Отахонова Севарахон Тўлкиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атворнинг психологик хусусиятлари” мавзусидаги 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси” (Психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/P124
Илмий раҳбар: Сафаев Нуритдин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.P.01.18
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейлиқулович психология фанлари доктори, профессор; Мухтаров Отабек Шухратжанович психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларда ўжарлик, қайсарлик ва негативизм салбий хулқ-атвори намоён бўлишининг психологик хусусиятларини аниқлаш ва уларни тузатиш имкониятларини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атворнинг юзага келишида оиладаги психологик вазият, шахслараро муносабатлар ва хулқ-атвор хусусиятларида ёш ва жинсга кўра фарқланиш, жумладан, ўғил болаларда фаол-агрессив, қиз болаларда эса мажҳул-суст муносабатларнинг устунлиги, 4-5 ёшли болаларда негативизмнинг 6-7 ёшли болаларга нисбатан юқорилиги аниқланиб, салбий хулқ-атворнинг намоён бўлишида боланинг ёш ва жинси билан боғлиқ психологик фарқлар мавжудлиги асосланган;
мактабгача ёшдаги болалар негативизмининг эготсентризм, лидерликка интилиш, яширинлик, эҳтиёткорлик, интравертлик ва уйдаги ҳимояга интилиш билан мусбат ҳамда намойишкорлик, очиқлик, экстравертлик ва ёлғизлик билан манфий боғлиқлиги, салбий хулқли болаларда ҳам жазога, ҳам рағбатга сезгирликнинг мусбат боғланиши аниқланиб, негативизмнинг намоён бўлиши боланинг индивидуал-психологик хусусиятлари ва тарбиявий таъсирларга муносабати билан узвий боғлиқлиги асосланган;
оиладаги шахслараро муносабатлар тизими, хусусан, ота ва онанинг фарзандини қабул қилиши, ўта қабул қилиши (эркалатиши), ижтимоий ҳамкорлиги, авторитар гиперижтимоийлашуви ва кичик омадсиз муносабатларининг боладаги низолашиш, агрессивлик ва негативизм, шунингдек, ўзини номукаммал баҳолаш, ўзини четга тортиш, хавотирланиш ва оилада ўзини ноқулай ҳис этиш ҳолатлари билан корреляцион боғлиқлиги аниқланиб, оналарнинг низода рақобат хулқ типи болаларда негативизм, ўжарлик ва қайсарликнинг кучайиши, ҳамкорлик ва мослашув хулқ типлари эса уларнинг сусайиши билан боғлиқлиги исботланган; мазкур натижалар салбий хулқ-атворни психодиагностика қилиш ва psixokorreksion ишларни ташкил этишда оиладаги шахслараро муносабатлар ҳамда оналарнинг низоли вазиятлардаги хулқ стратегияларини ҳисобга олиш зарурлигини белгилаган;
болаларда намоён бўладиган салбий хулқ-атвор хусусиятларини сусайтиришга оналарнинг психологик маърифатини ошириш, бола билан самарали мулоқот ва ҳамкорликдаги фаолият кўникмаларини ривожлантириш орқали эришиш мумкинлиги “Салбий хулқли мактабгача ёшдаги болалар оналарининг психологик-педагогик компетенциясини ошириш” муаллифлик дастури асосида асосланган; дастурдан мактабгача таълим ташкилотлари психологлари томонидан салбий хулқ-атворнинг олдини олиш ва психокоррекция қилиш, шунингдек, ота-оналарнинг бола тарбиясидаги психологик компетенциясини оширишга қаратилган амалий фаолиятда фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атвор намоён бўлишининг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
Мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атвор юзага келиши омили сифатида оиладаги психологик вазият, шахслараро муносабатлар ва хулқ-атвор хусусиятларида ёш ва жинс фарқлари мавжудлиги, жумладан ўғил болалар салбий хулқида фаол-агрессив, қиз болаларда эса мажҳул суст муносабат намоён бўлиши, 4-5 ёшли болаларда негативизм 6-7 ёшли болаларга нисбатан устунлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар бўлажак педагог-психологларни тайёрлашда мактабгача ёшдаги болалар салбий хулқ-атвори, ёш ва жинс хусусиятларига доир назарий-амалий билимларини оширишга хизмат қилган.
Мактабгача ёшдаги болалар негативизми эгосентризм, лидерликка интилиш, яширинлик, эҳтиёткорлик, интравертлик ва уйдаги ҳимояга интилиш билан мусбат ҳамда намойишкорлик, очиқлик, экстравертлик ва ёлғизлик билан манфий алоқа, салбий хулқли болаларда ҳам жазога ҳам рағбатга сезгирлик мусбат боғланиш мавжудлигига оид тавсиялар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болалар салбий хулқ-атворининг психологик хусусиятларига доир маълумотлар бўлажак педагог-психологлар ўқитишда ўқув машғулотлари мазмунини кенгайтириш имкониятини оширган.
Оиладаги шахслараро муносабатлар тизими, хусусан, ота ва онанинг фарзандига ўта қабул қилиши (эркалатиш), ижтимоий ҳамкорлик, авторитар гиперижтимоийлашув ва кичик омадсиз муносабатлари болада низолашиш, агрессивлик ва негативизм билан, оилада ўзини номукаммал баҳолаш ҳамда ўзини четга тортиш, хавотирланиш ва оилада ўзини ноқулай ҳис этиш билан корреляцион боғлиқлиги; болаларда негативизм, ўжарлик ва қайсарлик оналарнинг низода рақобат хулқ типи билан мусбат ва ҳамкорлик, мослашув хулқ типлари билан манфий корреляцияда эканлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда салбий хулқ-атвор намоён бўлишида оилавий психологик муҳит, ота-оналарнинг болага муносабати, тарбиявий ёндашуви, ахлоқий намунаси устувор характерга эга эканлиги кўрсатиб берилган.
Болаларда намоён бўладиган салбий хулқ-атвор хусусиятларини сусайтиришга оналар педагогик-психологик маданиятини ошириш, бола билан мулоқот ва ҳамкорликдаги фаолият малакаларини ривожлантириш орқали эришиш мумкинлиги “Салбий хулқли мактабгача ёшдаги болалар оналарининг психологик-педагогик компетенциясини ошириш” муаллифлик дастури асосига оид тавсиялар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2025 йил 30 июндаги ПМ-82 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психологларни тайёрлашда ота-оналар билан ишлаш, уларнинг бола психологиясига доир билимларини бойитиш, бола билан тўғри мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантиришда услубий-амалий кўсатмалар бериш орқали касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish