Алишерова Маҳлиё Абдунаби қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия ўсмаларининг диагностикасида МРТ текстура таҳлилининг имкониятлари», 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4623.
Илмий раҳбар: Ходжибеков Марат Худойкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс.06/2025.27.12.Tib.01.08.
Расмий оппонентлар: Аблязов Отабек Вахабович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алимов Ижод Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий интеллект ва машинали ўрганиш алгоритмларидан фойдаланган ҳолда бош мия ўсмаларининг анъанавий МРТ диагностикаси самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия хавфсиз ва хавфли ўсмаларини операциядан олдин ташхислаш ва фарқлашда МРТнинг 7 та информатив семантик белгиси асосида прогностик модель ишлаб чиқилган бўлиб, ташхис аниқлигини 74,3%дан 83,4%гача ошириш имкони бериши исботланган (AUC=0,899; сезгирлик 81,1%; ўзига хослик 86,4%);
Т2-вазнли МРТ тасвирларининг текстура хусусиятларини миқдорий таҳлил қилиш орқали визуал баҳолашда аниқланмайдиган ўсма ички гетерогенлигини акс эттирувчи информатив радиомик белгилар аниқланган ва уларнинг хавфсиз ҳамда хавфли ўсмаларни операциядан олдин фарқлашда юқори диагностик қийматга эга эканлиги (AUC=0,802) исботланган;
паст даражали глиомаларда агрессив ўсишга хос МРТ белгиларининг юқори частотада учраши анъанавий визуал баҳолаш аниқлигини 64,1%гача пасайтириши аниқланган ҳамда 8 та информатив семантик белги асосида паст ва юқори даражали глиомаларни операциядан олдин 84,5% аниқлик ва 90,0% сезгирлик билан фарқлаш имконияти асосланган;
семантик ва радиомик МРТ белгиларини интеграциялаш асосида бош мия хавфсиз ва хавфли ўсмаларини операциядан олдин фарқлаш аниқлигини 74,3%дан 85,9%гача ошириш (AUC=0,923) ҳамда глиомаларнинг хавфлилик даражасини аниқлашда диагностик самарадорликни ошириш имконини берувчи гибрид машинали ўрганиш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бош мия ўсмаларининг магнит-резонанс диагностикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: анъанавий МРТнинг семантик белгиларини формаллаштириш ва ўсмаларни бинар фарқлаш модели ишлаб чиқилган (модель «Бош мия ўсмаларини тавсифлаш ва башорат қилиш учун МРТ-скоринг тизими» номли ЭҲМ дастури сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган, № DGU 59826, 13.02.2026). Мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.06.2025 йилдаги 79-сон ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.06.2025 йилдаги 18-Т-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: МРТ маълумотларини машинали ўрганиш алгоритмлари асосида таҳлил қилиш ташхис аниқлигини ошириш, мутахассиснинг субъектив талқинига боғлиқликни камайтириш, диагностик хатолар ва асоссиз жарроҳлик аралашувлари хавфини пасайтириш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: бинар фарқлаш моделини қўллаш ноаниқ ташхислар сабабли тайинланадиган такрорий контрастли МРТ (603 680 сўм), МСКТ (1 099 840 сўм) текширувлари ҳамда беморнинг стационарда асоссиз қолиш муддатини (1 ўрин-кун - 347 200 сўм) қисқартириш ҳисобига диагностик харажатларни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: Т2-вазнли МРТ тасвирлари асосида информатив радиомик белгилар аниқланган ва радиомик модель ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.06.2025 йилдаги 79-сон ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.06.2025 йилдаги 18-Т-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: радиомик таҳлил ўсманинг хавфлилик даражасини ўз вақтида аниқлаш, тегишли даволаш тактикасини эрта белгилаш, операциядан кейинги ногиронлик хавфини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: Т2-вазнли МРТ тасвирларининг радиомик таҳлили қўшимча инвазив ва қиммат диагностик муолажаларга, такрорий сканерлашларга ҳамда ортиқча нейровизуализация босқичларига бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали тиббиёт муассасаси ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: бош мия глиал ўсмаларининг хавфлилик даражасини баҳолаш учун семантик ва радиомик МРТ белгилари асосида машинали ўрганиш моделлари ишлаб чиқилган ва уларнинг диагностик самарадорлиги баҳоланган бўлиб, мазкур таклиф Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.06.2025 йилдаги 79-сон ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.06.2025 йилдаги 18-Т-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: машинали ўрганиш моделларини қўллаш глиомаларни операциядан олдин юқори аниқликда ташхислаш, хавфли жараённи нотўғри баҳолаш эҳтимолини камайтириш ва даволаш тактикасини ўз вақтида белгилаш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: глиомаларнинг хавфлилик даражасини эрта ва аниқ баҳолаш нотўғри терапия босқичларининг олдини олиш, ортиқча стационар даволаниш муддатини (1 ўрин-кун — 347 200 сўм) ва қимматбаҳо қўшимча текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳисобига бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: семантик ва радиомик МРТ маркерларини ягона машинали ўрганиш моделига интеграция қилиш операциядан олдин бош мия ўсмаларини фарқлаш аниқлигини 74,3%дан 85,9%гача оширган. Бош мия ўсмалари табиатини ноинвазив ташхислаш ва прогнозлаш аниқлигини ошириш бўйича олинган натижалар Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 23.06.2025 йилдаги 79-сон ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.06.2025 йилдаги 18-Т-сон буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: операциядан олдинги башорат аниқлигини 85,9%гача ошириш глиомаларнинг хавфли шаклларини эрта аниқлаш, тегишли даволашни ўз вақтида бошлаш, ноаниқ ташхислар ва кераксиз жарроҳлик аралашувлари сонини камайтириш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: гибрид моделни қўллаш такрорий контрастли МРТ (603 680 сўм), контрастли МСКТ (1 099 840 сўм) ва стационарда асоссиз қолиш (1 ўрин-кун - 347 200 сўм) билан боғлиқ харажатларни қисқартириб, тўғри ташхис қўйилган ҳар бир мураккаб клиник ҳолатда бевосита тиббий харажатларни ўртача 1,0–1,5 миллион сўмгача тежаш имконини беради.