Рахматов Санъат Султоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиб юқори синф ўқувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped7131.
Илмий раҳбар: Шарипов Мирзо Зокирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.FM.08.06.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиев Шахобиддин Шавкатович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 10-синфида физика фанининг “Механика” бўлимини ўқитишда электрон таълим ресурслари асосида ўқувчиларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физика таълимида ўқувчиларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган таълим сифати мезонларини рақамли ахборотлар билан ишлаш, тадқиқотчилик, креативлик, жамоавий ҳамкорлик ва ўз-ўзини ривожлантириш кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
физика таълимида электрон таълим ресурсларидан фойдаланишга асосланган инновацион методик тизимнинг мақсадли, мазмуний, ташкилий-жараёнли, педагогик-шароитли ва натижавий-баҳолаш компонентлари интегратив модел асосида такомиллаштирилган;
физика фанини ўқитишда электрон таълим ресурслари воситасида ўқувчиларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси тизимлилик, муаммолилик, моделлаштириш ва амалий йўналтирилганлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг мотивацион-қадриятли, ахборот-технологик, коммуникатив ва рефлексив компонентлари бўйича ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларига асосланган ҳолда таълим жараёнини рақамли бошқариш ва назорат қилиш имконини берувчи, назарий билимларни тажриба-амалий фаолият билан уйғунлаштирувчи инновацион “Физика – Виртуал Лаборатория” номли дидактик таълим платформасини жорий этиш асосида такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида электрон таълим ресурсларидан фойдаланиб юқори синф ўқувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим муассасалари физика фанини ўқитишда юқори синф ўқувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш учун электрон таълим ресурслари воситаларидан фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялар “Ахборот тизимларининг инструментал воситалари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сонли буйруғи, 55367-рақамли гувоҳнома). Мазкур дарсликдаги ахборотни қайта ишлаш, моделлаштириш ва визуаллаштиришга оид бўлимлар физик тажрибаларни таҳлил қилиш, натижаларни қайта ишлаш ҳамда уларни график кўринишда ифодалашда методик асос сифатида қўлланилди. Натижада умумий ўрта таълим муассасалари физика фанини ўқитиш сифатини ривожлантириш имконияти яратилган;
ўқувчиларда физика фанини ўқитишда замонавий ахборот дастурлари (“Web 2.0 технологиялари ва ЖС кутубхоналари”, Python) дан фойдаланиш даражасини аниқлаш методикаси ҳамда “Web 2.0 технологиялари ва ЖС кутубхоналари” дастурлаш муҳитида ишлаш жараёнини ривожлантириш моделининг замонавий механизмлари “Физика фанидан ўқув курси” бўйича интерфаол топшириқлар контенти ҳамда “Физика фанидан лаборатория машғулотларни бажариш бўйича” виртуал стендлар мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 19-ноябрдаги 01/11-15-789-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг физика фанини ўзлаштириш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ахборот компетентлиги ва интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган лойиҳалаш, case technology, персон-ориентед, cloud таълим технологияларини қўллаш орқали гипермедия, мултимедиали воситалар самарадорлигини аниқлаштиришнинг ўқув-методик таъминот материалларини таълим жараёнига жорий этишга оид таклиф ва тавсиялардан “Марказий Осиёда “БигДата Интеллигент Аналйсис” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” (Лойиҳа рақами: 610170-EPP-1-2019-1-ЭС-EPPKA2-CBHE-JP ELBA) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат техника университетининг 2025-йил 18-сентябрдаги 2369-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ахборот компетентлиги ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.