлараро компетенцияни ривожлантириш муаммоси; маданий ўзига хосликни сақлаш ва маданий идентификацияни излаш; глобал ва локал, “ўзининг” ва “бегона” маданият, анъана ва инновация ўртасидаги зиддиятлар белгиланган;
маданиятлараро мулоқотнинг дунёни маданий ўзлаштириш доирасини кенгайтириш, жамиятдаги ўзаро алоқаларни таъминлаш ва қўллаб-қувватлашдаги функсионал имкониятлари аниқлаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ўзбек ва инглиз тилларида киноянинг коммуникатив-прагматик хусусиятлари тадқиқи асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Миллий-маданий марказларнинг замонавий жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, мазкур марказлар иштирокчиларининг маданиятлараро мулоқот хусусиятларига оид тадқиқот натижалари Республика Тожик миллий-маданий маркази Фарғона вилояти бўлими томонидан ишлаб чиқилган “Халқлар дўстлиги”, “Мустақиллик”, “Наврўз” тадбирларини ўтказиш учун ссенарийларда қўлланилди (Республика Тожик миллий-маданий марказининг 2024-йил 11-июндаги 71-сон маълумотномаси). Натижада миллий-маданий марказ маданий тадбирлари мавзулари бошқа миллий-маданий марказлар фаолияти ҳақидаги долзарб илмий маълумотлар билан бойитилди, Фарғона вилояти миллий маданият марказлари фаолияти шароитида маданият ва жамият, маданият ва мулоқот ўртасидаги структуравий-функсионал ўзаро боғлиқликлар намоён этилди;
Ўзбекистон Республикаси миллий маданият марказлари фаолияти таҳлилида ёритилган умуминсоний лингвомаданиятларнинг коммуникатив жиҳатларига оид илмий хулосалар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишда бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги №F3-2019081663 фундаментал лойиҳа амалга оширилишида қўлланилди, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати” қисқа аннотацияланган луғатини яратишда фойдаланилди (Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2024-йил 5-сентабрдаги 01/04-120-сон маълумотномаси). Натижада миллий маданиятларда ўхшашлик ва фарқларнинг мулоқот жараёнларига таъсири тушунилган ҳолда, маданий идентификациянинг мулоқотда қандай акс этиши аниқлаб берилди;
Миллатлараро мулоқот ва муносабатларни ривожлантиришга оид хулосалар Фарғона вилояти Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “ТВ плюс” телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «”Фарғона ва фарғоналиклар” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда қўлланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-сентабрдаги 01-12/130-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мавзулари лингвомаданиятшунослик, маданиятлараро мулоқот ва Фарғона вилояти миллий маданият марказлари фаолияти ҳақидаги долзарб маълумотлар билан бойитилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish