Дадаев Хуршид Хамиджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оғир бош мия жарохатли беморларда аналгоседацияни такомиллаштириш”, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.3.PhD/Tib6366.
Илмий раҳбар: Шарипова Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нематжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Академик Н.Н. Бурденко номидаги Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги миллий нейрохирургия тиббий тадқиқотчилик институти (Москва, Россия).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади комплекс интенсив терапия таркибида аналгоседация схемаларини оптималлаштириш орқали оғир бош мия жароҳати билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изоляцияланган оғир бош мия жарохати билан касалланган беморларда турли аналгоседация схемаларининг марказий ва периферик гемодинамика кўрсаткичларига таъсири комплекс қиёсий баҳоланишида RASS шкаласи ва BIS-мониторинг маълумотлари бўйича седация чуқурлиги ҳамда гемодинамик кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги исботланган;
турли аналгоседация схемаларининг церебрал перфузион қон оқими кўрсаткичлари (бош ичи босими, церебрал перфузион босим ва бош ичи гипертензиясининг) ноинвазив маркери сифатида кўрув нерви қобиғи диаметрига таъсири ҳисобига улар Глазго кома шкаласи, FOUR шкаласи ва Глазго натижалар шкаласи бўйича неврологик ҳолат динамикаси ўртасидаги боғлиқлиги исботланган;
комбинирланган аналгоседация схемаси (пропофол + фентанил + дексмедетомидин) изоляцияланган оғир бош мия жарохати билан касалланган беморларда аналгоседация учун қўлланилиши самараси чуқур ва стабил аналгоседацияни таъминлаши ва қўлланиладиган барча препаратларнинг умумий дозасини камайтиши ҳисобига исботланган;
турли аналгоседация схемаларини қўлланилиши клиник натижалари, шу жумладан, седация ва сунъий ўпка вентиляцияси давомийлиги, пневмония ривожланиш частотаси, реанимация бўлими ва стационарда ётиш муддати таҳлил қилинди ҳамда изоляцияланган оғир бош мия жарохатини комплекс даволашда прогностик қийматлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Изоляцияланган оғир бош мия жарохати билан касалланган беморларда аналгоседацияни оптималлаштириш ва тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Оғир бош мия жароҳати билан касалланган беморларда аналгоседацияни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилди (РШТЁИМ Илмий кенгашининг 2026 йил 26 мартдаги 1-сонли баённомаси) ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: изоляцияланган оғир бош мия жарохати (ИОБМЖ) билан касалланган беморларда турли аналгоседация схемаларининг марказий ва периферик гемодинамика кўрсаткичларига таъсири комплекс қиёсий баҳоланишида RASS шкаласи ва BIS-мониторинг маълумотлари RASS шкаласи ва BIS-мониторинг маълумотлари бўйича седация чуқурлигининг гемодинамик параметрлар билан ўзаро боғлиқлиги асосида натижалар РШТЁИМнинг Наманган филиали амалиётига (2026 йил 13 апрелдаги 79/2-сонли буйруқ), шунингдек РШТЁИМнинг Хоразм филиали амалиётига (2026 йил 15 апрелдаги 83-I-сонли буйруқ) жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, мазкур ўзаро боғлиқли беморларнинг ҳолатини актуал ва аниқ баҳоланиб, касаллик кечишини ўз ввақтида баҳолаш ва асоратларни олдини олиш имконияти яратилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, турли аналгоседация схемаларининг гемодинамик кўрсаткичларга таъсирини комплекс баҳолаш ва седация чуқурлигини мониторинг қилиш асосида ИОБМЖ билан касалланган ҳар бир бемор учун харажатлар ўртасидаги фарқ 3 658 789 сўмни ташкил этди, реанимация бўлимида бир кунлик даволаниш қиймати эса 29,3% га камайди, бу мазкур усулнинг юқори самарадорлигини тасдиқлайди. Хулоса: ИОБМЖ билан касалланган беморларда турли аналгоседация схемаларининг марказий ва периферик гемодинамикага таъсири биринчи марта комплекс қиёсий баҳоланди, RASS шкаласи ва BIS-мониторинг маълумотлари бўйича седация чуқурлигининг гемодинамик параметрлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланди. Ушбу ёндашувни қўллаш натижасида ИОБМЖ билан касалланган ҳар бир бемор учун харажатлар фарқи 3 658 789 сўмни ташкил этди ҳамда реанимация бўлимида бир кунлик даволаниш қиймати 54,7% га камайди, бу эса мазкур методиканинг юқори амалий самарадорлигини кўрсатади;
иккинчи илмий янгилик: турли аналгоседация схемаларининг церебрал перфузион қон оқими кўрсаткичлари (бош ичи босими, церебрал перфузион босим ва бош ичи гипертензиясининг) ноинвазив маркери сифатида кўрув нерви қобиғи диаметрига таъсири ҳақида янги олинган маълумотлар, шунингдек аналгоседация схемалари билан Глазго кома шкаласи, FOUR шкаласи ва Глазго натижалар шкаласи бўйича неврологик ҳолат динамикаси ўртасидаги боғлиқлиги асосида натижалар РШТЁИМ Наманган филиалига (2026 йил 13 апрелдаги 79/2-сонли буйруқ) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2026 йил 15 апрелдаги 83-I-сонли буйруқ) жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, турли аналгоседация схемаларининг церебрал перфузион қон оқими кўрсаткичлари ҳамда кўрув нерви қобиғи диаметрига таъсирига оид янги маълумотлар ва Глазго кома шкаласи, FOUR шкаласи ва Глазго натижалар шкаласи бўйича неврологик ҳолат динамикаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланганлиги ИОБМЖ клиник симптоматикаси динамикасини прогноз қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, турли аналгоседация схемаларининг церебрал перфузион қон оқими кўрсаткичлари (БИБ ва ЦПБ) ҳамда кўрув нерви қобиғи диаметрига таъсирига оид янги маълумотлар олиниши ва неврологик ҳолат динамикаси билан боғлиқликнинг аниқланиши ИОБМЖ клиник кечишини прогноз қилиш имконини берди. Натижада ИОБМЖ билан касалланган ҳар бир бемор учун харажатлар фарқи 2 066 339 сўмни ташкил қилди, стационар даволаш қиймати эса 45% га камайди, бу ишлаб чиқилган диагностик ёндашувнинг самарадорлигини тасдиқлайди. Хулоса: турли аналгоседация схемаларининг церебрал перфузион қон оқими кўрсаткичлари (БИБ ва ЦПБ) ҳамда кўрув нерви қобиғи диаметрига таъсири ҳақида янги маълумотлар олинди, аналгоседация схемалари билан Глазго кома шкаласи, FOUR шкаласи ва Глазго натижалар шкаласи бўйича неврологик ҳолат динамикаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланди, бу эса ИОБМЖ клиник симптоматикаси динамикасини прогноз қилиш имконини берди. Ушбу ёндашувни қўллаш натижасида ИОБМЖ билан касалланган ҳар бир бемор учун харажатлар фарқи 2 066 339 сўмни ташкил қилди, стационар даволаш қиймати 45% га камайди;
учинчи илмий янгилик: илк бор комбинирланган аналгоседация схемасини (пропофол + фентанил + дексмедетомидин) қўллаш ИОБМЖ билан касалланган беморларда янада самарали седацияни таъминлаши ҳамда аналгоседация учун қўлланиладиган барча препаратларнинг умумий дозасини камайтириши кўрсатилди. Ушбу натижалар РШТЁИМ Наманган филиалига (2026 йил 13 апрелдаги 79/2-сонли буйруқ) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2026 йил 15 апрелдаги 83-I-сонли буйруқ) жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, комбинирланган аналгоседация схемасини (пропофол + фентанил + дексмедетомидин) қўллаш седацияни янада самарали назорат қилиш имконини бериб, ИОБМЖ билан касалланган беморларда аналгоседация учун қўлланиладиган препаратларнинг умумий дозасини камайтирди, бу эса марказий нерв тизимига тушадиган юкламани пасайтириш ва беморлар ҳолатини яхшилашга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, комбинирланган аналгоседация схемасини (пропофол + фентанил + дексмедетомидин) қўллаш седацияни самарали назорат қилиш билан бирга аналгоседация учун сарфланадиган препаратларнинг умумий миқдорини камайтирди ва иқтисодий харажатларни 29,3% га, яъни 225 171 сўмга қисқартириш имконини берди, бу эса ушбу усулнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Хулоса: комбинирланган аналгоседация схемасини (пропофол + фентанил + дексмедетомидин) қўллаш ИОБМЖ билан касалланган беморларда седацияни янада самарали назорат қилишни таъминлаб, аналгоседация учун қўлланиладиган препаратларнинг умумий дозасини камайтирди. Натижада иқтисодий харажатлар 29,3% га, яъни 225 171 сўмга қисқарди, бу эса мазкур усулнинг юқори клиник ва иқтисодий самарадорлигини кўрсатди;
тўртинчи илмий янгилик: турли аналгоседация схемаларини қўллашда клиник натижаларнинг комплекс баҳоси ўтказилди, жумладан седация ва СЎВ давомийлиги, пневмония ривожланиш частотаси, реанимация бўлими ва стационарда ётиш муддати таҳлил қилинди ҳамда ИОБМЖни комплекс даволашда таклиф этилган аналгоседация схемаларининг иқтисодий самарадорлиги баҳоланди. Ушбу натижалар РШТЁИМ Наманган филиалига (2026 йил 13 апрелдаги 79/2-сонли буйруқ) ва РШТЁИМ Хоразм филиалига (2026 йил 15 апрелдаги 83-I-сонли буйруқ) жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, турли аналгоседация схемаларини қўллашда седация ва СЎВ давомийлиги, пневмония ривожланиш частотаси, реанимация бўлими ва стационарда ётиш муддати каби клиник натижалар комплекс баҳоланди ҳамда ИОБМЖ билан касалланган беморларда ҳар бир аналгоседация усулининг клиник ва ижтимоий самарадорлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, турли аналгоседация схемаларининг клиник натижаларини ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ИОБМЖ билан касалланган беморларни комплекс даволашда моддий харажатларни 50,77% га, яъни ҳар бир бемор ҳисобига 5 725 098 сўмга камайтириш имконини берди. Хулоса: турли аналгоседация схемаларини қўллашда клиник натижаларнинг комплекс баҳоси ўтказилди, жумладан седация ва СЎВ давомийлиги, пневмония ривожланиш частотаси, реанимация бўлими ва стационарда ётиш муддати таҳлил қилиниб, таклиф этилган аналгоседация схемаларининг иқтисодий самарадорлиги исботланди. Уларни қўллаш натижасида ИОБМЖ билан касалланган ҳар бир бемор учун моддий харажатлар 50,77% га, яъни 5 725 098 сўмга камайди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир бош мия жарохатли беморларда аналгоседацияни такомиллаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2026 йил 11 августдаги 01-02//2019-сонли хати юборилган.