Абдурахимов Садулла Набиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сон суяги дистал қисмидан синишларида кам инвазив остеосинтезлашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib6077.
Илмий раҳбар: Алимов Азиз Пулатович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори; Салохиддинов Фахриддин Баҳриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сон суяги дистал қисми синишларининг тури ва локализациясини инобатга олган холда ёпиқ жаррохлик усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
сон суяги дистал қисми синишларини даволашда каминвазив интрамедулляр ретроград остеосинтезлаш усулнинг ретроспектив ўрганилган узоқ натижалари асосида суяк бўлаклараро масофа 10 мм ва ундан зиёд бўлганда, суяк қадоғининг шаклланиши, оёқ ўқи деформацияси ( genu varum, genu valgum (13.0%), рекурвация, антекурвация (9.4%) ва тизза бўғимида эрта дегенератив белгиларнинг пайдо бўлиши каби асоратларнинг 19%гача ривожланиши исботланган;
рентгенография ва МСКТ маълумотлари асосида сон суяги дистал қисми синишларида фрагментлараро диастаз, бурчакли силжиш, суяк ўқи бузилишини комплекс баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган, бунда уларнинг минимал қийматларда (3-9 мм), синиқ бўлакларининг суяк ўқидан оғиш бурчаги енгил даражада (≤ 0–5°) таъминланиши остеосинтез барқарорлигини ошириши, консолидация муддатини қисқартириши ва қониқарли функционал тикланишга эришиш имконини бериши, ўртача (диастаз 6-15 мм; деформация 6–10°) ва оғир (диастаз 6–15 мм; деформация ≥ 15 мм ) даражадаги ўзгаришлар ишлаб чиқилган жаррохлик тактикасини қўллаш учун прогностик кўрсатма бўла олиши исботланган;
сон суяги дистал қисми синишларида дистал бўлакни ёпиқ усулда бошқариладиган репозиция қилиш тактикаси ва унга мўлжалланган ташқи модификацияланган мослама ишлаб чиқилган, ушбу конструкция шикастланган сегментнинг анатомик шакли, узунлиги, ўқ муносабатлари ва ротацион мувофиқлигини каминвазив шароитда тиклаш имконини бериши, мосламани йўналтирувчи стержень билан биргаликда фойдаланиш эса фрагментлар ҳаракатини динамик назорат қилиш, уларнинг ножўя оғишини бартараф этиш ва остеосинтездан олдин функционал жиҳатдан мақбул ҳолатда бирлаштиришни таъминлаши исботланган;
сон суяги дистал қисми синишларида таклиф этилган жарроҳлик тактикасини қўллаш тизза бўғими ҳаракат ҳажмини эрта муддатларда қайта тиклашга, операциядан кейинги оғриқ интенсивлиги (VAS шкаласи бўйича) дастлабки кўрсаткичга нисбатан икки марта камайишига, узоқ муддатли натижаларнинг эса 93%гача бўғим функцияси тўлиқ тикланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси соҳлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги 6-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2026 йил 19 январдаги 03/80а-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: сон суяги дистал қисми синишларини даволашда каминвазив интрамедулляр ретроград остеосинтезлаш усулнинг ретроспектив ўрганилган узоқ натижалари асосида суяк бўлаклараро масофа 10 мм ва ундан зиёд бўлганда, суяк қадоғининг шаклланиши, оёқ ўқи деформацияси ( genu varum, genu valgum (13.0%), рекурвация, антекурвация (9.4%) ва тизза бўғимида эрта дегенератив белгиларнинг пайдо бўлиши каби асоратларнинг 19%гача ривожланиши исботланган. Тадқиқот натижалари Наманган (13.08.2025 й.; №42) ва Андижон (13.08.2025 й.; №23) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш сон суяги дистал қисми синишларида жарроҳлик даволаш сифатини ошириш, репозиция ва фиксацияда йўл қўйиладиган техник хатоларни камайтириш, кечки ортопедик асоратларнинг ривожланиш хавфини пасайтириш ҳамда беморларнинг функционал тикланишини тезлаштириш имконини берди. Бу эса вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврини қисқартириш, ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш ва травматологик ёрдам самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 12 кундан 8 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 1656000 минг сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 414000 сўмни ташкил қилади); - қайта операцияси билан таклиф этилган жарроҳлик муолажасининг фарқи 19000000 сўм иқтисод қилишга имкон беради; Хулоса: сон суяги дистал қисми синишларини даволашда кам инвазив хамда ёпиқ усулда бажарилган остеосинтезлаш усули 1 та бемор учун 12656000 сўм иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: рентгенография ва МСКТ маълумотлари асосида сон суяги дистал қисми синишларида фрагментлараро диастаз, бурчакли силжиш, суяк ўқи бузилишини комплекс баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган, бунда уларнинг минимал қийматларда (3-9 мм), синиқ бўлакларининг суяк ўқидан оғиш бурчаги енгил даражада (≤ 0–5°) таъминланиши остеосинтез барқарорлигини ошириши, консолидация муддатини қисқартириши ва қониқарли функционал тикланишга эришиш имконини бериши, ўртача (диастаз 6-15 мм; деформация 6–10°) ва оғир (диастаз 6–15 мм; деформация ≥ 15 мм ) даражадаги ўзгаришлар ишлаб чиқилган жаррохлик тактикасини қўллаш учун прогностик кўрсатма бўла олиши аниқланди. Тадқиқот натижалари Наманган (13.08.2025 й.; №42) ва Андижон (13.08.2025 й.; №23) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий аҳамияти: сон суяги дистал қисми синишларида рентгенография ва МСКТ маълумотлари асосида аниқланган анатомик ва механик ўқлар оғиши ҳамда суяк бўлаклари диастази мезонларини клиник амалиётда қўллаш синишларни тўғри баҳолаш, жарроҳлик режасини аниқлаш ва репозиция сифатини объектив назорат қилиш имконини беради. Бу эса деформацияларни ўз вақтида бартараф этиш, операциядан кейинги ортопедик асоратларни камайтириш, функционал натижаларни яхшилаш ҳамда беморларнинг меҳнат ва ижтимоий фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Рентгенография ва МСКТ асосида ишлаб чиқилган баҳолаш мезонларини клиник амалиётга жорий этиш жарроҳлик режасини аниқ танлаш ва репозиция сифатини ошириш ҳисобига қолдиқ деформациялар ҳамда операциядан кейинги асоратлар сонини камайтиради. Бу такрорий жарроҳлик амалиётлари, узоқ муддатли стационар даволаниш ва реабилитация харажатларини қисқартириш, меҳнатга лаёқатсизлик муддатини камайтириш ҳамда тиббиёт муассасалари ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Хулоса: сон суяги дистал қисми синишларида суяк ўқи ва диастазга қараб амалиёт усулини танлаш, бўлиши мумкин бўлган асоратларни олдини олди, беморларнинг қайта операция ёки асоратларини камайтириш хисобига 1 бемор учун 2465000 сўм иқтисоди имконини берган.
учинчи илмий янгилик: рентгенография ва МСКТ маълумотлари асосида сон суяги дистал қисми синишларида фрагментлараро диастаз, бурчакли силжиш, суяк ўқи бузилишини комплекс баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган, бунда уларнинг минимал қийматларда (3-9 мм), синиқ бўлакларининг суяк ўқидан оғиш бурчаги енгил даражада (≤ 0–5°) таъминланиши остеосинтез барқарорлигини ошириши, консолидация муддатини қисқартириши ва қониқарли функционал тикланишга эришиш имконини бериши, ўртача (диастаз 6-15 мм; деформация 6–10°) ва оғир (диастаз 6–15 мм; деформация ≥ 15 мм ) даражадаги ўзгаришлар ишлаб чиқилган жаррохлик тактикасини қўллаш учун прогностик кўрсатма бўла олиши исботланган. Тадқиқот натижалари Наманган (13.08.2025 й.; №42) ва Андижон (13.08.2025 й.; №23) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилар: ишлаб чиқилган модификацияланган репозицияловчи қурилмани клиник амалиётга жорий этиш сон суяги дистал қисми синишларида анатомик ва механик ўқларни аниқ тиклаш ҳамда суяк бўлакларини тўлиқ репозиция қилиш имконини беради. Бу операциядан кейинги қолдиқ деформациялар, сохта бўғим, тизза бўғими контрактураси ва посттравматик артроз каби асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш, беморларнинг функционал тикланишини тезлаштириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронлик ҳолатларини қисқартиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: модификацияланган репозицияловчи қурилмадан фойдаланиш репозиция сифатини ошириш ҳисобига такрорий жарроҳлик амалиётлари, операциядан кейинги асоратларни даволаш, қўшимча диагностик текширувлар ва узоқ муддатли реабилитация харажатларини камайтиради. Бу стационарда даволаниш муддатини қисқартириш, меҳнатга лаёқатсизлик даврини камайтириш ҳамда тиббиёт муассасалари ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Хулоса: сон суяги дистал қисми синишларини хирургик даволашда ишлаб чиқилган репозицияловчи модификацияланган қурилма ёрдамида суяк анатомик ва механик ўқларни аниқ тиклаш ҳамда суяк бўлакларини тўлиқ репозиция қилиб ёпиқ кам инвазив усулини танлаш тактикасини қўллаш нотўғри ва қиммат даво турларини қўлламаслик ҳисобига маблағларни иқтисод қилишга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: сон суяги дистал қисми синишларида таклиф этилган жарроҳлик тактикасини қўллаш тизза бўғими ҳаракат ҳажмини эрта муддатларда қайта тиклашга, операциядан кейинги оғриқ интенсивлиги (VAS шкаласи бўйича) дастлабки кўрсаткичга нисбатан икки марта камайишига, узоқ муддатли натижаларнинг эса 93%гача бўғим функцияси тўлиқ тикланган. Тадқиқот натижалари Наманган (13.08.2025 й.; №42) ва Андижон (13.08.2025 й.; №23) вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сон суяги дистал қисми синишларида синиш тури ва локализациясини инобатга олган ҳолда дифференциал жарроҳлик тактикасини қўллаш беморга индивидуал ёндашувни таъминлайди, жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилайди ҳамда асоратлар сонининг 1,5 баробаргача камайиши ҳисобига беморларнинг тизза бўғими функцияси ва ҳаракат фаоллигини тўлиқроқ тиклаш имконини беради. Бу эса беморларнинг кундалик ҳаёт ва меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишини таъминлаб, ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: дифференциал жарроҳлик тактикасини амалиётга жорий этиш даволаш самарадорлигини ошириб, асоратлар сонининг 1,5 баробаргача камайиши ҳисобига қўшимча жарроҳлик аралашувлари, даволаш ва реабилитация харажатларини сезиларли даражада қисқартиради. Бу тиббиёт муассасаларида койка фонди ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаб, беморларнинг меҳнатга лаёқатини тезроқ тиклаш орқали иқтисодий йўқотишларни камайтиришга хизмат қилади. Хулоса: Кам инвазиф усулда сон суяги дистал қисми синишларни остеосинтез қилиш орқали амалга ошириладиган жаррохлик амалиёти усули 1 нафар бемор учун ўртача 8000000 сўмга иқтисод имконини берган.