Жумаева Ситора Ташпулатовнанинг
\ фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометриозни ташхислашда ва истиқболини белгилашда иммуногенетик маркёрларнинг замонавий жиҳатлари», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология; 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5078.
Илмий раҳбарлар: Муминова Нигора Хайриддиновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Ахмедов Фарход Кахрамонович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижановна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Мусаходжаева Дилором Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, Қозоғистон.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: репродуктив ёшдаги аёлларда ички эндометриоз (аденомиоз) келиб чиқиши патогенезида гормонал, иммунологик, генетик омилларнинг ролини ўрганиш, эрта ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички эндометриоз (аденомиоз), ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси билан асоратланган аёлларда иммунологик маркёрлар (IL-1β, TNF-α, IL-6, TGF-β, IL-10), гормонал омиллар – эстроген ва прогестерон, ЛГ, ФСГ, регионар гемодинамикадаги ўзгаришлар замирида эндометрий дисфункциясининг келиб чиқишида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва башоратга эга аҳамияти баҳоланган;
ички эндометриоз (аденомиоз), эндометриоз ва бачадон миомаси мавжуд репродуктив ёшдаги аёлларда яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1β, TNF-α, IL-6) ва яллиғланишга қарши цитокинлар (TGF-β, IL-10) даражасининг статистик ишончли ошиши билан намоён бўлувчи клиник ва биокимёвий ўзгаришлар ушбу патологиянинг асоратли кечишини башорат қилувчи муҳим предикторлар сифатида баҳоланган;
Ўзбекистонда яшовчи ўзбек миллатига мансуб ички эндометриоз (аденомиоз), ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси билан асоратланган аёлларда ESR1 генининг (G-351A) rs9340799 полиморфизми А аллели, А/А мутант генотиплари мавжудлиги эндометриоз ривожланишини аниқлашда муҳим диагностик аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
илк бор ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси патогенезида MMP-9 генининг (Gln279Arg) rs17576 полиморфизми Arg мутант аллели ва Arg/Arg мутант гомозигота генотипи ташувчиларида эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси ривожланиш хавфининг юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндометриоз ва бачадон миомаси қўшилиб келиши билан асоратланган аёлларда эрта ташхислашнинг замонавий клиник-лаборатор маркёрларини баҳолаш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
Биринчи илмий янгилик. Ички эндометриоз (аденомиоз), ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси билан асоратланган аёлларда иммунологик маркёрлар (IL-1β, TNF-α, IL-6, TGF-β, IL-10), гормонал омиллар – эстроген ва прогестерон, ЛГ, ФСГ, регионар гемодинамикадаги ўзгаришлар замирида эндометрий дисфункциясининг келиб чиқишида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва башоратга эга аҳамияти баҳоланганлиги бўйича “Репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ва бачадон миомасини эрта ташхислаш ва башоратлашда клиник лаборатор маркёрларнинг роли уларнинг такомиллаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 январдаги 26-m/21-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (04.02.2026 й.; № 50-сонли), Андижон шаҳар туғруқхонаси бўйича буйруқ (02.02.2026 й.; № 60-сонли) амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 4 ноябрдаги 28/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконияти кенгаяди, репродуктив саломатликни сақлаш ва аёллар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилиб, беморларнинг меҳнатга лаёқатлилигини сақлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта ташхислаш ва профилактика чораларини қўллаш орқали стационар даволашга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва даволаш жараёнидаги харажатларни, жумладан, узоқ муддатли терапия ва жарроҳлик амалиётлари сонини қисқартиради ҳамда асоратларни даволашга кетадиган сарф-харажатлар ҳисобига 3 789 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: ички эндометриоз (аденомиоз) мавжуд беморларда асоратларни эрта аниқлаш ва башоратлаш, хавф омилларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга ҳамда ушбу чора-тадбирлар асосида ҳар бир бемор учун 855 500 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Иккинчи илмий янгилик. Ички эндометриоз (аденомиоз), ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси мавжуд репродуктив ёшдаги аёлларда IL-1β, TNF-α, IL-6 нинг статистик ишончли ошиши ва TGF-β, IL-10 нинг пасайиши билан намоён бўлувчи клиник ва биокимёвий ўзгаришлар ушбу патологиянинг асоратли кечишини башорат қилувчи муҳим предикторлар сифатида баҳоланганлиги бўйича “Репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ва бачадон миомасини эрта ташхислаш ва башоратлашда клиник лаборатор маркёрларнинг роли уларнинг такомиллаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 январдаги 26-m/21-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (04.02.2026 й.; № 50-сонли), Андижон шаҳар туғруқхонаси бўйича буйруқ (02.02.2026 й.; № 60-сонли) амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 4 ноябрдаги 28/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси ривожланган аёлларда иммун тизимининг асосий биомаркёрлари таҳлили натижаларини баҳолаш орқали ушбу патологиянинг асоратларини 2,5 бараварга камайтириш ҳамда даволаш сифатини оширишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси ривожланган аёлларда иммунологик ўзгаришларни башоратлаш орқали хавф гуруҳлари аниқланди. Ушбу гуруҳларда олиб борилган комплекс даволаш тадбирлари орқали келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинди ҳамда асоратларни даволашга кетадиган сарф-харажатлар ҳисобига 3 889 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: иммунологик маркёрларни аниқлаш, асоратларни эрта аниқлаш ва башоратлаш, хавф омилларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга.
Учинчи илмий янгилик. Ўзбекистонда яшовчи ўзбек миллатига мансуб ички эндометриоз (аденомиоз), ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси билан асоратланган аёлларда ESR1 генининг (G-351A) rs9340799 полиморфизми А аллели, А/А мутант генотиплари мавжудлиги эндометриоз ривожланишини аниқлашда муҳим диагностик аҳамиятга эга эканлиги аниқланганлиги бўйича “Репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ва бачадон миомасини эрта ташхислаш ва башоратлашда клиник лаборатор маркёрларнинг роли уларнинг такомиллаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 январдаги 26-m/21-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (04.02.2026 й.; № 50-сонли), Андижон шаҳар туғруқхонаси бўйича буйруқ (02.02.2026 й.; № 60-сонли) амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 4 ноябрдаги 28/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: даволаш усулларини такомиллаштириш натижасида беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланишига, касалликнинг оғир асоратлари ривожланишининг олдини олишга, стационарда ётиш муддатини қисқартиришга ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини камайтиришга эришиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 9 780 000 сўм бюджет маблағлари эрта диагностик маркёрларни аниқлаш орқали даволаш ва профилактика усулларини жорий этиш натижасида стационар даволанишга бўлган эҳтиёжнинг 22% га камайиши ҳисобига иқтисод қилинади. Хулоса: ички эндометриоз (аденомиоз), ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси мавжуд аёлларда генетик полиморфизмларни ўрганиш орқали салбий оқибатларнинг олдини олиш самарадорлиги исботланган.
Тўртинчи илмий янгилик. Илк бор ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси патогенезида MMP-9 генининг (Gln279Arg) rs17576 полиморфизми Arg мутант аллели ва Arg/Arg мутант гомозигота генотипи ташувчиларида ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси ривожланиш хавфининг юқорилиги исботланганлиги бўйича “Репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ва бачадон миомасини эрта ташхислаш ва башоратлашда клиник лаборатор маркёрларнинг роли уларнинг такомиллаштириш усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 январдаги 26-m/21-сонли хулосаси). Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (04.02.2026 й.; № 50-сонли), Андижон шаҳар туғруқхонаси бўйича буйруқ (02.02.2026 й.; № 60-сонли) амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 4 ноябрдаги 28/35-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ички эндометриоз (аденомиоз) ва бачадон миомаси аниқланган аёлларда башоратловчи генетик маркёрларнинг аҳамиятини ўрганиш орқали касалликнинг кейинги босқичларида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни барвақт профилактика қилиш имконияти яратилган. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш натижасида эндометриоз ривожланиш хавфи мавжуд бўлган беморлар сонини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаш натижасида аёлларнинг шифохонада қолиш муддати 10 кундан 6 кунгача қисқарди; аввалги текширув учун қилинган харажат 1 бемор учун 1 954 000 сўмни ташкил қилган бўлса, таклиф этилган усулда харажатлар 955 600 сўмни ташкил қилди, натижада ҳар бир бемор учун 999 400 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: эндометриоз билан асоратланган аёлларда эрта генетик лаборатор мониторингни жорий этиш гинекологик асоратларнинг олдини олиш, касалхонада бўлиш муддатини қисқартириш, шунингдек, касалланган аёлларни даволаш харажатларини камайтириш имконини беради.