Туракулов Уйгун Сагдуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чекка ҳудудларда ўсмирларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишига ижтимоий-гигиеник омилларнинг таъсири (Навоий вилояти мисолида)”, 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2939.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02. рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Рустамова Дилдора Абдумаликовна тиббиёт фанлари доктори (DSc); Хамраев Атаджан Каримович тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: “Абу Али ибн Сино” номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида ўсмирлар жисмоний ва руҳий ривожланишига ижтимоий-гигиеник омилларнинг таъсирини комплекс ўрганиш, Навоий интегратив индексини (НИИ) ва тиббий-ижтимоий коррекция дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикасида репрезентатив танланма (n=1147) асосида кўп омилли регрессия усули ёрдамида ижтимоий-гигиеник домен (ҳудудий олислик, ичимлик суви минераллашуви, оталарнинг меҳнат миграцияси омили, ота-оналарнинг маълумоти даражаси) етакчи патогенетик омил (β=0,46-0,47; р<0,001) экани аниқланган;
оталарнинг узоқ муддатли меҳнат миграцияси (оилаларнинг 23,1%) ўсмирларнинг жисмоний ва психоэмоционал етилишининг кечикиши билан ишончли ассоциацияга эга экани (ХҚ=2,3; 95% ИШ:1,6-3,4) исботланган ва психоэмоционал реакциялардаги гендер диморфизми миқдорий жиҳатдан тавсифланган (қизларда интернализацияловчи, ўғил болаларда экстернализацияловчи профиль), бу эса тиббий-ижтимоий коррекцияга жинс бўйича табақалаштирилган ёндашуви асосланган;
вазнлар динамик тақсимланувчи тўртта домендаги 12 та индикаторни ўзида бирлаштирган, Марказий Осиёдаги илк рақамли мультимодал скрининг воситаси-оригинал Навоий интегратив индекси (НИИ) ишлаб чиқилган ва валидациядан ўтказилган ва унинг юқори даражадаги ишончлилиги (Кронбах α=0,87; ИCC=0,91) ва диагностик аниқлиги (AUC=0,89; 95% ИШ: 0,85-0,92) тасдиқланган, бу эса ривожланишдаги нуқсонларни клиникагача бўлган босқичдаёқ аниқлаш имконини берган;
хавфни эрта аниқлашнинг прогностик моделини қўллаган ҳолда идоралараро ҳамкорлик асосида ишлаб чиқилган муаллифлик тиббий-ижтимоий коррекция дастурининг самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Чекка ҳудудларда ўсмирларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишига ижтимоий-гигиеник омилларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар амалиётига татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 10.12.2024 йилдаги 10-сонли (№10/34) йиғилиш баённомаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистон Республикасида репрезентатив танланма (n=1147) асосида кўп омилли регрессия усули ёрдамида ижтимоий-гигиеник домен (ҳудудий олислик, ичимлик суви минераллашуви, оталарнинг меҳнат миграцияси омили, ота-оналарнинг маълумоти даражаси) етакчи патогенетик омил (β=0,46-0,47; р<0,001) экани аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бу омил чекка ҳудудларда яшовчи ўсмирларга хос бўлган антропометрик профилни-жисмоний ривожланишдан орқада қолиш 22,4% (95% ИШ:19,6-25,2) тарқалган бир пайтда, бўйининг 2,7 см ва тана вазнининг 4,0 кг камлигини белгилаб беради. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: Бу бўйича таклифлар Навоий вилояти касбий таълим бошқармаси хузуридаги Хатирчи агротехнологиялар техникуми 17.07.2024 йилдаги 94-сонли, Навоий ЖСТ 24.07.2024 йилдаги 118-К-сонли, Хатирчи туман касб хунар мактаби 12.07.2024 йилдаги 71-сонли, Зарафшон ЖСТ 10.07.2024 йилдаги 08/56-сонли бўйруғлари билан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 12.10.2024 йилдаги 10/34-сонли хулосаси) жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Чекка ҳудудлардаги ўсмирларда ривожланиш орқада қолишини эрта ташхислаш 34% ҳолатда касаллик авж олиб боришини олдини олишга имконият беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Ривожланишдан орқада қолишини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олиш имконини беради. Мазкур услубни қўллаш орқали харажатларни 285000 сўм тежашга имкон беради. Хулоса: Навоий вилоятининг чекка ҳудудларда яшовчи ўсмирларни ривожланиш бузилишлари кечишида қўшимча омилларни комплекс баҳолашда Навоий интегратив индексини қўллаш орқали турли хил ижтимоий-гигиеник омилларнинг ривожланишидаги ўрни ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги механизми исботланган.
Иккинчи илмий янгилик: оталарнинг узоқ муддатли меҳнат миграцияси (оилаларнинг 23,1%) ўсмирларнинг жисмоний ва психоэмоционал етилишининг кечикиши билан ишончли ассоциацияга эга экани (ХҚ=2,3; 95% ИШ:1,6-3,4) исботланган ва психоэмоционал реакциялардаги гендер диморфизми миқдорий жиҳатдан тавсифланган (қизларда интернализацияловчи, ўғил болаларда экстернализацияловчи профиль), бу эса тиббий-ижтимоий коррекцияга жинс бўйича табақалаштирилган ёндашуви асосланган; Психоэмоционал реакциялардаги гендер диморфизми миқдорий жиҳатдан тавсифланди (қизларда интернализацияловчи, ўғил болаларда экстернализацияловчи профиль), бу эса тиббий-ижтимоий коррекцияга жинс бўйича табақалаштирилган ёндашувни асослайди. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан иновациялар вазирлиги хузуридаги касбий таълим агентлиги, Навоий вилояти касбий таълим бошқармасига қарашли Хатирчи агротехнологиялар техникуми 17.07.2024 йилдаги 94-сонли, Навоий ЖСТ 24.07.2024 йилдаги 118-К-сонли, Хатирчи туман касб хунар мактаби 12.07.2024 йилдаги 71-сонли, Зарафшон ЖСТ 10.07.2024 йилдаги 08/56-сонли бўйруғлари билан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 12.10.2024 йилдаги 10/34-сонли хулосаси) амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Чекка ҳудудлардаги ўсмирларда ривожланишнинг орқада қолишида АДЛ шкаласи ёрдамида хавф омилларини эрта ташхислаш 38% ҳолатда касаллик авж олиб боришини олдини олишга имконият беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: АДЛ шкаласи ёрдамида эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта ўсмирни комплекс коррекцияси учун 320000 сўм тежаб қолинишини таъминлайди. Хулоса: АДЛ (Ўсмирларни кундалик фаолият) шкаласини чекка ҳудудлар шароитига мослаштириш ва ўсмирларнинг турли хил ривожланиш босқичларида ҳаёт сифатини баҳолаш, хавф омилларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хусусиятларини қиёсий ўрганишда шкаланинг аҳамияти исботланган.
Учинчи илмий янгилик: вазнлар динамик тақсимланувчи тўртта домендаги 12 та индикаторни ўзида бирлаштирган, Марказий Осиёдаги илк рақамли мультимодал скрининг воситаси-оригинал Навоий интегратив индекси (НИИ) ишлаб чиқилган ва валидациядан ўтказилган ва унинг юқори даражадаги ишончлилиги (Кронбах α=0,87; ИCC=0,91) ва диагностик аниқлиги (AUC=0,89; 95% ИШ: 0,85-0,92) тасдиқланган, бу эса ривожланишдаги нуқсонларни клиникагача бўлган босқичдаёқ аниқлаш имконини берган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Унинг юқори даражадаги ишончлилиги (Кронбах α=0,87; ИCC=0,91) ва диагностик аниқлиги (AUC=0,89; 95% ИШ:0,85-0,92) тасдиқланди, бу эса ривожланишдаги нуқсонларни клиникагача босқичдаёқ аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: Бу бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан иновациялар вазирлиги хузуридаги касбий таълим агентлиги, Навоий вилояти касбий таълим бошқармасига қарашли Хатирчи агротехнологиялар техникуми 17.07.2024 йилдаги 94-сонли, Навоий ЖСТ 24.07.2024 йилдаги 118-К-сонли, Хатирчи туман касб хунар мактаби 12.07.2024 йилдаги 71-сонли, Зарафшон ЖСТ 10.07.2024 йилдаги 08/56-сонли бўйруғлари билан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 12.10.2024 йилдаги 10/34-сонли хулосаси) амалиётга жорий қилинган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида чекка ҳудудларда яшовчи ўсмирлардаги ривожланишнинг орқада қолиши хавф омилларини эрта ташхислаш орқали мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Коррекция чора-тадбирларини сифатини оширишга ва мутахассисларга қайта мурожаат қилиш частотасини 36% га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Чекка ҳудудлардаги ўсмирларда ривожланишнинг орқада қолиши хавф омилларини эрта ташхислаш 41% ҳолатда касаллик авж олиб боришини олдини олишга имконият беради. Хавф омилларини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда 275000 сўм тежаш имкониятини яратди. Хулоса: Чекка ҳудудлардаги ўсмирларда ривожланишнинг орқада қолиши асосий сабаблари ўрганилиб, экологик, ижтимоий-иқтисодий ва маданий омилларнинг комплекс таъсирини баҳолаш орқали турли хил коморбид ҳолатлар ва психосоматик дисрегуляция муҳим рол ўйнайди.
Тўртинчи илмий янгилик: хавфни эрта аниқлашнинг прогностик моделини қўллаган ҳолда идоралараро ҳамкорлик асосида ишлаб чиқилган муаллифлик тиббий-ижтимоий коррекция дастурининг самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган. НИИ бали бўйича ўртача ўсиш таққослаш гуруҳидаги +2,1 га нисбатан +12,3 ни ташкил этди (n<0,001), эмоционал бузилишлар тарқалиши 34,2% дан 21,7% гача камайди (n=0,003). Илмий янгиликнинг аҳамияти: Чекка ҳудудларда яшовчи ривожланишдан орқада қолиши бўлган ўсмирларда жисмоний ва руҳий ҳолатнинг функционал ҳолатидаги ижтимоий детерминантларга асосланган диагностик мезонларни комплекс баҳолаш орқали касалликнинг ривожланиш механизмлари ва клиник кечиш хусусиятлари ўрганилиб чиқилди. Илмий янгиликнинг амалиётга тадбиқ этилиши: Бу бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан иновациялар вазирлиги хузуридаги касбий таълим агентлиги, Навоий вилояти касбий таълим бошқармасига қарашли Хатирчи агротехнологиялар техникуми 17.07.2024 йилдаги 94-сонли, Навоий ЖСТ 24.07.2024 йилдаги 118-К-сонли, Хатирчи туман касб хунар мактаби 12.07.2024 йилдаги 71-сонли, Зарафшон ЖСТ 10.07.2024 йилдаги 08/56-сонли бўйруғлари билан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий-техник кенгашининг 12.10.2024 йилдаги 10/34-сонли хулосаси) амалиётга жорий қилинган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида чекка ҳудудлардаги ўсмирларда ривожланишнинг орқада қолишларини социал детерминантларга асосланиб эрта ташхислаш орқали мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Коррекция чора-тадбирларини сифатини оширишга ва мутахассисларга қайта мурожаат қилиш частотасини 33% га камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Чекка ҳудудлардаги ўсмирларда ривожланишнинг орқада қолиши социал мезонлар асосида эрта ташхислаш 39% ҳолатда касаллик авж олиб боришини олдини олишга имконият беради. Социал диагностик мезонларга асосланиб эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда 298000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: Хавфни эрта аниқлашнинг прогностик моделини қўллаган ҳолда идоралараро ҳамкорлик асосида ишлаб чиқилган муаллифлик тиббий-ижтимоий коррекция дастурининг юқори самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish