Орынбаев Жумабай Тилеубаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилиш тўғрисида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пневмониядан вафот этган бир ёшгача бўлган болаларда буйрак усти безининг патологик анатомияси» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2024.1.PhD/Tib4191.
Илмий раҳбар: Магрупов Боходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Носиржон Жураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмониядан вафот этган бир ёшгача бўлган болаларда буйрак усти бези ва тимуснинг патоморфологик ҳамда иммуногистокимёвий хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир ёшгача бўлган болаларда илк бор пневмония фонида буйрак усти безининг морфологик ўзгаришлари тизимли равишда ўрганилиб, пневмониядан вафот этган болаларнинг буйрак усти бези тўқималари морфологик жиҳатдан таҳлил қилинган;
буйрак усти безининг пўстлоқ (кортекс) ва мағиз (медулла) қисмларидаги дистрофик, некротик ва васкулитга хос ўзгаришларнинг патогенездаги ўрни аниқланиб, пневмониянинг тизимли таъсири туфайли гипоксия ва инфекция оқибатида эндокрин аъзоларда юзага келадиган функционал бузилиш жараёнлари илмий жиҳатдан асосланган;
пўстлоқ қаватдаги ҳужайравий деструкция ва без тўқималаридаги инволютив ўзгаришлар пневмониянинг оғир оқибатларидан бири сифатида кўрсатилиб, патогистологик ва гистокимёвий таҳлиллар асосида пневмониянинг эндокрин ва иммун тизими аъзоларига таъсир даражаси аниқланган;
буйрак усти бези тўқимасида иммунопатологик реакциялар (лейкоцитар инфильтрация, лимфоид гиперплазия) ҳамда тимусда ўзига хос морфологик ўзгаришлар кузатилиб, уларнинг пневмония жараёни билан боғлиқлиги баҳоланган, шунингдек, пневмониянинг генерализацияланишида иммунологик компонент муҳим ўрин тутиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши:
Пневмония ташхиси билан вафот этган бир ёшгача бўлган болаларда буйрак усти безларининг патоморфологик хусусиятларини ўрганиш натижалари асосида «Пневмониядан вафот этган бир ёшгача бўлган болаларда буйрак усти безларининг патологик анатомияси» номли услубий тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли хулосаси билан тасдиқланган):
биринчи илмий янгилик: бир ёшгача бўлган болаларда пневмония фонида буйрак усти безининг морфологик ўзгаришлари илк бор тизимли равишда ўрганилиб, пневмониядан вафот этган болаларнинг буйрак усти бези тўқималари морфологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 6-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 4-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар саломатлигининг тез тикланиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, асоратларнинг олдини олиш ҳамда ўлим кўрсаткичларининг камайиши тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларнинг олдини олиш, шифохонага ётқизишлар сони ва давомийлигини қисқартириш, шунингдек, даволашга сарфланадиган умумий харажатларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: ўтказилган текширувлар натижасига кўра, пневмония билан касалланган бир ёшгача бўлган болаларда назорат гуруҳига нисбатан буйрак усти безларининг массаси 27% га, ҳажми эса 34% га ошганлиги аниқланган. Пневмонияда буйрак усти безининг пўстлоқ қавати функционал толиқиш чегарасидаги зўриқиш ҳолатида бўлади, буни морфофункционал кўрсаткичлар тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: пневмониянинг тизимли таъсирида буйрак усти безларининг пўстлоқ ва мағиз қаватларидаги дистрофик, некротик ва васкулитга хос ўзгаришларнинг патогенездаги ўрни аниқланиб, эндокрин аъзолардаги функционал бузилишлар, гипоксия ва инфекция сабабли юзага келадиган жараёнлар илмий жиҳатдан асосланган. Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 6-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 4-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар саломатлигининг тез тикланиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, асоратларнинг олдини олиш ҳамда ўлим кўрсаткичларининг камайиши тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларнинг олдини олиш, шифохонага ётқизишлар сони ва давомийлигини қисқартириш, шунингдек, даволашга сарфланадиган умумий харажатларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: бир ёшгача бўлган болаларда пневмония иммун тизимига таъсир кўрсатиб, иммун етишмовчилигининг кучайишига, иммун тизими декомпенсациясининг ривожланишига ва мослашув механизмларининг бузилишига олиб келади. Буни морфологик жиҳатдан тимуснинг акцидентал трансформацияси ва атрофияси тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: пневмониянинг оғир оқибатларидан бири сифатида пўстлоқ қаватидаги ҳужайравий деструкция ва без тўқимасидаги инволюцион ўзгаришлар кўрсатилиб, патогистологик ва гистокимёвий таҳлиллар асосида пневмониянинг эндокрин ва иммун тизими аъзоларига таъсир даражаси аниқланган. Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 6-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 4-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар саломатлигининг тез тикланиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, асоратларнинг олдини олиш ҳамда ўлим кўрсаткичларининг камайиши тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларнинг олдини олиш, шифохонага ётқизишлар сони ва давомийлигини қисқартириш, шунингдек, даволашга сарфланадиган умумий харажатларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: бир ёшгача бўлган, пневмониянинг турли шаклларидан вафот этган чақалоқларнинг буйрак усти безларида Inhibin A маркерининг юқори мусбат экспрессияси ўртача 81,01±0,12% ҳолатда, кучсиз мусбат экспрессияси 11,01±0,43% ҳолатда ва манфий реакцияси 7,93±0,11% ҳолатда кузатилган. Бу буйрак усти бези эндокрин ҳужайраларининг ушбу жараёндаги метаболик ва гиперфункционал фаоллиги юқори даражада эканлигини исботлайди. Буйрак усти безларининг массаси ва ҳажми ортиши янги туғилган чақалоқларда тимус атрофиясига ва иммун тизимининг бузилишига олиб келиши мумкин, бу эса педиатрларга пневмонияни даволашда гормонларни асоссиз қўллаш мумкин эмаслигини кўрсатади.
тўртинчи илмий янгилик: буйрак усти безлари тўқимасида иммунопатологик реакциялар (лейкоцитар инфильтрация, лимфоид гиперплазия), тимусда эса ўзига хос морфологик ўзгаришлар кузатилиб, уларнинг пневмония жараёни билан боғлиқлиги баҳоланган. Ушбу маълумотлар пневмониянинг генерализацияланишида иммунологик компонент катта аҳамиятга эга эканлигини исботлаган. Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 6-сонли буйруғи ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюросининг 2025 йил 7 мартдаги 4-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар саломатлигининг тез тикланиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиши, асоратларнинг олдини олиш ҳамда ўлим кўрсаткичларининг камайиши тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратларнинг олдини олиш, шифохонага ётқизишлар сони ва давомийлигини қисқартириш, шунингдек, даволашга сарфланадиган умумий харажатларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: морфологик ва морфометрик текширувлар ҳаётининг биринчи йилидаги болаларда пневмонияни даволашда иммун тизими ва буйрак усти безларининг ҳолатини ҳисобга олиш зарурлигини тасдиқлайди. Оғир преморбид ҳолат фонида иммунитетга ва буйрак усти безлари фаолиятига таъсир этувчи дори воситаларини, биринчи навбатда, гормонлар ва антибиотикларни бола иммун тизимининг ҳолатини қатъий ҳисобга олган ҳолда қўллаш муҳим. Пневмония ташхиси билан вафот этган бир ёшгача бўлган болаларда буйрак усти безлари морфологик ўзгаришларининг муайян эпидемиологик турини ретроспектив тарзда прогноз қилиш кутилаётган натижаларни ва эҳтимолий асоратларни олдиндан аниқлаш имконини беради. Прогностик мезонларни ишлаб чиқиш касаллик патогенезини тушуниш ва патологик жараённинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. Бундай ёндашув 40% гача бўлган ҳолатларда истиқболли прогноз қилиш имконини беради ва шу орқали касалликнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, ҳозирги шароитда юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаб, кутилаётган харажатларни 40% га қисқартириш имконини беради ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган умумий молиявий ёрдамнинг 4,3 фоизини ташкил этади. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган усулларни амалиётга жорий этиш кўрсатилган фоизни 1,72% гача камайтириш имконини бериб, соғлиқни сақлаш соҳасида молиявий ресурсларни сезиларли даражада тежашга олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish