Мухаммедаминова Диёра Тимуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндокрин патологиялар билан ҳомиланинг биринчи триместрида такрорий абортга учраган аёллар кузатувини оптималлаштириш» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3729
Илмий раҳбар: Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib 01.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна - тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Саид Насырович - тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндокрин патологиялар мавжуд ҳолатларда биринчи триместрда ҳомиладорликни одатий кўтара олмаслик ривожланишининг прогностик мезонлари сифатида фертиллик предикторлари даражаларини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гипотиреоз ва гиперпролактинемия негизида такрорий ҳомила йўқотиш кузатилган аёлларда фетоплацентар комплекс гормонларининг ўзига хос дисбаланси аниқланиб, гестациянинг 9–12 ҳафталарида одам ҳорионик гонадотропин миқдорининг 37,6%, ингибин Анинг 41,9% га пасайиши ва активин Анинг 78,6% га ошиши эрта плацентация ва трофобласт функционал ҳолати бузилишини акс эттирувчи муҳим гормонал мезонлар эканлиги асосланган;
гиперпролактинемияда пролактиннинг фетоплацентар гормонлар билан статистик аҳамиятли ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, одам ҳорионик гонадотропин (r=-0,62) ва ингибин А (r=-0,59) билан манфий, активин А (r=0,63) билан мусбат корреляцияси (p<0,001) гиперпролактинемиянинг эрта плацентация жараёнларига патогенетик таъсири асосланган;
ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одам ҳорионик гонадотропин, ингибин А ва активин А кўрсаткичларининг репродуктив натижани прогнозлашда регрессион таҳлилда 1–4 ва 5–8 ҳафталик одам ҳорионик гонадотропин ҳамда активин А учун p<0,001, ингибин А учун p=0,002 бўлиши ушбу гормонларни эрта прогностик маркерлар сифатида мустақил аҳамияти аниқланган;
пролактин/одам ҳорионик гонадотропин, пролактин/ингибин А, активин А/прогестерон ва тиреотроп гормон/пролактин гормонлараро нисбатларининг биринчи триместрда ноқулай репродуктив натижаларни башоратлашдаги аҳамияти асосланиб, тиреотроп гормони <2,5 мМЕ/л даражада ушлаш ва пролактинни меъёрлаштиришга қаратилган дифференциал олиб бориш алгоритми такрорий ҳомила тушиши ҳолатларини 25–30% га камайтириш имкони аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Эндокрин патологиялар негизида биринчи триместрда ҳомиладорликни одатий кўтара олмаслик кузатилган аёлларни олиб боришни оптималлаштириш бўйича олинган натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: гипотиреоз ва гиперпролактинемия негизида такрорий ҳомила йўқотиш кузатилган аёлларда фетоплацентар комплекс гормонларининг ўзига хос дисбаланси аниқланиб, гестациянинг 9–12 ҳафталарида одам ҳорионик гонадотропин миқдорининг 37,6%, ингибин Анинг 41,9% га пасайиши ва активин Анинг 78,6% га ошиши эрта плацентация ва трофобласт функционал ҳолати бузилишини акс эттирувчи муҳим гормонал мезонлар эканлиги асосланганлиги академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республикa ихтисослаштирилган илмий-aмaлий тиббиёт эндокринология мaркaзи Қашқадарё вилояти филиалида 23.03.2026 йилдаги №47-Т буйруқ ва Фарғона вилояти филиалида 19.03.2026 йилдаги №41 буйруқ асосида амалиётга жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 10/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипотиреоз ва гиперпролактинемия негизида ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одатий ҳомила тушиш кузатилган аёлларда фетоплацентар комплекс гормонлари (одам ҳорионик гонадотропин, ингибин A, активин A)ни гипофизар-гонад ва тиреоид тизим кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс баҳолаш гормонал бузилишларни ўз вақтида аниқлаш ва патогенетик асосланган даволашни тайинлаш имконини беради, бу эса репродуктив йўқотишлар сонини камайтиради ҳамда аёллар ва уларнинг оилалари ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: фетоплацентар комплекс гормонал ҳолатини ўз вақтида комплекс диагностика қилиш узоқ давом этувчи самарасиз даволаш, такрорий госпитализациялар ҳамда ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қиммат усулларидан қочиш имконини беради. Хулоса: Ўзбекистон Республикасидаги фертил ёшидаги аёлларнинг гормонал бузилишларни эрта ва аниқ мажмуавий ташҳислаш ҳисобига самарасиз гормонал терапия, такрорий госпитализациялар ва ёрдамчи репродуктив технологиялар харажатларини қисқартириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: гиперпролактинемияда пролактиннинг фетоплацентар гормонлар билан статистик аҳамиятли ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, одам ҳорионик гонадотропин (r=-0,62) ва ингибин А (r=-0,59) билан манфий, активин А (r=0,63) билан мусбат корреляцияси (p<0,001) гиперпролактинемиянинг эрта плацентация жараёнларига патогенетик таъсири асосланганлигини аниқланганлиги академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республикa ихтисослаштирилган илмий-aмaлий тиббиёт эндокринология мaркaзи Қашқадарё вилояти филиалига 23.03.2026 йилдаги №47-Т буйруқ ва Фарғона вилояти филиалига 19.03.2026 йилдаги №41 буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 10/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пролактин, тиреотроп гормон ва эрта плацентация гормонлари (хорионик одам гонадотропин, ингибин A, активин A) ўртасидаги статистик жиҳатдан аҳамиятли турли йўналишдаги корреляцион боғлиқликларнинг исботланиши эндокрин сабабли одатий ҳомила тушишнинг патогенетик механизмларини ўз вақтида аниқлаш ва патогенетик асосланган терапияни тайинлаш имконини беради, бу эса репродуктив йўқотишлар сонини камайтиради ҳамда аёллар ва уларнинг оилалари ҳаёт сифатини яхшилайди. Ушбу маълумотларни клиник амалиётга жорий этиш Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги аёлларни эрта комплекс диагностика ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан тенг таъминлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: пролактин, тиреотроп гормон ва эрта плацентация гормонлари ўртасидаги корреляцион бузилишларни ўз вақтида аниқлаш узоқ давом этувчи самарасиз даволаш, такрорий госпитализациялар ҳамда ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қиммат усулларидан қочиш имконини беради. Хулоса: Ушбу эрта плацентация гормонларни аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси эндокринолог, акушер-гинеколог ва репродуктологлар учун мўлжалланган таълим дастурларига киритилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, тиббий ёрдам сифатини оширишга ва замонавий тиббий ёндашувларни такомиллаштиришга ҳисса қўшади.
учинчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одам ҳорионик гонадотропин, ингибин А ва активин А кўрсаткичларининг репродуктив натижани прогнозлашда регрессион таҳлилда 1–4 ва 5–8 ҳафталик одам ҳорионик гонадотропин ҳамда активин А учун p<0,001, ингибин А учун p=0,002 бўлиши ушбу гормонларни эрта прогностик маркерлар сифатида мустақил аҳамияти аниқланганлиги академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республикa ихтисослаштирилган илмий-aмaлий тиббиёт эндокринология мaркaзи Қашқадарё вилояти филиалига 23.03.2026 йилдаги №47-Т буйруқ ва Фарғона вилояти филиалига 19.03.2026 йилдаги №41 буйруқ асосида амалиётга жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 10/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гормонал кўрсаткичлар нисбатларининг (пролактин/ хорионик одам гонадотропин, пролактин/ингибин A, активин A/прогестерон, тиреотроп гормон/пролактин) ҳомиладорликнинг ноқулай кечиши предиктори сифатидаги прогностик аҳамиятини исботлаш юқори хавф гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш ва патогенетик асосланган терапияни тайинлаш имконини беради, бу эса репродуктив йўқотишларнинг олдини олади ҳамда аёллар ва уларнинг оилалари ҳаёт сифатини яхшилайди. Ушбу предикторларни клиник амалиётга жорий этиш Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги қўшма эндокрин патологияси бўлган беморларга эрта шахсийлаштирилган ташҳислаш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан тенг таъминлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гормонал нисбатларни ҳомиладорликнинг ноқулай натижалари предиктори сифатида қўллаш узоқ давом этувчи самарасиз даволаш, такрорий госпитализациялар ҳамда ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қиммат усулларидан қочиш имконини беради. Хулоса: гормонал нисбатлардан фойдаланиб ҳомиладорликнинг ноқулай натижаларини эрта прогноз қилиш ҳисобига самарасиз гормонал терапия, такрорий госпитализациялар ва ёрдамчи репродуктив технологиялар харажатларини қисқартиришга олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: пролактин/одам ҳорионик гонадотропин, пролактин/ингибин А, активин А/прогестерон ва тиреотроп гормон/пролактин гормонлараро нисбатларининг биринчи триместрда ноқулай репродуктив натижаларни башоратлашдаги аҳамияти асосланиб, тиретроп гормони <2,5 мМЕ/л даражада ушлаш ва пролактинни меъёрлаштиришга қаратилган дифференциал олиб бориш алгоритми такрорий ҳомила тушиши ҳолатларини 25–30% га камайтириш имкони аниқланганлиги академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республикa ихтисослаштирилган илмий-aмaлий тиббиёт эндокринология мaркaзи Қашқадарё вилояти филиалига 23.03.2026 йилдаги №47-Т буйруқ ва Фарғона вилояти филиалига 19.03.2026 йилдаги №41 буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 10/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни жорий этиш аёллар саломатлигига катта ҳисса қўшиб, у репродуктив йўқотишларнинг ҳамда одатий ҳомила тушишини олдини олади ва аёллар ҳаёт сифатини яхшилайди. Ушбу механизмни пациентларни олиб бориш клиник алгоритмларига киритиш Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги аёлларни эрта патогенетик асосланган ташҳислаш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан тенг таъминлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гипотиреознинг плацентацияга таъсирини клиник алгоритмларда ҳисобга олиш узоқ давом этувчи самарасиз даволаш, такрорий госпитализациялар ҳамда ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қиммат усулларидан қочиш имконини беради. Хулоса: алгоритмни қўллаш тиббий ресурсларни оқилона тақсимлаш ва харажатларни сезиларли даражада камайтиришга олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, туғилиш кўрсаткичларини яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади. Алгоритм замонавий тиббий ёндашувларни такомиллаштиришга кўмаклашади, аёллар ва уларнинг оилаларидаги психоэмоционал муаммоларини камайтиради.