Хасанова Нозимахон Абдугафур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсда даволанишга муносабатнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P317.
Илмий раҳбар: Карамян Мариетта Хачатуровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.П.01.18
Расмий оппонентлар: Sh.R.Baratov психология фанлари доктори (DSc), профессор; E.A.Asrarxanova, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент;
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Тиббиёт Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қандли диабет ва ревматологик касалликларда шахснинг даволанишга муносабатининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш орқали тиббий тавсияларга риоя қилишни шакллантириш бўйича психологик таълимий дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Даволанишга содиқлик” муаллифлик сўровномаси ёрдамида комплаентликнинг когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентлари шахснинг ёшига, маълумотига, иш жойи бор-йўқлигига, шунингдек касаллигига қараб дифференциал ифодаланганлиги исботланган;
қандли диабет ва ревматологик касалликларда даволанишга муносабатнинг ижтимоий-когнитив регулятив хусусиятлари комплаентликнинг касаллик устидан назорат локусининг интерналлиги, шахснинг ўзига ишончи ва ўзини бошқариш қобилияти билан ўзаро боғлиқлигида ифодаланиши эмпирик жиҳатдан асосланган;
қандли диабет ва ревматологик касалликларда комплаентлик психосотсиал омиллар билан белгиланади, бу беморларда ҳаётда мақсадларнинг мавжудлиги, унинг ҳиссий тўйинганлиги ва бошқарилиши, ўзини рўёбга чиқаришдан қониқиш, танлов эркинлиги ҳисси, шунингдек, ҳиссий, инструментал қўллаб-қувватлаш, ижтимоий интеграция билан ифодаланиши аниқланган;
касаллик ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек беморларда касаллик назорат локусини интерналлиги ва ўзига ишончни шакллантиришга асосланган психологик таълимий тренинг дастур комплаентликни ривожлантиришда самарали экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши шахсда даволанишга муносабатнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган “Даволанишга содиқлик” муаллифлик сўровномаси ёрдамида олинган комплаентликнинг когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентлари шахснинг ёшига, маълумотига, иш жойи бор-йўқлиги, шунингдек касаллигига қараб дифференциал ифодаланганлиги ҳақидаги маълумотлар беморларни даволаш амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 02-28/26366-сонли жорий этиш маълумотномаси). Натижада, шахсининг даволаниш жараёнидаги комплаентлигини ижтимоий-психологик жиҳатдан аниқлаш имконияти яратилди ва бу даволаш жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
қандли диабет ва ревматологик касалликларда даволанишга муносабатнинг ижтимоий-когнитив регулятив хусусиятлари комплаентликнинг касаллик устидан назорат локусининг интерналлиги, шахснинг ўзига ишончи ва ўзини бошқариш қобилияти билан ўзаро боғлиқлигида ифодаланиши эмпирик жиҳатдан асослаш натижаларидан беморларни даволаш самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 02-28/26366-сонли жорий этиш маълумотномаси). Натижада, аниқланган ижтимоий-когнитив ва регулятив омиллар асосида даволаш жараёнида беморларнинг комплаентлигини комплекс тарзда ошириш имконияти яратилган;
қандли диабет ва ревматологик касалликларда комплаентлик психосотсиал омиллар билан белгиланганлиги беморларда ҳаётда мақсадларнинг мавжудлиги, унинг ҳиссий тўйинганлиги ва бошқарилиши, ўзини рўёбга чиқаришдан қониқиш, танлов эркинлиги ҳисси, шунингдек, ҳиссий, инструментал қўллаб-қувватлаш, ижтимоий интеграция билан ифодаланишига оид тадқиқот натижалардан беморларни даволаш самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 02-28/26366-сонли жорий этиш маълумотномаси). Натижада, аниқланган психосотсиал омилларни ҳисобга олган ҳолда беморларда комплаентликни ошириш, уларнинг даволаниш жараёнига фаол ва онгли жалб этилишини таъминлаш ҳамда даволаш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконияти яратилган;
касаллик ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек беморларда касаллик назорат локусини интерналлиги ва ўзига ишончни шакллантиришга асосланган психо-таълимий тренинг дастур даволаниш жараёнида комплаентликни самарали шакллантиришда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 02-28/26366-сонли жорий этиш маълумотномаси). Натижада, психологик таълимий тренинг дастурининг самарадорлиги эмпирик жиҳатдан тасдиқланиб, унинг комплаентликни ривожлантиришдаги муҳим аҳамияти исботланган.