Умарова Маржона Фурқатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатория шароитида болалар ва ўспиринларда эпилепсия диагностикаси ва семиологиясининг хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5959.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шухрат Ташмирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Мамедбейли Айтен Кямал кизи, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
замонавий ташхис усулларини қўллаган ҳолда амбулатор-поликлиника шароитида болалар ва ўсмирларда эпилепсиянинг учраш частотасини аниқлаш, ёшга оид семиологик хусусиятларини белгилаш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амбулатор-поликлиника шароитида мунтазам ўтказилган текширувлар асосида болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг клиник семиологиясига хос ёшга боғлиқ хусусиятлар белгиландиди, фокал ва генерализациялашган хуружлар намоён бўлишидаги тафовутлар касалликнинг 21% дан ортиқ ҳолатларда ортиқча ташхисланишига ҳамда 5,22% ҳолатларда диагностик хатоликларга олиб келиши аниқланган;
болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг шаклланиши билан боғлиқ анамнестик хусусиятлар аниқланиб (оналарда ҳомиладорлик даврида анемия, ҳомила тушиш хавфи, перинатал гипоксик бузилишлар, ирсий мойиллик) қайд этилган ва эпилепсиянинг ёшга хос клиник хусусиятларини ҳисобга олишнинг диагностик аҳамияти асосланган;
эпилепсия билан касалланган болалар ва ўспиринларда ёшга хос клиник-неврологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда динамик видео-ЭЭГ мониторингининг эпилептик хуружларни аниқлаш ва клиник-ЭЭГ мувофиқлигини оширишдаги диагностик аҳамияти исботланди ҳамда бош миянинг нейровизуализацион ўзгаришлари (энцефаломаляция, сурункали инфарктлар ва субарахноидал бўшлиқларнинг кенгайиши) аниқланиб, уларнинг касалликни ташхислашдаги аҳамияти асосланган;
болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг клиник кечиши ва прогнозига асосланган стационар ҳамда узоқ муддатли амбулатор даволаш тактикаси такомиллаштирилиб, асосан фармакорезистент шаклларда комплекс даволашга кетоген парҳезни қўшиш натижасида эпилептик хуружлар частотаси ва эпилептиформ фаоллик индекси камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амбулатория шароитида болалар ва ўспиринларда эпилепсия диагностикаси ва семиологиясининг хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: амбулатор-поликлиника шароитида мунтазам ўтказилган текширувлар асосида болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг клиник семиологиясига хос ёшга боғлиқ хусусиятлар белгиландиди, фокал ва генерализациялашган хуружлар намоён бўлишидаги тафовутлар касалликнинг 21% дан ортиқ ҳолатларда ортиқча ташхисланишига ҳамда 5,22% ҳолатларда диагностик хатоликларга олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими (04.02.2026 й. 04/125-сон буйруғи) ва Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими (05.02.2026 й. 01/171-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг ёшга хос клиник-семиологик хусусиятларини аниқлаш орқали ортиқча ташхислаш ва диагностик хатоликларни камайтириш ҳамда эрта ташхислаш сифатини ошириш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор-поликлиника шароитида профилактик схемаларни жорий этиш касалхонага ётқизишлар сонини 50% га қисқартириш ва бевосита тиббий харажатларни 25% га камайтириш имконини берди, бу эса йилига ҳар бир бемор учун тахминан 800000 сўмни тежашга тенг. Хулоса: амбулатория-поликлиника шароитида болалар ва ўспирларда эпилепсия семиологиясини ташхислашнинг ўзига хос хусусиятлари гипердиагностика даражасининг юқорилиги (21% дан ортиқ) ва ташхис қўйишдаги хатолар (5,22%) билан ажралиб туради.
иккинчи илмий янгилик: болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг шаклланиши билан боғлиқ анамнестик хусусиятлар аниқланиб (оналарда ҳомиладорлик даврида анемия, ҳомила тушиш хавфи, перинатал гипоксик бузилишлар, ирсий мойиллик) қайд этилган ва эпилепсиянинг ёшга хос клиник хусусиятларини ҳисобга олишнинг диагностик аҳамияти асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими (04.02.2026 й. 04/125-сон буйруғи) ва Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими (05.02.2026 й. 01/171-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Эпилепсиянинг шаклланиши билан боғлиқ анамнестик омилларни эрта аниқлаш ва ёшга хос клиник хусусиятларни баҳолаш орқали ташхислаш сифатини ошириш ҳамда асоратларнинг олдини олиш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг энг янги таснифига мувофиқ ёш мезонлари асосида беморларнинг стационарда қолиш муддатининг қисқариши, дори-дармон сарфи камайиши ҳисобига 1 бемор ҳисобида 3456800 сум тежалишига олиб келди. Бу маблағнинг тежалиши стационарда даволаниш муддатини камайтирди, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: болалар ва ўспиринларда эпилепсияни эрта ташхислаш мақсадида акушерлик-перинатал анамнез, ирсий мойиллик ва ёшга хос клиник хусусиятларни комплекс баҳолаш тавсия этилади.
учинчи илмий янгилик: эпилепсия билан касалланган болалар ва ўсмирларда ёшга хос клиник-неврологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда динамик видео-ЭЭГ мониторингининг эпилептик хуружларни аниқлаш ва клиник-ЭЭГ мувофиқлигини оширишдаги диагностик аҳамияти исботланди ҳамда бош миянинг нейровизуализацион ўзгаришлари (энцефаломаляция, сурункали инфарктлар ва субарахноидал бўшлиқларнинг кенгайиши) аниқланиб, уларнинг касалликни ташхислашдаги аҳамияти асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими (04.02.2026 й. 04/125-сон буйруғи) ва Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими (05.02.2026 й. 01/171-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/40-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг ёшга хос клиник-неврологик, электроэнцефалографик ва нейровизуализацион хусусиятларини комплекс баҳолаш орқали эпилептик хуружларни эрта аниқлаш, касалликнинг турли клиник шаклларини дифференциал ташхислаш ва диагностик хатоликларни камайтириш имкониятлари кенгайтирилиб, амбулатор-поликлиника шароитида кўрсатиладиган неврологик ёрдам сифатини оширишга илмий асос яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ва ўспиринларда нейровизуализацион кўрсаткичларни қўллашни ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 18564500 сўмни ташкил етади. Хулоса: болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг ёшга хос клиник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш аниқлигини ошириш, эпилептик хуружларни ўз вақтида аниқлаш ва бош миядаги структур ўзгаришларни баҳолаш мақсадида амбулатор-поликлиника шароитида динамик видео-ЭЭГ мониторинги ҳамда МРТ нейровизуализацион текширувларини клиник кўрсатмалар асосида комплекс қўллаш тавсия этилади.
тўртинчи илмий янгилик: болалар ва ўспиринларда эпилепсиянинг клиник кечиши ва прогнозига асосланган стационар ҳамда узоқ муддатли амбулатор даволаш тактикаси такомиллаштирилиб, асосан фармакорезистент шаклларда комплекс даволашга кетоген парҳезни қўшиш натижасида эпилептик хуружлар частотаси ва эпилептиформ фаоллик индекси камайиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: Фармакорезистент эпилепсия билан касалланган болалар ва ўсмирларда хуружлар частотасини камайтириш, неврологик ҳолатни яхшилаш ва ҳаёт сифатини ошириш имкониятлари кенгайтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлими (04.02.2026 й. 04/125-сон буйруғи) ва Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими (05.02.2026 й. 01/171-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 05.03.2026 й. 04/40-сон хулосаси). Ииқтисодий самарадорлиги: амбулатор-поликлиника шароитида эпилепсияли болалар ва ўсмирларга оптималлаштирилган даволаш ва неврологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш орқали беморларда стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4893350 сўм сарфланади. Хулоса: фармакорезистент эпилепсия билан касалланган болалар ва ўсмирларда хуружлар частотасини ва эпилептиформ фаолликни камайтириш мақсадида комплекс даволаш таркибига мутахассислар назоратида кетоген парҳезни қўшимча киритиш тавсия этилади.