Sayt test rejimida ishlamoqda

Санаева Сурайё Бобоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped116.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Ҳамид Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш босқичлари (мотивацион-эмоционал, когнитив, фаолиятли-қадриятли) ҳамда интеллектуал, иродавий ва эмоционал таркибий асосларининг натижавийлик кўрсаткичлари (мустақил фаолиятга ташаббус уйғотиш ва қўллаб-қувватлаш) барқарорлигини ҳисобга олиш  асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари рефлексив омилларнинг (илмий-педагогик, дидактик, технологик, диагностик ва методик) методик компетентлик билан вертикал ва горизонтал интеграциялашувининг органик алоқадорлиги асосида такомиллаштирилган;
компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг ахборот-методик таъминоти оммавий (флешмоблар, байрамлар, акциялар), жамоавий (клублар куни, турнирлар, воркшоплар), индивидуал (машқ, ташаббус кўрсатиш, тақдимотлар) фаолият шаклларини интерактив моделлаштириш билан қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини баҳолаш мезонлари (таянч, асосий, маҳсулдорлик) тарбиявий фаолият натижаларини квалиметрик таҳлили, индивидуал касбий ривожланиш траекториясини  касбий мослашувнинг формал динамик тузилмаси билан индивидуал-типологик адекватлигини эмпирик баҳолаш  асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш босқичлари (мотивацион-эмоционал, когнитив, фаолиятли-қадриятли) ҳамда интеллектуал, иродавий ва эмоционал таркибий асосларини аниқлаштиришга доир таклифлардан 5110900 – Педагогика ва психология, 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 89-03-287-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини аниқлаш-тириш, компетенциявий ёндашув асосида бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг ахборот-методик таъминотини ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан 5110900 – Педагогика ва психология бакалавриат йўналиши учун “Педагогик аксиологиядан хрестоматия” ўқув қўлланмасини (№335-064) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 89-03-287-сон маълумотномаси). Натижада тарбиявий қадриятлар тизими асосида бўлажак педагогларда қадриятга йўналганликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак педагогларни тарбиявий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш, тарбиявий фаолият натижаларини квалиметрик таҳлили, индивидуал касбий ривожланиш траекториясини  касбий мослашувнинг формал динамик тузилмаси билан индивидуал-типологик адекватлигини эмпирик баҳолашга доир тавсиялардан ОТ-Ф1-36 рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2017-2020  йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 январдаги 89-03-287-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогларни тарбиявий ишлар самарадорлигини баҳолаш компетентлилигини ривожлантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish