Жилонова Асалхон Ниғматилло қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипотиреоз билан эндокрин бепуштлик бўлган аёлларни ташхислаш ҳамда экстракорпорал уруғлантиришдан олдин ва кейин олиб бориш усуллари” 14.00.03 – Эндокринология ва 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1 PhD/Tib4222
Илмий раҳбарлар: Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори доцент; Шодиева Хуршида Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib 01.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наримова Гульчехра Джуманиязовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гипотиреоз билан касалланган эндокрин бепуштлиги бўлган аёлларда қалқонсимон безнинг функционал ҳолати, тухумдон захираси кўрсаткичлари ва иммун яллиғланиш омилларининг экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) дастурлари самарадорлигига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреозда тухумдонлар захирасининг 1,8 баравар пасайиши ва сурункали ановуляция ривожланиши, аутоиммун тиреоидит мавжудлигида эса репродуктив дисфункциянинг кучайиши ва ЭКУ самарадорлигининг 1,5 баравар пасайиши, шунингдек, ТТГ компенсациясидан кейин ингибин В эмбрион имплантациясининг аҳамиятли предиктори эканлиги асосланган;
гипотиреозли аёлларда IL-6/IL-10 индексининг 4,5 баравар ошиши бластуляция ва имплантация кўрсаткичларининг пасайиши билан боғлиқлиги ҳамда левотироксин билан тиреоид ҳолат компенсация қилинганидан кейин ҳам иммун-яллиғланиш номутаносиблигининг сақланиши репродуктив муваффақиятсизлик омили эканлиги исботланган;
тиреоид патологиясида ЭКУ муваффақиятсизлигининг мустақил предикторлари сифатида аутоиммун тиреоидит (OR=2,4) ва анамнезда икки ва ундан ортиқ муваффақиятсиз ЭКУ уринишлари (OR=2,7) аниқланиб, аутоиммун компонентсиз компенсацияланган гипотиреознинг ЁРТ натижаларига мустақил статистик таъсир кўрсатмаслиги асосланган;
гипотиреозли аёлларни ЭКУга тайёрлаш ва кейинги кузатишда ТТГ, пролактин, IL-6/IL-10 индекси ва АМГ кўрсаткичларига асосланган табақалаштирилган клиник-эндокринологик алгоритм ишлаб чиқилиб, уни қўллашнинг ҳомиладорликка эришиш имкониятини оширишдаги клиник самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гипотиреоз билан эндокрин бепуштлик бўлган аёлларни ташхислаш ҳамда экстракорпорал уруғлантиришдан олдин ва кейин олиб бориш усулларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. гипотиреозда тухумдонлар захирасининг 1,8 баравар пасайиши ва сурункали ановуляция ривожланиши, аутоиммун тиреоидит мавжудлигида эса репродуктив дисфункциянинг кучайиши ва ЭКУ самарадорлигининг 1,5 баравар пасайиши, шунингдек, ТТГ компенсациясидан кейин ингибин В эмбрион имплантациясининг аҳамиятли предиктори эканлиги асосланганлиги Тошкент шаҳар 5-туғруқ мажмуасининг 20.12.2025 йилдаги 89-сонли буйруғи, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиалининг 23.12.2025 йилдаги 37-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 августдаги Х22-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик репродуктив салоҳиятни башорат қилиш аниқлигини ошириш ва энг самарали даволаш стратегиясини ўз вақтида танлашдан иборат. Иқтисодий самарадорлик: гипотиреозли аёлларда тухумдонлар захираси, аутоиммун тиреоидит ва ингибин В кўрсаткичларини ЭКУдан олдин баҳолаш асосида репродуктив хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, самарасиз ЭКУ уринишларини камайтириш, беморларни мақсадли тайёрлаш ва кузатиш имкони яратилиб, ортиқча лаборатор-инструментал текширувлар ҳамда такрорий ЁРТ муолажаларига сарфланадиган харажатларни қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш асосланган. Хулоса: гипотиреоз билан оғриган аёлларда тухумдонлар захирасини комплекс баҳолаш репродуктив даволаш самарадорлигини ошириш ва бемор учун маблағларни иқтисод қилиш имконини беради.
Иккинчи илмий янгилик. гипотиреозли аёлларда IL-6/IL-10 индексининг 4,5 баравар ошиши бластуляция ва имплантация кўрсаткичларининг пасайиши билан боғлиқлиги ҳамда левотироксин билан тиреоид ҳолат компенсация қилинганидан кейин ҳам иммун-яллиғланиш номутаносиблигининг сақланиши репродуктив муваффақиятсизлик омили эканлиги исботланганлиги Тошкент шаҳар 5-туғруқ мажмуасининг 20.12.2025 йилдаги 89-сонли буйруғи, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиалининг 23.12.2025 йилдаги 37-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 августдаги Х22-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлик иммун-яллиғланиш бузилишларини эрта аниқлаш ва патогенетик асосланган тузатишни амалга ошириш имкониятидан иборат бўлиб, бу ЭКУнинг натижасиз цикллари сонини камайтиради ва такрорий даволаш уринишлари билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Иқтисодий самарадорлик IL-6/IL-10 индексини баҳолаш орқали репродуктив хавфни эрта прогнозлаш самарасиз ЭКУ уринишлари ва ортиқча даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: гипотиреозли аёлларда иммун-яллиғланиш мувозанатининг бузилиши ЭКУ самарадорлигини пасайтирувчи муҳим омил бўлиб, IL-6/IL-10 индекси репродуктив натижаларни прогнозлашда аҳамиятли маркер сифатида баҳоланиши мумкин.
Учинчи илмий янгилик: тиреоид патологиясида ЭКУ муваффақиятсизлигининг мустақил предикторлари сифатида аутоиммун тиреоидит (OR=2,4) ва анамнезда икки ва ундан ортиқ муваффақиятсиз ЭКУ уринишлари (OR=2,7) аниқланиб, аутоиммун компонентсиз компенсацияланган гипотиреознинг ЁРТ натижаларига мустақил статистик таъсир кўрсатмаслиги асосланганлиги Тошкент шаҳар 5-туғруқ мажмуасининг 20.12.2025 йилдаги 89-сонли буйруғи, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиалининг 23.12.2025 йилдаги 37-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 августдаги Х22-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги шундаки, ЭКУ самарасизлиги бўйича юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш имконияти мавжуд бўлиб, бу ўз вақтида индивидуаллаштирилган прегравидар тайёргарликни ўтказиш, ўринбосар терапия схемаларини оптималлаштириш ва клиник ҳомиладорлик сонини ошириш имконини беради. Таклиф этилган ёндашувни қўллаш такрорий муваффақиятсиз ЭКУ уринишларини камайтиришга, репродуктив йўқотишларни камайтиришга ва беморларнинг руҳий-ҳиссий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: ЭКУ муваффақиятсизлигининг мустақил предикторларини аниқлаш орқали юқори хавфли беморларни олдиндан саралаш ва аутоиммун компонентсиз компенсацияланган гипотиреозда ортиқча текширув ҳамда даволаш чораларини чеклаш такрорий ЭКУ уринишлари ва асоссиз тиббий харажатларни камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: аутоиммун тиреоидит ва анамнезда такрорий муваффақиятсиз ЭКУ уринишлари тиреоид патологиясида репродуктив муваффақиятсизликнинг асосий мустақил предикторлари бўлиб, аутоиммун компонентсиз компенсацияланган гипотиреоз ЁРТ натижаларига мустақил салбий таъсир кўрсатмайди.
Тўртинчи илмий янгилик. гипотиреозли аёлларни ЭКУга тайёрлаш ва кейинги кузатишда ТТГ, пролактин, IL-6/IL-10 индекси ва АМГ кўрсаткичларига асосланган табақалаштирилган клиник-эндокринологик алгоритм ишлаб чиқилиб, уни қўллашнинг ҳомиладорликка эришиш имкониятини оширишдаги клиник самарадорлиги асосланганлиги Тошкент шаҳар 5-туғруқ мажмуасининг 20.12.2025 йилдаги 89-сонли буйруғи, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий марказининг Самарқанд вилояти филиалининг 23.12.2025 йилдаги 37-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 августдаги Х22-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги гипотиреоз билан оғриган репродуктив ёшдаги аёлларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, прегравидар тайёргарлик самарадорлигини яхшилаш ва ҳомиладорликнинг эрта босқичларида асоратлар хавфини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлик ТТГ, пролактин, IL-6/IL-10 индекси ва АМГ кўрсаткичларига асосланган табақалаштирилган алгоритмни қўллаш орқали ЭКУга беморларни мақсадли тайёрлаш, ортиқча текширув ва самарасиз такрорий уринишларни камайтириш ҳисобига тиббий харажатларни қисқартириш ва иқтисодий самарадорликни ошириш имконияти таъминланади. Хулоса: ТТГ, пролактин, IL-6/IL-10 индекси ва АМГ кўрсаткичларига асосланган табақалаштирилган клиник-эндокринологик алгоритм гипотиреозли аёлларни ЭКУга мақсадли тайёрлаш ва кузатишни такомиллаштириб, ҳомиладорликка эришиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish