Абдикадирова Турсинай Шамшетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Орол бўйи зонасида яшовчи аҳолида амиодарон томонидан индуцияланган тиреотоксикоз ва гипотиреознинг клиник хусусиятлари» 14.00.03 – “Эндокринология” ва 14.00.06 – “Кардиология” (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3732
Илмий раҳбарлар: Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тригулова Раиса Хусайновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бекметова Феруза Матсапаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолида, юрак ритми бузилишлари бўлганда амиодарон билан чакирилган тиреотоксикоз ва гипотиреоз хавфида клиник-диагностик алгоритмини ишлаб чиқиш ва медикаментоз коррекция тамойилини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиреотроп гормон (ТТГ) даражаси билан чап қоринчанинг қон отиш фракцияси (ҚОФ) ўртасида статистик жиҳатдан аҳамиятли ўртача кучли манфий корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланиб (r = −0,58; p < 0,001), ТТГ даражасининг ошиши чап қоринча систолик функцияси ва миокард қисқарувчанлик қобилиятининг пасайиши билан ассоциацияланиши исботланган ҳамда тиреоид дисфункциянинг миокард систолик фаолияти бузилишидаги клиник-патогенетик аҳамияти асосланган;
амиодарон-индуцияланган гипотиреозда миокард электр беқарорлигининг кучайиши қоринча экстрасистолиялари частотасининг ортиши билан ассоциацияланиши аниқланиб, амиодарон қабул қилаётган юрак ритми бузилишлари мавжуд беморларда тиреоид дисфункция билан боғлиқ аритмик хавфни эрта баҳолаш ва стратификация қилишнинг клиник аҳамияти асосланган;
амиодарон терапияси фонида тиреоид дисфункция ривожланиш эҳтимолини баҳолашга қаратилган прогностик модель ишлаб чиқилиб, унинг юқори дискриминацион қобилияти (ROC-таҳлил бўйича AUC = 0,82) исботланган, натижада тиреоид дисфункция ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни эрта идентификация қилиш, хавф гуруҳларига ажратиш ҳамда индивидуал клиник-лаборатор ва инструментал мониторинг тактикасини белгилаш имконияти асосланган;
амиодарон-индуцияланган тиреопатиялари бўлган беморларда тиреоид дисфункцияни медикаментоз коррекциялаш жараёнида SF-36 сўровномаси бўйича ҳаёт сифати кўрсаткичларининг динамикаси аниқланиб, тиреоид ҳолатни мақсадли коррекциялаш беморларнинг жисмоний ва руҳий саломатлик компонентлари ҳамда умумий ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланиши билан боғлиқлиги клиник жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолида АИТ ва гипотиреознинг клиник хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ТТГ даражаси ва чап қоринча қон отиш фракцияси ўртасида статистик жиҳатдан аҳамиятли манфий корреляцион боғлиқлик аниқланди (r = −0,58; p < 0,001), бу мазкур беморлар гуруҳида тиреоид ҳолат ва миокарднинг қисқариш фаолиятининг пасайиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни исботлаш бўйича олинган илмий натижалар академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 26.09.2025 йилдаги 93-сонли буйруқ ва Сурхондарё филиали 26.09.2025 йилдаги 237-VI-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 16 февралдаги №03/64-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу натижаларни амалиётга жорий этиш беморларда тиреоид дисфункцияни эрта аниқлаш, юракнинг систолик функцияси пасайишини ўз вақтида баҳолаш ва индивидуал даволаш тактикасини белгилаш ва юрак етишмовчилигининг оғирлашиши ва асоратларини эрта олдини олиш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ТТГ даражаси ва чап қоринча ҚОФ ўртасидаги аниқланган корреляцион боғлиқликдан клиник амалиётда фойдаланиш юқори хавфли беморларни эрта саралаш ва мақсадли текширувдан ўтказиш имконини беради. Бу ортиқча диагностик ва стационар харажатларни камайтириш, юрак етишмовчилиги декомпенсацияси ва такрорий госпитализациялар сонини қисқартириш ҳисобига тиббий-иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади. Хулоса: ТТГ даражаси ва чап қоринча қон отиш фракцияси ўртасида статистик жиҳатдан аҳамиятли манфий корреляцион боғлиқлик аниқланиши (r = −0,58; p < 0,001) тиреоид дисфункциянинг миокард систолик функцияси пасайиши билан боғлиқлигини асослаб, ТТГни юрак етишмовчилиги бўлган беморларда хавфни эрта баҳолашнинг қўшимча лаборатор маркери сифатида қўллаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: амиодарон-индуцияланган гипотиреозда миокарднинг электр беқарорлиги ортиши ва унинг қоринча экстрасистолияси частотасининг кўпайиши билан боғлиқлиги аниқланиб, амиодарон терапияси олаётган беморларда тиреоид дисфункция ва аритмик хавфни эрта аниқлаш ҳамда стратификация қилишнинг клиник аҳамияти асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 26.09.2025 йилдаги 93-сонли буйруқ ва Сурхондарё филиали 26.09.2025 йилдаги 237-VI-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 16 февралдаги №03/64-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Амиодарон-индуцияланган гипотиреозда миокард электр беқарорлигининг кучайиши ва қоринча экстрасистолияси частотасининг ортиши аниқлангани беморларни эрта хавф стратификация қилиш имконини беради. Амиодарон қабул қилаётган беморларда тиреоид функция ва юрак ритмини мунтазам назорат қилиш орқали . Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу ёндашув амиодарон терапияси олаётган беморларни мақсадли мониторинг қилиш ва аритмик хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Бу оғир аритмиялар, шошилинч госпитализациялар ва узоқ муддатли стационар даволаниш эҳтимолини камайтириш орқали тиббий харажатларни оптималлаштиришга хизмат қилади. Хулоса: Амиодарон-индуцияланган гипотиреоз миокарднинг электр беқарорлиги ортиши ва қоринча экстрасистолияси частотасининг кўпайиши билан боғлиқлиги аниқланди. Бу натижа амиодарон терапияси олаётган беморларда тиреоид функция ва юрак ритмини комплекс мониторинг қилиш, гипотиреозни ўз вақтида аниқлаш ҳамда аритмик хавфи юқори бўлган беморларни эрта саралаш муҳимлигини кўрсатади.
учинчи илмий янгилик: амиодарон терапияси фонида тиреоид фаолият бузилишлари ривожланиш хавфини табақалаштиришнинг прогностик модели шакллантирилиб, унинг клиник-прагностик қиймати юқори эканлиги аниқланди (AUC = 0,82), бу тиреоид дисфункция ривожланиши эҳтимоли юқори бўлган беморларни эрта идентификация қилиш ҳамда юрак ритми бузилишлари мавжуд беморларда индивидуал мониторинг ва комплекс клиник-диагностик кузатув тактикасини белгилаш имкони асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 26.09.2025 йилдаги 93-сонли буйруқ ва Сурхондарё филиали 26.09.2025 йилдаги 237-VI-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 16 февралдаги №03/64-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Амиодарон терапияси фонида тиреоид фаолият бузилишлари ривожланиш хавфини табақалаштиришга мўлжалланган прогностик моделдан фойдаланиш юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни эрта идентификация қилиш, тиреоид функцияси ва юрак ритми ҳолатини мақсадли мониторинг қилиш ҳамда индивидуал кузатув тактикасини белгилаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: Прогностик моделдан фойдаланиш амиодарон терапияси олаётган беморларни хавф даражаси бўйича саралаш ва тиббий-диагностик ресурсларни мақсадли йўналтириш имконини беради. Юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш ва уларда профилактик ҳамда диагностик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш тиреоид дисфункция ва аритмик асоратларнинг олдини олиш, шошилинч тиббий ёрдам ва стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали тиббий харажатларни оптималлаштиришга хизмат қилади. Хулоса: Прогностик моделнинг юқори прогностик самарадорлиги (AUC = 0,82) амиодарон терапияси фонида тиреоид дисфункция хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва индивидуал мониторинг тактикасини белгилаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: Амиодарон-индуцияланган тиреопатиялари бўлган беморларда дори воситалари билан коррекциялаш жараёнида SF-36 шкаласи бўйича ҳаёт сифати кўрсаткичларининг динамик ўзгариш қонуниятлари илк бор аниқланиб, тиреоид дисфункцияни коррекциялашнинг беморларнинг жисмоний ва руҳий саломатлик ҳолати ҳамда ҳаёт сифатига ижобий таъсири клиник жиҳатдан асосланганлиги академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭТМнинг Коракалпогистон филиали 26.09.2025 йилдаги 93-сонли буйруқ ва Сурхондарё филиали 26.09.2025 йилдаги 237-VI-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 16 февралдаги №03/64-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:Амиодарон-индуцияланган тиреопатияларни ўз вақтида аниқлаш ва дори воситалари билан коррекциялаш беморларнинг жисмоний ва руҳий саломатлик компонентларини яхшилаш, кундалик фаоллигини тиклаш ва ҳаёт сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Тиреоид бузилишларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида коррекциялаш касалликнинг асоратланиши ҳамда беморларнинг функционал ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш орқали амбулатор кузатув самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу стационар даволаниш, такрорий мурожаатлар ва вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини яратади. Хулоса: Амиодарон-индуцияланган тиреопатияларда дори воситалари билан тиреоид дисфункцияни ўз вақтида коррекциялаш SF-36 беморларнинг жисмоний ва рухий ҳолати ва ҳаёт сифатини яхшилайди.