Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаббаров Рустам Равшановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқликлар динамик силжиш эластиклигини ва ёпишқоқлигини ўлчаш натижаларининг метрологик кузатувчанлиги ва ноаниқлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш», 05.03.02–Метрология ва метрологик таъминот (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/T145.
Илмий раҳбар: Хакимов Ортаголи Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: «Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий–тадқиқот институти ва Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исматуллаев Патхулла Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Пулатова Лола Таирхановна, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суюқликларнинг силжиш қовушқоқ-эластиклик хоссаларини ультратовушли импеданс усулда ўлчаш кузатувчанлиги ва ноаниқлигини баҳолашнинг илмий ва амалий асосларини халқаро метрологик амалиёт билан уйғунлаштириб яратиш ҳамда баҳолаш амалларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акустик ячейканинг ишчи ва эталон каналлари сигналлари амплитудалари ва уларнинг йиғиндиси бўйича сигналларнинг фаза силжишлари ва қайтиш коэффициентларини автоматик ҳисоблаш учун қурилма ишлаб чиқилган;
қурилманинг эталон ва ишчи каналларидан фойдаланиш амаллари, қоидалари тўплами ва тартиби, кириш катталикларини ўлчаш амаллари кетма-кетлиги ҳамда зарурий шарти ишлаб чиқилган;
суюқликларнинг динамик силжиш эластиклиги ва ёпишқоқлиги (қовушқоқлиги) ҳамда уларнинг ноаниқлиги, акустик импеданснинг реактив ташкил этувчиси, қайтариш коэффициентини баҳолаш учун чизиқлантириш усулидан, суюқликларнинг акустик импедансини фаол ташкил этувчиси ва қайтган тўлқинлар фазалари ўзгаришини баҳолаш учун эса келтириш усулидан фойдаланиш зарурлиги аниқланган;
ультратовуш частоталари, қайтариш коэффициенти, қайтган тўлқин фазалари ўзгариши, акустик импеданснинг фаол ва реактив ташкил этувчилари, суюқликларнинг динамик силжиш эластиклиги ва қовушқоқлигини келтириш тенгламалари ва уларнинг ноаниқликларини корреляцияни ҳисобга олган ва олмаган ҳолда баҳолаш учун формулалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суюқликлар динамик силжиш эластиклигини ва ёпишқоқлигини ўлчаш натижаларининг метрологик кузатувчанлиги ва ноаниқлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
акустик сигналларнинг қайтиш коэффициенти ва фаза силжишини ўлчаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05655, 29.08.2018й.). Илмий тадқиқотлар натижалари акустик сигналларни қайтиш коэффициенти ва фаза силжишини ўлчашни автоматлаштириш имконини берган;
«Ўлчашларнинг ноаниқлигини баҳолаш амаллари» сифат менежменти тизими ҳужжати «Сертификат» илмий-техник марказида жорий қилинган («Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 01/2075-сон маълумотномаси). Натижада ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ аккредитлаш имконини берган;
билвосита, биргаликда ва/ёки қўшма ўлчаш натижалари ва уларнинг турли ноаниқликларини келтириш ва чизиқлантириш усуллари билан баҳолаш жараёнини автоматлаштириш алгоритми ва дастури Қорақалпоғистон синаш ва сертификатлаштириш марказида жорий қилинган («Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 01/2075-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари турли ноаниқликларни баҳолаш жараёнини автоматлаштириш имконини берган;
ўлчаш модели кириш катталикларини кўпайтмалари, бўлинмалари, йиғиндилари ва/ёки фарқлари кўринишида бўлганда чиқиш катталиги баҳосини кириш катталиги баҳоси ўзгаришига сезгирлик коэффициентларини ҳисоблашнинг автоматлаштириш дастури ва алгоритми Бухоро синаш ва сертификатлаштириш марказида жорий қилинган («Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 01/2075-сон маълумотномаси). Натижада ўлчашларнинг турли моделлари учун ноаниқликларни автоматик ҳисоблаш имконини берган;
кириш катталиклари сони битта, иккита ва ундан кўп бўлганда кириш катталиклари стандарт ноаниқликларини чиқиш катталикларининг умумий ноаниқлигидаги улушини ва ноаниқликлар бюджетини тузиш жараёнини автоматлаштириш алгоритми ва дастури Қашқадарё синаш ва сертификатлаштириш марказида жорий қилинган («Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 01/2075-сон маълумотномаси). Натижада сертификациялаш синовлари натижаларига ишлов бериш жараёнини автоматлаштириш ҳамда ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мос равишда аккредитлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish